Главные новости
Главная / Жамият / Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди
<

Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 йилдаги 607-сон қарорига мувофиқ улар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади, деб ёзмоқда Norma.

Ҳужжатда бакалавр ва магистр дипломлари, шунингдек ОТМдан четлатилган тақдирда академик маълумотноманинг давлат намуналари тақдим этилган. Академик маълумотномада ўзлаштирилган фанлар рўйхати, топширилган курс ишлари, амалиёт ўтилганлиги, якуний аттестация натижалари ва ҳ.к. кўрсатилади.

nofmjzjbatsjbyfo_rck-p-yk8ijrzmj

Ушбу ҳужжатлар бланкалари компьютерда тўлдирилади ва текин тарқатилади (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно). Дипломларнинг бумвинил муқовалари сунъий чармдан тайёрланганига алмаштирилади.

Ҳар бир дипломнинг ичига индивидуал QR-код қўйилади. QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти уч ой муддатда ишлаб чиқилади. Мазкур чора диплом ва унинг иловасида мавжуд маълумотларни олиш имкониятини кенгайтиради ҳамда мамлакатимиз дипломлари шаклини илғор хорижий амалиётда фойдаланилаётганларига яқинлаштиради.

Ҳужжат 20.07.2019 йилдан кучга кирди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Булоқбошида газ конлари бор. Лекин туман марказидаги уйларда овқат пишириш учун ҳам газ йўқ

Тўғриси, электрдаги узилишлар муаммолар ўз йўлига, лекин табиий газ таъминоти ёмон эканлиги ҳақида мақола ёзиш …