Главная / Иқтисодиёт / Марказий банк олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқарди
<

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқарди

Ўзбекистон Марказий банки синов лойиҳаси сифатида олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқармоқда, деб хабар қилди МБ матбуот хизмати.

01

Сотувга 1994−2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, улар 999,9 даражали олтиндан ясалган, 31,1 граммдан иборат.

Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.

Мазкур эсдалик тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи сертификатлар билан сотувга чиқарилади. Тангалар «PROOF» сифатига мувофиқ тайёрланган.

Эсдалик тангаларини сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкинлиги айтилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

8_vxvidbts5nrqggsppfbbwljcya-od_

Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш …