Главная / Жамият / ОДИЛ ЁҚУБОВ

ОДИЛ ЁҚУБОВ

Одил Ёқубов ўзбек адабиёти тараққиётининг 50-йиллар ўрталаридан бошланган янги босқичда етишган авлоднинг карвонбошиларидандир. У ўзининг фаол ижтимоий ишлари, журналистик ва ижодий фаолияти би- лан хозирги адабий-бадиий тафаккур ривожига самарали таъсир кўрсатди. Адиб асарлари аввало ҳаётийлиги, даврнинг ўткир ижтимоий,маънавий-ахлокий масалаларини дадил ўртага қўйганлиги, инсон ва унинг қалби ҳақидаги ҳақиқатни янги томонлардан очишга қаратилганлиги, инсон ҳаёти маъноси хусусидаги эҳтиросли баҳс- мунозаралари билан ажралиб туради. Ёзувчи ўзбек рома- ни поэтикасига кўпгина янгиликлар олиб кирди.

odil-yoqubovОдил Ёқубов 1926 йил 20 октябрда ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қарноқ қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1956). Дастлабки асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда эълон қилинган. Шун- дан сўнг ёзувчининг «Дастлабки қадам» (1953), «Икки муҳаббат» (1955), «Муқаддас (1960), «Тилла узук», «Бир фелетон қиссаси» (1961), «Қанот жуфт бўлади», «Матлу- ба» (1970) каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.

«Эр бошига иш тушса…» (1966), «Улуғбек хазинаси» (1973), «Кўҳна дунё» (1982), «Диёнат» (1977), «Оққушлар, оппоқ қушлар» (1988), «Адолат манзили» (1998) каби романлар муаллифи. «Чин муҳаббат» (1955), «Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди», «Юрак ёнмоғи керак» (1958), «Олма гуллаганда» (1961), «Музаффар Темур» (1996), «Бир кошона сирлари» (2000) каби пьесалар, «Дилбарим», «Баҳор ёмғирлари» киносценарийлари ҳам Одил Ёқубов қаламига мансуб.

Одил Ёқубов 2009 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этди.

Ўзбекистон Халқ ёзувчиси (1985) Одил Ёқубов Меҳнат Қизил Байрок орде- ни, «Дўстлик» (1994), «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган. “Улугбек хазинаси” романи учун Ҳамза номидаги Узбекистан Давлат мукофотига сазовор бўлган. (1977).

Ёзувчига катта шуҳрат келтирган асар “Улугбек хазинаси” романи бўлди. Давримизнинг улкан адиби Чингиз Айматов роман ҳақида шундай ёзади: “Яхши китоб хақида гапириш мароқли. Бу – юксак ва олижаноб проза намунаси. Бадиий қуввати жиҳатидан салмоқдор бу тарихий роман мени ларзага солди. Бу эса яхши асарнинг биринчи аломати. Бундан хам муҳими шундаки, романни ўкир эканман, кўнглимда туркий халқларимиз тарихи учун ифтихор туйғуси жўш урди. Улугбек шундай даҳоки, у бизнинг асрлар оша тарихимизга, заминда тутган мавқеимизга гувоҳ. Улуғек бизнинг дилдаги оҳимиз, ҳасратимиз, у буюк инсоний тажрибалар ҳақида, дунё ҳақидаги юксак мезонларда туриб мулоҳаза юритиш, ҳукм-сабоқлар чиқариш учун асос берадиган шахс…

Улуғбек мен учун ўрта асрнинг атоқли олими бўлгани учунгина эмас, барча халқларимиз тарихидаги энг мураккаб ва оғир фожиани бошдан кечирган аллома бўлгани учун ҳам улуғдир”.

УЛУҒБЕК ХАЗИНАСИ

(Романдан боблар)

Мана икки кун ўтди. Мирзо Улуғбек Кўксаройнинг чеккасидаги бир хонада ўз ёғига ўзи қовурилиб ётибди. Эшикдаги ясовул ҳатто таҳоратга хам чиқармайди, таҳорат сувини ичкарига беради. Мирзо Улуғбек Кўксаройда ярим аср истиқомат қилиб, бу хонани кўрмаган экан. Хона совуқ ва нимқоронғи. Фақат шифтдаги туйнукчадан бир ҳовучгина нур тушади. Хонада гиламу бир-иккита кўрпача. Ўртадаги хонтахтада совиб қолган кабоб ва мева-чева. Бежирим чинни кўзачада – бода. Лекин овқатдан шубҳаланган Мирзо Улуғбек ҳануз туз тотгани йўқ. Фақат қумғондаги сувдан бир-икки қултум ичди, холос. Мана энди очлик ва уйқусизликдан хаёли чувалиб, шифтдаги туйнукка тикилиб ётибди.

Шу икки кеча-кундузда унинг ўйламаган ўйи, хаёлан кирмаган кўчаси қолмади, бутун умри – маъсум болалик чоғларидан бу машъум дақиқаларгача кўз олдидан бир-бир ўтди.

Мана, ёши эллик бешдан ошибди, шундан сал кам қирқ йил соҳиби тож бўлибди ва лекин бахт не, бу фоний дунёга келиб не роҳат кўрдинг, деса тили лол. Воажабо! Шохдар хаёти улар барпо этган маҳобатли кошоналарга ўхшайди: йирокдан гул-гул ёниб, кўз қамаштиради, ичига кирсанг рутубату қоронғилигидан этинг жунжикади… Унинг кўнгли таскин топадиган бирдан-бир маскани – мадрасаю расадхона эди. Кўксарой деб аталмиш бу фисқи фужур уясидан қочиб расадхонанинг осуда хоналарида ўтадиган, устурлаблар ёнида ҳудудсиз коинотни танхо мушоҳада қиладиган масъуд онлар эди. Ҳаллоқи олам буни ҳам кўп кўрди…

Мирзо Улугбек ўз такдири ҳақида, Хуросон ва Мовароуннаҳрда бўлаётган бу ғалаён ҳақида ўйларкан, нечундир яна бобоси эсига тушарди. Ҳа, ал қасосул миналҳақ! Тожу тахт учун темурийлар орасида бошланган бу қиёмат-қойим, бу шафқатсиз хунрезлик… бобоси… руҳи равзаи фирдавсда масрур бўлғай! Бобоси Амир Темурнинг бошқа эл, бошқа улусларда қилган катлу қирғинлари учун кўк юборган бир жазо эмасму? Бобоси тўккан дарё-дарё қон, у етим қилган норасидалар кўз ёши, фарзандларидан айрилган волидалар фарёди учун кайтган бир қасос эмасму бу?..

Йўқ, унинг виждони қийналадиган ёзуғи йўқ. У қирқ йил салтанат тебратиб, бобоси янглиғ жанг-жадалнинг суронли нашъасини сурмади, бошқа эл, бошқа юртларга бостириб кириб, боғ-роғларни поймол, фуқарони талон-торож қилмади. Лекин булар… унинг зурриётлари, узоқ Ҳиротдаги жиянлари… Булар бобосининг тахтига минса… Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг ҳоли не бўлади? Фуқаронинг холи не кечади? Унинг ўз ҳоли-чи? Бу савдолардан кўра очиқ жангда душман билан қиличбозлик қилиб ўлса беармон кетарди. Бу қандай бедодликким, ҳаётининг кузагида ўз фарзанди билан олишиб, умрини бунчалар шарафсиз тугатса?

У кеча шаҳзодага иккита мактуб йўллаб, суҳбатга чақиришини сўради. У тожу тахтдан ўз идроки ва ихтиёри билан воз кечмоққа азм қилганини шаҳзодага айтмоқчи ва ундан ёлғиз бир нарсани – қолган беш кунлик умрини илм-маърифатга бағишлашига имкон беришини сўрамоқчи эди. Кейин, агар шаҳзода қулоқ солса, оталик насихатини бермоқчи, инсоф ва адолатга чақирмокчи эди. Иўқ. Ҳар иккала мактуб жавобсиз қолди. Бу оқпадар ўғилнинг муддаоси не? Яна қандай шумликни бошламоқчи? Тахт азмида ҳеч нарсадан тап тортмаган бу кўрнамак ўз падарининг жонига қасд қилмоқ ниятида эмасму? Йўқ, Мирзо Улуғбек ўлимдан қўрқмайди! Ўлим ҳақ, парвардигори олам! Ва лекин ёмон бўлса-да, ўз пушти камаридан яралган бу жоҳил фарзандининг тақдири не бўлади! Ўз қиблагоҳининг жонига қасд қилиб, падаркуш деган машъум ном олиб, абадул-абад бадном бўлмасму?

Хонага биров кирдими ё эшик ғичирладими?

Мирзо Улуғбек қўзини очди. Остонада пайдо бўлган ясовул орқага чекиниб, таниш семиз баковулга йўл берди. Баковулнинг қўлидаги оғир баркашда қип-қизил пишган иккита патир, бир товоқ ош ва бир чойнак чой бор эди.

Баковул бош эгиб, таъзим қилди-да, баркашни хонтахтага қўйди. Шошилмай совиб қолган кабобларни йиғиб олди, сўнг индамай орқасига тисариларкан, па- тирга имо қилиб кўзини қисди. Мирзо Улугбек унинг имосига тушунолмай бир па- тирга, бир баковулга каради. Лекин баковул индамади, “айғоқчи бор”, деган маънода эшикка имлади-да, яна патирга ишора қилиб, чиқиб кетди.

Бу қари баковул не демоқчи? Нияти покми? Ё уни бир балога мубтало қилмоқчими?

Боши гир-гир айланган Мирзо Улугбек патирга қаради, яхши пишган иссиқ патирнинг тотли ҳиди димоғига “гуп” этиб уриб, оғзининг сувини қочирди…

Мирзо Улугбек патирни олиб ушатди, ушатди-ю ҳайрон бўлиб қолди. Патир­нинг орасидан найча килиб ўралган бир қоғоз чикди. Мирзо Улугбек юраги “шиғ” этиб қоғозни очди. Имзо чекилмаган. Номаълум кимса унга ҳақ таолодан иноят тилаб, доруссалтанада бўлаётган х.одисалардан воқиф қилган ва бир маслаҳатни ўртага ташлаган эди.

Унинг ёзишича, шаҳзодаи валиахд доруссалтанани забт этиб, Кўксаройга ки- риши билан киёмат-қойим бошланган. Кеча масжиди жомеда хутба ўқилиб, Мирзо Улуғбек дини ислом ғаними, деб аталган ва тожу тахтдан жудо қилинган. Хутбада Мовароуннаҳр султони деб, шаҳзоданинг исми зикр қилинган ва унинг номида пул зарб этилмоққа фатво берилган. Шаҳзода бу кунларда кўп зоти шарифларни, Мирзо Улуғбекнинг кўп навкарлари ва саркардаларини ҳибсга олган. Қаршилик қилганлар эса қатл этилган. Шаҳзода уни, Мирзо Улуғбекни, Маккаю мукаррама- га ҳажга юбормоққа жазм қилган. Пекин хутбада Сайид Аббос деган бир кимса хонга юкуниб, аълоҳазратларидан хун довлаган. Зеро Улуғбек ҳазратлари унинг падари бузрукворини бегунох катл қилдирган эмиш. Бу диёнатсиз Сайиднинг сохта довини, қозиюл қуззот Хожа Мискин жанобларидан бошқа бир кимса, ҳатто шаҳзоданинг ўзи хам рад қилмаган. Алқисса, унинг ҳаёти қил устида турибди, шу боис, номаълум кимса унга қочмоқни маслаҳат қилган. Башарти онҳазратлари бу маслаҳатни мақбул топса, баковулга ишора қилмоғи лозим. Баковул посбонни дори билан ухлатиб, Мирзо Улуғбекни Кўксарой тагидаги лаҳмдан олиб чиқади.

Мирзо Улугбек мактубни ўқиб тугатмасиданоқ ўрнидан туриб кетди. Унинг кўнглига келган биринчи фикр “тузоқ” бўлди. Ҳа, шаҳзода унга тузоқ қўймоқда! Қочмоққа азм қилса баковулга ишора қилар эрмиш! Баковул посбонга дори бе- риб, уни Кўксарой остидаги лаҳмдан олиб чиқар эрмиш! Воажабо, бу лаҳмни шаҳзода билмас эканму? Унга ўз посбонларини кўймаган эканму? Ҳа, бу тузоқ! Шаҳзода, йўқ, шайх Низомиддин Хомуш қўйган азозил тузоғи!..

Мирзо Улугбек ҳаяжон ичида хонани бир айланиб чикди. Баногоҳ кўзи ушатилган патирга тушиб, кўнглидан яна ўша фикр ўтди: “Оғу…”

-Ҳа, бу овқат, нон, чинни кўзачадаги бода-ҳаммасизаҳарланган! Ҳаммасига оғу солинган! Ниятлари мени заҳарлаб ўлдирмоқ! – деди Мирзо Улугбек, деди-ю, хаёлига яна бир фикр келиб маъюс жилмайди:

“Алҳол унга барибир эмасму? Киндик қон тўкилган суюкли юртидан жудо бўлиб, ёт элларда, олис мусофир юртида дарбадар кезганидан ёхуд бошини Сайид Аббос Қиличи кесганидан оғу ичиб ўлгани мақбул эмасму?”

Мирзо Улугбек бир пиёла бодани тўлдириб кўтариб юборди-да, бир бурда нон чайнаб, хонани секин айлана бошлади…

Майли! Оғу бўлса бўлсин! Агарчи нобакор фарзанди оғу бериб, уни ўлдирмоққа қасд қилган бўлса, ниятига етсин! Ва лекин,., бу сирли номани йўллаган, уни қочирмоққа жазм қилган ким экан? Суюкли шогирди Али Қушчиму ё мавлоно Муҳиддинму? Йўқ, бу хатарли тадбир илм ахди қўлидан келмас! Бу хатарли ишгажазм қилса Бобо Хусайндай навкарлари жазм қилади! Ва лекин… йўқ, у қочмайди! Қочганда қайга боради? Қирқ йил ҳокимлик қилган Мовароуннаҳрдан қочиб гадолик қиладиму?.. Унга ҳеч нарса керак эмас, на тож, на тахт! Барини шаҳзодага топширади. Олсин! Даври даврон сурсин! Фақат уни тинч қўйса бас!

Мирзо Улугбек қалбини чулғаб олган аламли дуддан бўғилиб, хонанинг ўртасида тўхтади. У эндигина хонага қоронғи тушганини, шифтдаги туйнукчадан қуйилиб тур- ган бир ҳовучгина нур сўниб, кафтдеккина осмонда милт-милт юлдузлар ёнгани- ни кўрди.

  • Юлдузлар!.. – Мирзо Улуғбек кўнгли бир хил бўлиб осмонга тикилди. Ё тавба! У юлдузларни яхши танимади. Қоронғи туйнукда милт-милт этган қайси ситора? Дубби акбарми ёки бошқа юлдузми?.. Осмондаги хар бир юлдузни номма-ном биладиган му- нажжим… Унга не бўлди? Кўзининг нури сўниб қолдиму ё зехли хиралашдиму? – Мир­зо Улугбек хаёли чувалиб кетаётганини сезиб, жойига бориб ёнбошлади. Ёнбошлаши билан эшик очилиб, бошларида дубулға, қўлларида яланғоч қилич, икки сипоҳ кириб келди. Иккови хам от юзли, ўнг қулоқларига исирға таққан балхий сипоҳлардан эди. Сипохлардан кейин сурмаранг салла ураган занжидай коп-кора нотаниш ясовул ки­риб таъзим қилди ва жимгина эшикка имлади.

Мирзо Улугбек занжисифат ясовулнинг бетакаллуф харакати уйготган газабни ичига ютиб, эгнига сувсар пўстинини ташлади…

* * *

Али Қушчилар билан хайр-маъзур килиб, Кеш йўлига чиқиб олган Мирзо Улугбек гўё ҳаммомга тушган одамдай енгил тортди. Назарида, гўё эрталаб оламни қоплаган қора булут тарқаб, борлиқ чарақлаб кетган эди.

Ҳа, у ўз умрида қанча хатолар қилмасин, қанча янгл ишмасин ил м-маърифат йўл ида кирқ йил қилган мехнати зое кетмабди. Али Қушчидай шогирдлари бор экан, унинг асарлари изсиз йўқолмайди. Фақат ипакдай майин мезонлар сузиб юрган бу маъсум далалар, хазон тўшалган ярим ялангоч боглар, шувок ва ёвшан билан копланган бу қўнғир қирлар, харир туман қўйнидаги юксак тоғлар… Булардан жудо бўлмоқ… Ё раб! Яна ўша ўй, ўша ғам-андуҳ! Узинг сабот ато қилгайсен, ҳаллоқи олам!..

Унинг хаёлини от туёқларининг дупури бўлди. Орқадаги қирдан икки сувори қўл силкитишиб қуюндай учиб келар, адир тепасида эса, учинчи отлиқ кўринар, у хам сипоҳми, йўқми, билиб бўлмас эди.

Мирзо Улугбек нечундир юраги увишиб, отининг жиловини тортди. Қуюндай учиб келган суворилар кўпикка чўмилган арғумоқларини аранг тўхтатишди. Бўлиқ корабайир минган, кўзлари қисиқ, мўғул башара сувори камоли эхтиром билан қўл қовуштириб, салом берди. Иккинчи сипох хам қўлларини кўксига қўйиб, таъзим қилди.

  • Аълоҳазратлари яхши ниятлариға етиб, хажлари қабул бўлғай! Ҳак тао- ло умрларини боқий қилғай!

Ясовулнинг ширин ишшайиб, узун дуо қилишларида аллақандай сирли ва совуқ бир нарса бор эди. Мирзо Улугбек юрагидаги шубхани кувишга уриниб, илжайган бўлди.

  • Дуои жонларинг мустажоб қабул, ўғлонлар! Хўш, сўзланг. Ё дуо қилмоқ ниятида Самарқанддан от чоптириб келдингларму?

Мўғул башара ясовул яна тавозе билан бош эгди.

  • Дуо бирла шаҳзодаи жувонбахтнинг сиздай падари бузрукворига йўллаган саломини келтирдим…
  • Хўш?
  • Шаҳзодаи жувонбахтнинг тилаги шуким, сиздай зоти олий қиблагохдни ўз номига ярашуқ иззат-икром ила кузатмоқдур!

Мирзо Улуғбек ясовулнинг қийиқ кўзларига тик бокди.

  • Шаҳзодаи жувонбахтга бориб айтгайсен: Муҳаммад Тарағай тахтга ўлтирмоққа эмас, Маккаи мукаррамага йўл тутгандур. Бу яхши ниятни кўнглига жо қилиб, ҳажга отланган осий бандага шон-шавкат даркор эрмас- дур, ўғлон!
  • Боракалло сизга, валинеъмат! Ва лекин шахзодаи жувонбахт сиздай зоти олийнинг фақир бир гадодай Мовароуннахр сарҳадидан чиқиб кетмоғини тахт ва салтанат шаънига нолойиқ деб биладурлар. Ул соҳиби тож сизга уч туя озиқ-овқат ва саруполар инъом этдиларким, бу карвон субҳидам келадур. Ўшал дақиқагача мана шу кишлоққа… – Ясовул қамчиси билан чап томондаги қир ёнбағрига жойлашган кичик бир қишлоқни кўрсатди. – Тунамоғингизни лут- фан илтимос этадурлар…

Мирзо Улуғбекнинг кўзи яна орқадаги қирда от ўйнатиб турган одамга тушди. Нечундир у амир Султон Жондорга ўхшаб кетди-ю, кўнглига яна қора шубҳа ёпирилиб келди..

  • Анов ким? Амир Жондор эмасму?
  • Амир Жондор? – кулди мўғул башара сувори. – Амир Жондор не қилади катта йўлда.

Ясовул ундан розилик сўраб турмай, отининг бошини қишлоқ томонга бурди. “Водариғ! Бошимда тағин не савдолар бор?.. Шаҳзодага не керак? Мовароуннаҳрдан ҳайдади. Тожу тахт, салтанат – барини олди. Алҳол ўз ҳолимга қўйса бўлмасму?..” Мирзо Улугбек бошини кўтариб узок тоғларга қаради, қаради-ю хаёлига яна бояги ўйлар келди:

