Главные новости
Главная / Жамият / Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чиқадими?
<

Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чиқадими?

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси қарори билан олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш амалиёти тўхтатилган, шунингдек, айрим профессор-ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқарилган. Карантин якуни билан, қолдирилган ўқиш юкламаси мос равишда ёзги таътил билан алмашиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото : KUN.UZ

«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанча вақт давом этишига боғлиқ. Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъи назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб беряпмиз», – дея маълумот берган олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Улуғбек Бегимқулов.

Вазир ўринбосарининг таъкидича, 23 мартдан бошлаб, ҳудудлардаги ОТМ профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.

Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ОТМ ўқитувчисининг айтишича, ходимлар ёзги меҳнат таътили ҳисобидан режадан ташқари таътилга чиқарилмоқда. Табиийки, ёзги таътил даврида ходимлар ҳақсиз дам олишга чиқарилиши мумкин. Ушбу масалага вазирлик ойдинлик киритди.

«Аввало, карантин ҳолати қанча давом этишини айтиш қийин. Шунга қарамай, ОТМда қолдирилган юкламани режага кўра қоплаш учун ёз ойида ўқиш ташкил этилиши мумкин. Табиийки, ўқитувчилар ишга жалб этилади. Мантиқан, ҳозирги таътил муддатдан олдин ўталмоқда, ўқиш эса кейинга сурилмоқда», –  дейилади расмий хабарда.

Англашиладики, профессор-ўқитувчилар карантин туфайли иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда таътилга чиқарилиши билан бирга, ёз даврида ҳақ тўланадиган ўз иш фаолиятига жалб этилиши мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

getimage

Тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмоқда. Президент қарори имзоланди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари …