Главные новости
Главная / Спорт / Отабек Умаров халқаро ташкилот раҳбарига айланди
<

Отабек Умаров халқаро ташкилот раҳбарига айланди

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Ўрта Осиё ММА конфедерацияси президенти этиб тайинланди.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.

«9 февраль куни Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президент лавозимларига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланди», дейилади хабарда.

Анжуман якунида Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрида Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилган, Отабек Умаров эса ассоциация президенти этиб сайланганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг иккинчи куёви бўлган Отабек Умаров 2019 йил мартидан буён Триатлон федерацияси раиси ҳисобланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vvioosvlaphdltcd_eeicmjyjybifs9b

Европа Лигаси. «Арсенал», «Байер» ва «Рома» кичик ҳисобда, «Вулверҳэмптон» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Европа Лигасининг 1/16 финали дастлабки ўйинлари якунланди. «Арсенал» Грецияда «Олимпиакос» меҳмони бўлиб, ўйин охирларида Ляказеттнинг …