“Нечун бунчалар титрайсен, эй Муҳаммад Тарағай? Бундан ёмон не бўлур? Бошинг кетурми? Она юртинг, суюкли элингдан айрилиб, ёт элларда дарбадар бўлиб ўлгунча, ўз тупроғингда ўлганинг аъло эмасму! Нечун қалтирайсен, Мирзо Улугбек?” У одатдагидай ўзидан киноя қилиб кулган бўлди. Лекин юрагига қуйилиб келаётган аллақандай қора шубха гўё осмонни қоплаётган қора булут- дай тобора қуюқлашиб борарди. Фақат қишлоққа яқинлашиб, ҳовлилар устида сузган харир кўкимтир тутунни кўрганида, кечки подадан қайтган сигирларнинг бўкириши, болаларнинг йиғиси, қўйларнинг маъраши қулоғига кирганда, димоғига эса тандирдан узилган иссиқ нон ҳиди “гуп” этиб ургандагина, миясини чулғаб олган қора хаёллар сал таркаб, фикри равшанлашгандай бўлди…

От чоптириб, илгарилаб кетган суворилар уларни қишлоқ чеккасидаги ховли олдида кутиб олиб, ичкарига бошлашди. Ҳовли ички-ташқи бўлиб, ички ҳовлининг тўрида олди айвон пастқамгина уй бор эди. Суворилар хонадонни ҳайдаб чиқишганми, бошқами, ишқилиб, ҳовли ҳам, уй ҳам бўм-бўш, ҳаммаёқ сув қуйгандек жим-жит эди. Суворилар Мирзо Улуғбек билан хожининг юкларини ички ҳовлига олиб кириб бердилар-да, отларни етаклаб қаёққадир чиқиб кетди- лар. Мирзо Улуғбекнинг хамроҳлари ташқи ҳовлига жойлашган, улар инларига кириб кетган каламушлардай жимиб қолган, у ердан тиқ этган товуш эшитилмас эди. Бу жимлик ва кимсасизликда аллақандай мудҳиш бир нарса бор эди. Боя сал тарқаган кора шубҳа қайта ёпирилиб келаётганини сезган Мирзо Улуғбек, майда-чуйда юмуш билан овунишга тутинди. Хуржунларини қоронғи хонага олиб кирди, токчадаги мойчироқни ёкди. Сўнг, оппоқ олтой пўстинини елкасига ташлаб, ҳовлига чиқди. Ҳовлининг бир четида қурук шох-шабба уюлиб ётар эди. Мирзо Улуғбек ичкарида куйманиб юрган ҳожини чақирди.

– Қани, ҳожим, хаж йўлида заҳмат чекмоқ савоб бўлур. Гулхан ёқиб иси- найлик.

Улар уйга бир қучоқ қурук шох-шабба олиб кириб, танча ўрнига гулхан ёқишди. Қуруқ буталар гувиллаб ёниб, хонага сал файз киргандай бўлди.

Намозгар пайти яқинлашмокда эди. Мирзо Улуғбек таҳорат олгани турди-ю ҳовли эшиги шарақлаб очилганини эшитиб, сесканиб кетди. Зум ўтмай уй эшиги ҳам шарақлаб очилиб, остонада эгнига узун кора чакмон, бошига катта кора тел- пак кийган, яғриндор бир одам пайдо бўлди. Гулхан шуъласида унинг бурни пучуқ тунд юзи, қора телпакли катта боши қора қузғундай ваҳимали кўринди. Мирзо Улуғбек уни каердадир учратган эди.

“Саид Аббос!” – Мирзо Улуғбек уни таниб, ўрнидан сакраб турди. У бор кучини йиғиб, Аббоснинг кўксига зарб билан мушт урди. Лекин Сайид Аббос тебраниб кетса ҳам, ўзини тутиб, Мирзо Улуғбекнинг ёқасидан ғип бўғди. Шу пайт эшик яна шарақлаб очилиб, уйга мўғул башара сувори отилиб кирди-да, аълохдзратларига ташланди.

“Ҳожи кайда? Бу малъунларнинг муддаоси не?” – Мирзо Улуғбекнинг кўзи ярим қоронғи хонанинг бурчагига тиқилиб олган ҳожига тушди. Ҳожи боши- ни чакмонига буркаб, ғужанак бўлиб ётар, бўлаётган олишувга қарамас эди. Са­йид Аббос билан мўғул башара сувори Мирзо Улуғбекнинг қўлларини орқасига қайириб, ҳовлига судраб чиқишди.

