Главная / Спорт / Осиё ўйинларининг дастлабки кунларида 8-ўринда бўлган Ўзбекистон 11-ўринга тушиб қолди
<

Осиё ўйинларининг дастлабки кунларида 8-ўринда бўлган Ўзбекистон 11-ўринга тушиб қолди

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учта медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Каратэ бўйича мусобақаларда Баҳринисо Бабаева Хитой Тайпейи спортчиси Шиашуанг Гуга билан олтин медал учун татамига чиқди. Бироқ ўзбек спортчиси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

75a3805e-653e-4ab9-8fd7-51f6412afaef_w1023_r1_s

Бадиий гимнастиканинг жамоавий баҳсларида иштирок этган Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова умумий ҳисобда 155,3 балл тўплаб кумуш медалга эгалик қилди.

Оғир атлетикада +105кило вазн тоифасида қатнашган Рустам Джангабаев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда эса 252 кило тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 455 кило натижа кўрсатган Рустам бронза медални олди.

27 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 6та олтин, 13та кумуш ва 12та бронза, жами 31 медалга эгалик қилиб, Осиё ўйинларида 45 давлат орасида 10 -ўриндан 11-ўринга тушиб қолди. Осиё ўйинларининг дастлабки кунларида Ўзбекистон 8-ўринда эди.

Сешанба кунигача 11-ўринда бўлган Қозоғистон терма жамоаси эса 7та олтин, 8 кумуш, 28та бронза медал билан 10-ўринга кўтарилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

06

«Ливерпуль» рақиб дарвозабонининг хатоси эвазига 96-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 14-тури доирасида «Ливерпуль» «Эвертон»ни қабул қилди. Ливерпуль дербиси мақомидаги ушбу учрашувда 96-дақиқагача ҳисоб …