Главные новости
Главная / Жаҳон / Қорақалпоғистонда юз берган ёнғин оқибатида 5 ёшли қиз ҳалок бўлди
<

Қорақалпоғистонда юз берган ёнғин оқибатида 5 ёшли қиз ҳалок бўлди

2019 йилнинг 21 ноябрь куни соат 22:28да Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Таллық” МФЙ Сейтжанов кўчасида жойлашган фуқаро М.Т.нинг уйида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 10 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 10 км).

Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:24да қуршаб олинган ва соат 00:20да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ҳақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 100 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг қиз набираси 2014 й.т. фуқаро Т.Я.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби иситиш печи мўрисининг носозлигидан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …