Главные новости
Главная / Жамият / Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборишга уринган тадбиркор қаерда? Бош прокуратура ойдинлик киритди
<

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборишга уринган тадбиркор қаерда? Бош прокуратура ойдинлик киритди

Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов матбуот брифинги чоғида маълум қилди.

21 июль куни Б.Исомов ЎзР ЖПКнинг 221-моддасига мувофиқ ҳибсга олинган эди. Келгуси куни у суд-психиатрия экспертизасидан ўтиш учун Тошкентга юборилган.

cangwyfg19dtfjozzf3-ctyjijlbg3el

«Айни вақтда у биринчи тергов изоляторида. Ҳозирда у 15 кунлик карантинда. Тергов натижасида ҳаммаси аниқ бўлади», – деди Шамсуддинов.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва цех биносини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ўт қўйиб юборган эди.

Шу куниёқ туман прокуратураси томонидан Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у тегишли процессуал тартибда ушланганди.

Ҳоким ўринбосари эса шифохонага ётқизилган, кейинроқ у ишдан олиниб, ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

tkzy8x15731320165020_b-1-679x395

Абдуллоҳ Тоҳиров алоқага чиқиб, қўйиб юборишганини маълум қилди. У қаерда ушлаб турилгани ҳозирча номаълум

Икки ҳафта давомида қаерда экани номаълумлигича қолган, қаердалигини ҳатто ИИБ ҳам билмаган Абдуллоҳ Тоҳиров 8 …