Главная / Маданият / Ота-оналарга мурожаат
<

Ота-оналарга мурожаат

ota-onalarАждодлар бир-бирларига бўлган ҳурмат-эътиборларини улар қошига кийиб чиқадиган либослари орқали ҳам изҳор қилганлар. Илгаритдан рисоладаги оилаларда қизлар оталари, акалари ишдан келишига саришта, тиззаю иликларини ёпиб турадиган кийимлар кийиб олганлар. Ҳатто тунги кўйлакларининг енглари узун, тўкис бўлса ҳам, аёллар фарзандларига шу алпозда кўринмаганлар. Бу бизнинг азалий одоб ўлчовларимиз, миллий дидимиз, кўникмаларимиздандир.
Она бўлган ойимлар, тарбиячилик насиб этиб, бола улғайтириб, кўчага чиқарган муҳтарам зотлар! Уйни қўйинг, сиз қизингизни кўчага қай аҳволда чиқаряпсиз? Мен бу мурожаатни ҳаммага айтмаяпман, гап эгасини топади! Қиз бола – Аллоҳнинг беназир мўъжизаси, поклик тимсоли, минг бир парда ичида яширин туриши керак бўлган гавҳар. Сиз эса, муҳтарам ота-оналар, хазинабонсиз. Бу гавҳарни сиз асрамасангиз, у ўзини қандай асрасин! Болангиз ҳали бола, қадриятни сиз эслатмасангиз, у қандай билсин?! Айтинг-чи, улар кияётган миниюбкалар, ёни белигача қийилган кўйлаклар сизга маъқулми? Енги йўқ, ёқаси йўқ, елкасига боғич билангина боғланган, узунлиги белини ҳам ёпмайдиган майкада чиқиб кетаётган қизини кўрганда наҳот оталарнинг юзи қизармайди? Наҳотки хавотир олмайди? Кўчадаги яхши-ёмон кўз “бу қиз шу очиқ-сочиқ туришида нима демоқчи? Шарқ қизи бўлатуриб, ўзбеклар қуршовида яшаб, ўзбеклар тунда ҳам киймайдиган узуқ-юлуқ кийимлар билан кўзлар, назарлар бозорига ўзини солиш уят иш-ку, ахир! Ўзингиз ёшлигингизда бундай юрмагансиз-ку! Агар ота-онангиз сизга қаттиқ турган бўлса, қолоқлиги учунмас, зотингизни сақлаб шундай қилган-ку! Сизга келганда одоб пардаси кўтарилган бўлса, бу миллий қадриятнинг топталишидир! Бу ўзликдан тонишдир! “Бу гаплар ўзимнинг ҳам кўнглимда бор, аммо боламни йўлга сололмаяпман”, деган ота-онанинг юзи шувит! Ё боласининг олдида тили қисиқ ё ота-оналикка тайёр эмас. Фарзандлари улардан оладиганини шу пайтгача ололмабдими, буларни болаларининг уволи уражак! Чунки ўзлигини танимаган бола миллатнинг увол бўлган бўлагидир!
Миллат фарзандларининг илми, савияси ошгани сари миллий руҳ ва миллий феъл яхлитланиб бориши зарур. Шундайлардан умид қилинади, шундайлар миллатни асрайдилар, юксалтирадилар…

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …