Главные новости
Главная / Маданият / Одилхон қори Юнусхон ўғлининг «Таровеҳ намози неча ракат» рисоласи чоп этилди
<

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг «Таровеҳ намози неча ракат» рисоласи чоп этилди

f6b0745f54c9f143b8840eb43fbcaf48«Аллоҳга ва Расулига итоат қилингиз ва низолашмангиз, акс ҳолда сустлашиб кетурсиз ва “шамолингиз” (обрўйингиз) кетиб қолур», деб хитоб қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларини ҳамжиҳатлик ва аҳилликка чақирган суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин!

Ҳозирги кунда динимиздаги оддий масалаларни кўтариб, катта ихтилофларни келтириб чиқараётган ва мусулмонлар орасида тафриқа ва низони пайдо қилаётганларнинг борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай пайтда динни cоф ҳолда етказиш масъулиятини бўйнига олган уламолар мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка чақирувчи ўз китоблари, рисолалари ва мақолалари билан мўмин одамларни асл маълумотлар билан таъминлайди.

Юртимизнинг ўткир воизларидан бири, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, Шайх Зайниддин жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли яна бир хайрли ишга қўл урдилар. Яъни таровеҳ борасида мусулмонларни орасида тафриқани келтириб чиқарувчи турли хил саволларга ечим топиб бурувчи мўжазгина рисола ёздилар. Рисола «Таровеҳ намози неча ракат?» деб номланади.

Муаллиф мазкур рисолада таровеҳнинг адади нечи ракатдан иборатлигини илмий тарзда ечиб берган ва таровеҳга оид турли маслаларни чиройли ва равшан баён қилган.

Аллоҳ у кишнинг бу амалини ўзи даргоҳида қабул қилсин! Ушбу ва бошқа ижодлари қиёматга қадар мусулмонлар ва динимиз ривожига хизмат қилсин!

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …