Главная / Спорт / «Олтин тўп»га даъвогар барча 30 футболчи маълум бўлди
<

«Олтин тўп»га даъвогар барча 30 футболчи маълум бўлди

Франциянинг нуфузли France Football журнали «Олтин тўп 2019» совринига номзод бўлган футболчиларнинг учинчи ўнталигини ҳам эълон қилди.

xpsdfhpcbojpy1oe5qopwtxmwkelc9gm

Учинчи ўнталикдан қуйидаги футболчилар ўрин олишди:

Лионель Месси («Барселона»), Риёд Марез, Кевин де Брюйне (иккаласи – «Манчестер Сити»), Калиду Кулибали («Наполи»), Антуан Гризманн («Барселона»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Эден Азар («Челси»/«Реал»), Маркиньос («ПСЖ»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Жоау Фелиш («Атлетико»).

Бунгача эълон қилинган 20та номзод қуйидагилар эди:

Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»), Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Донни ван де Бек («Аякс»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Садио Мане («Ливерпуль»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Френки де Йонг («Аякс»/«Барселона»), Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Душан Тадич («Аякс»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Алиссон («Ливерпуль»), Маттейс де Лигт («Аякс»/«Ювентус»), Карим Бензема («Реал»), Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»), Роберт Левандовски («Бавария») ва Роберто Фирминьо («Ливерпуль»).

Ғолиб номини эълон қилиш ва совринни топшириш маросими 2 декабрь куни Парижда ўтказилади.

2018 йилда «Реал» ва Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ebusaulkgyvf1mb6oa1gmjdzjbcittzs

Евро-2020 саралаши. Англия мағлуб бўлди, Франция ва Туркияда қийин ғалаба

Евро-2020 саралаши доирасида А, В ва Н гуруҳларида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. А гуруҳида Англия …