Главные новости
Главная / Жамият / ОНА Ҳақида шеър
<

ОНА Ҳақида шеър

Каъба қопқасида турган эй посбон
Аввал оналарнинг очгин йўлларин,
Оналар пойига тиз чўк ўшал он
Тавоф қил, кўзга сурт ўпгин қўлларин.

Хожар онамизнинг нидоси сабаб
Каъбада куз очган оби зам-зам ҳам.
Бир умр талпиниш онага қараб
Не-не пайғамбарлар кўзларида нам.

onajon

Қавмимни ранжитиб қўймайин аммо,
Тобут ясаб келган эр зоти доим.
Оналар бағрига фақат бешик жо,
Ҳаётбахш аллалар айтган мулойим.

Шўрлик одамзоднинг толеъи учун
Энг аввал оналар қилсин ибодат.
Зора, гуноҳлардан пок бўлгай очун
Оналар ўтинчи топиб ижобат.

Каъба қопқасида турган эй посбон,
Аввал оналарнинг очгин йўлларин.
Оналар пойига тиз чўк ўшал он
Тавоф қил, кўзга сурт ўпгин қўлларин.

Муаллиф: Абдулла Арипов

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

getimage

Ҳомиладор бӯлиш сири – Нима қилиш керак биринчи?

– ҳайз кўриш бошланишидан кейин дастлабки 4 кун ичида контсептсияси аниқланмаслиги; – момақалдироқ, камалак пайтида, …