Аёлнинг ҳомиладорлигини билдирадиган биринчи белги ҳайз кўрмай қуйиши дир. Аёл соғлом бўлса ва аввалдан мунтазам ҳайз кўриб юрган булсагина, ҳайзнинг тўхтаб колиши ҳомиладорликнинг аниқ белгиларидан ҳисобланади.
Ҳайз келмай қолиши ҳамма вақт ҳам ҳомиладорликнинг аниқ белгиси ҳисобланмайди. Баъзи касаллик ҳолатларида (камқонлик, қанд касаллиги, терлама, безгак ва силнинг оғир турларида), киши ҳаяжонланганида, қўрққанида, иклимни кескин ўзгартирганда, қаттиқ руҳий таъсирланиш ҳамда кам овқатланиш натижасида ориқлаб кетганда, шунингдек, утиш даврида ҳам ҳайз келмай қолиши мумкин. Эри
билан нормал жинсий ҳаёт кечираётган аёлда ҳайз келмай қолиши ҳомиладорлик белгисидир. Кутилган вақтда ҳайз келмай қолса, икки ҳафтадан сунг аёллар маслаҳатхонасига кўриниш керак.
Ҳомиладорлик бошланишининг бир қанча бошқа белгилари ҳам бор. Масалан, аёлнинг кунгли айнийди (баъзан қайт қилиш ҳоллари ҳам булади), оғиз сув очади (тўхтовсиз сулак ажралиб, тупуришга зарурат туғилади), ҳар хил ҳидлар кўнгил оздиради, шур ва нордон нарсаларни кунгил тусайди, таъм билиш ҳам узгариб кетади,
баъзан ейилмайдиган нарсаларни ҳам (масалан, бур, гилвата) егиси келади (бу она организмида қориндаги бола скелетининг шаклланиши учун зарур булган кальций тузларининг етишмаслиги билан изохданади). Купинча асабийлашиш, мадорсизлик, уйқучанлик ҳолатлари кузатилади.
Одатда, ҳомиладор аёлнинг кукрак безлари катталашади, кукрак тўлиб турганга ўхшайди, учлари катталашиб, бирмунча қорароқ тусга киради, агрофида қўшимча безлар пайдо бўлади. Кўкрак учини ситиб курилса, ҳомиладорликнинг дастлабки даврида тиниқ суюқлик, кейинчалик эса сарғиш суюқлик чиқади, бу
«оғиз сути» деб аталади. Қориннинг уртасида, киндикдан пастга қараб тери пигменти кўпроқтўпланади, натижада, қорамтирроқ чизиқ ўтгандай кўринади. Айгиб ўтилган белгилар секин-аста пайдо бўлиб, ҳомиладорликни тасдиқлайди. Ҳайз тухташидан 3-4 ҳафта ўтгач, ҳомиладор аёл аёллар маслаҳатхонасига учраши лозим. Шифокорга ўз вақтида учрашиш туғуруқ вақтини аниқ белгилаш имконини ҳам беради.
Айрим ўзбек аёллар ҳомиланинг дастлабки даврида, ҳатто 4- 5 ойгача ҳам шифокорга учрашмасликни маслаҳат берадилар. Буни улар «Текширувлар билан тинкангни қуритишади, қолаверса, туғуруқхоналардаги ваҳималардан нарироқ юрган яхши», деб изоҳлашади.
Бунинг ўта нотўғри эканлиги кўпчиликда шубҳа уйғотмайди. Чунки ҳомила пайдо бўлгандан то бола туғилгунга қадар бўлажак она ва шифокор баҳамжиҳат ишлагандагина аёлнинг ҳомилани асоратсиз кўтариши, кўзи ёриши яхши кечади. Ахир, шифокор ҳомиладор аёлнинг саломатлиги, унда кечадиган ўзгаришларнинг нормал бўлишини кузатиш билан бирга уни руҳан туғишга ҳам тайёрлайди.
Аёллар махсус машғулотларда ҳомиладорлик ва туғуруқ қандай кечишини, туғуруқ жараёнлари вақтида ўзини қандай тутиш кераклигини билиб оладилар. Ҳомиладорларга туғуруқ вақтидаги оғриқларни йуқотишга ёрдам берадиган махсус усуллар ўргатилиши яхши натижа беради: туғуруқ даври қисқа ва енгил, оғриқсиз ўтади ёки оғриқ унча кучли бўлмайди. Ҳомиладорликнинг кечиши ва яхши тугалланиши, куп ҳолларда аёлларнинг ўзига боғлиқлигига ишонч ҳосил қилдирилади.