05/12/2024
Главная / Жамият / Оилавий низолар

Оилавий низолар

Оила икки жинснинг бир-бири билан муқаддас никоҳ иплари ила боғланиши оқибати ўлароқ пайдо бўлади. Шу ип боғланган (никоҳ ўқилган, муҳр босилган) дақиқадан бошлаб ўзаро муносабат ҳам бошланади. Айтиш жоизки, жуда мураккаб муносабатлар!

«Дили дилига тўғри келган», дейишади тинч-тотув яшаётганлар, замонавий тил билан айтганда «бахтли оила» соҳиби-ю соҳибалари ҳақида. Яна «Узукка кўз қўйгандек мос», «Тоҳиру Зуҳролар» каби халқона ташбеҳлар ҳам бор.

scale_1200

Оиласиз на эркакнинг, на аёлнинг бахти тўлиқ бўлмайди, дейишади. Бу гапнинг ҳақлигини далилловчи мисоллар атрофимизда, ўз оиламизда ҳам кўп.

Кейинги вақтларда оила муаммоларига тўхталган қайси давра, қайси суҳбатни олманг, ажралишлар куп бўлаётгани ҳақида куюниб гапирилади. Жамият яхлит бир вужуд бўлса, унинг нақ ҳаётни таъминловчи аъзосига илашган ракка ухшайди бу ажралишлар!

«Қайси миллат тилида айрилиқ деган суз булмаса, уша миллатни кабул қилардим!» деган экан айрилик ўтида куйган машойихлардан бири. Айрилиқ дарди қанчалар оғир эканки, уни билмаслик учун, ҳатто миллатдан ҳам воз кечилса?! «Бахтингни йуқотгандан кейингина унинг ростдан ҳам бўлганини англайсан», дейилади рус халқ мақолида.

Лекин англашнинг аламли, армонли, пушаймонли кечинмалар жараёни ҳақида бахтини йуқотганлардан сўрай кўрманг! Очилган оғзидан «оҳ!» чиқади, кўкси тутунсиз аланга билан ёнади! Чунки улар биринчи жараённи жуда осон утишган. Қўйиш, чиқиш жараёнини…

Қадимдан қолган гап бор: «Қўярга келса – хотин ёмон, чиқарга келса – эр!» Тўғри айтишади – қай томонни тингласанг, ўша томон ҳақ бўлиб туюлаверади. Ўша «қўярга», «чиқарга» олиб келадиган вазиятнинг ўзига йўл қўймаслик керак экан, дейишади аксарият «ажрашганлар». Энди кеч!

Ана шу «кеч»нинг олдини олиб, оиланинг нозик муносабатларини эҳтиёт қилмаганлари армон! Ўзларида олийжаноблик, инсонийлик, садоқат ва вафодорликни тарбияламаганлари – армон! Икки томон баробар қизишиб турганида мулоҳазакорлик, босиқлик, андишани уз зиммасига олмагани – армон! Ўз жуфтини турмушнинг илк муштларидаёқ йўқотгани, унда ўзига вафодор дўст, энг яқин кишини ахтармагани, кашф қилмагани – армон! Бутун борлиғи билан оила бахти учун курашмагани икки томон учун ҳам бугун-аламли армон!

Азиз тоифадош, келинг, бир мулоҳаза қилайлик, шу ишларда сизу бизнинг ҳиссамиз қанча?!

Аёлларнинг эркакларга нисбатан чидамлилиги, «узоқроқ яшаши» ҳакида куп гапирилади. «Аёл зотининг қирқта жони бор», деган ақидани ҳам кўп эшитгансиз. Ана шу ақидадаги «жон» сўзига урғу берилиши бежиз эмасга ўхшайди. Нега «қирқта қули бор» дейилмаган? Ҳатто жаҳлимиз чиққанда ҳам «унта қўлим борми?!» деймиз уҳдамиздаги ишларга улгуролмаётган вақтимизда, «қирқта қўлим борми?» демаймиз. Қ>л, моддий нарса-да! Жон эса… Уни куз билан куриб, қўл билан тутиб булмайди. Аммо қудратига ҳамма тан беради! Қаранг-а, тоифадош, бизда шу қудратдан бир эмас – қирқта!

У жонлар қаердан руҳланиб, кай булоқлардан сув ичади, қудратни қайдан олади?!

Юқоридаги суҳбатларнинг бирида аёл кураётган бор ҳурмати, эъзозининг ярми аёллиги учун бўлса, ярми оналиги учундир, дедик. Ана шу ҳурмат, эъзозга шукур қилиб яшаётган тоифадошларимиз кўп. Улардаги шу қирқта жоннинг ҳар бирини қалблари тубида азалдан англаб етган (уни ҳаммага ошкор қилиш шарт эмас) «Шу эр – менинг такдирим, қисматим, шу эр – маним керагим! Керагим билан утирган капа – мен учун кошона! Керагим билан ичган ёвғоним – мен учун палов!» ақидаси озиқлантирмайдими? Қирқ жонимизни ушлаб турган шу ақида эмасми? Момо Ҳаводан қолган бу ақидани қалбига жо қилмаганлар бахтини тез бой берадилар. Оилани, бахтни бир жон билан ушлаб булмайди-да! Қирқта жон чиққунча курашилади бахт учун, оила учун! Курашганда ҳам, курашнинг маъниси – енгишгина эмас, чиройли енгила билиш ҳам эканини бахтини бой берганлар билишмайди.

«Қуярга», «чиқарга» келиш сабабларидан яна бирини фуқаролик ишларини куп курган судья шундай тушунтиради:

– Ажралишаётганлар ичида аксарияти олий маълумотлилар. Қиз-келинларнинг купи миллатимизга ғайри туюлса ҳам, оилада «етовга юриш»ни эмас, «етаклаш»ни истайдилар. Етаклашга эса истакдан бўлак иқтидорлари ҳам, уқувлари ҳам, тажрибалари ҳам йуқ. Баҳорда кукдаги турналарнинг бир текис гўзал арғамчисига кўп маҳлиё бўламиз. Бу гўзаллик фақат сарбон турна туфайлими? Улар уйғунлигидан кўнгил яйрайди. Ердан узлари қандай кўринаётгани, узининг нечанчи қаторда учаётгани ҳеч бир турнанинг хаёлига ҳам келмаса керак! Максад – манзилга етиб олиш! Оиланинг бош мақсадини қадрига етмаганлар, қирқта жонини оч қолдирганлар, керагини кашф қилишга ожизлар келади бизнинг даргоҳга…

Ўйлашга, чуқур ўйлашга лойиқ ухшатиш.

Яна маълумот

orgazm

Оргазм нима – аёл ва эркак кайфи

Илмий далилларга кўра, оилавий ҳаётнинг дастлабки уч ойида аёлларнинг 22% и, биринчи йилнинг охирига келиб …