Поймол бўлган ғурур ва ҳақорат туйғусидан ларзага тушган Мирзо Улуғбек лабларини тишлаб, инграб юборди. “Ё парвардигори олам! Худди қурбонлик қўйдай судрайдилар. Қайси ёзуқларим учун бу надомат, бу хўрлик?.. Қайдасен, ўғлим Али? -Али Қушчини эслаши билан кўзига яна ёш келди. – Аттанг! Боя нечун уни орқага қайтарди? Бу нобакор шаҳзоданинг қўл остидан чиққунча бирга бўл деса бўлмасмиди?”

Мирзо Улуғбек яқинлашаётган оёқ товушини эшитиб кўзини очди, очди-ю тубсиз осмон қаърида, тез учиб ўтаётган қора булутлар орасида милт-милт ён- ган юлдузларни кўрди. Миясида нимадир ярқ этиб, кенг даштда, бобосининг қароргоҳида ўтган илиқ бир оқшом эсига тушди. Кўз олдига тепаси очиқ ипак чодир ёнида бошини силаб ўтирган момоси Сароймулкхоним келди. Момосининг қўш-қўш олтин узук тақилган оппоқ нозик бармоқлари қуш парларидай майин, қулоғи остида янграган овози ариқ жилдирашидай ёқимли эди: “Уйқунг келмаса юлдузларни томоша қилгайсен, қулуним. Юлдузлар – осмонда учиб юрган худо- нинг фаришталаридур! Фаришталар мехрибон бўладур. Уйқунг келмаса юлдузлар- га қарайсан, тойчоғим…” Мирзо Улуғбек ўпкаси тўлиб, калима келтира бошлади, лекин кўз ёши аралаш тепасига келиб тўхтаган Сайид Аббоснинг қора қузғун важоҳатини, боши узра кўтарган киличини кўрди, кўрдию ижирғаниб кўзларини юмаркан: “Алвидо, Али! Умидим ёлғиз сендан! Илоҳим менинг бошимга тушган бу савдолар сенинг бошингга тушмагай!.. Ё раб, ёзуғим недур маним?” деб пичир- лади.

Савол ва топширикдар:

  1. Отасига қарши бош кўтарган Абдуллатиф томонидан ҳибсга олинган Мирзо Улуғбекнинг мураккаб рухий ҳолатини англашга харакат қилинг.
  2. Темурийзода Мирзо Улуғбек учун султонлик тахтидан кетиш осонми? Боболаридан мерос қолган хокимиятни сақлаб қолишга нималар тўсқинлик қиляпти?
  3. Улуғбекнинг бошига келган мусибатлар бобоси Амир Темурнинг бошқа эл, бошқа улусларда қилган қатлу қирғинлари учун кўк юборган бир жазо эмасми, деб ўйлашида жон борми?
  4. Мовароуннахр ва Хуросон юртини бошқарган Амир Темур ва темурийзодалардан Мирзо Улуғбек нимаси билан фарк қилади?
  5. Уғли Абдуллатифнинг падаркуш деган тавқи лаънатга қолиши хавфи нима учун Мирзо Улуғбекни хамма нарсадан кўпроқ ташвишлантиради?
  6. Ракиблари кўлида қўғирчоқ бўлган ўғли Абдуллатифни Мирзо Улуғбек нима учун тахт вориси сифатида кўра олмайди?
  7. Патир ичида келтирилган мактуб Мирзо Улуғбекни қандай адоқсиз ўйларга солди?
  8. Кеш йўлида юртидан чиқиб кетаётган Мирзо Улуғбекнинг руҳий ҳолатини тахлил қилинг.
  9. Улуғбекни қувиб етган сувориларнинг мақсади нима эди?
  10. Нима учун Мирзо Улуғбек сўнгги лахзаларда шогирди Али Қушчи билан видолашди?

И. Сиз Мирзо Улуғбекни қатл олдидан қандай ҳолатда кўриб турибсиз?

“Боғи майдон”ни бир сайр қилиб келиш ниятида чиққан Мирзо Абдуллатиф, боғни кўргач, Кўксаройга қайтгиси келмай қолди. Пешинда қуйган жаладан кейин боғ гўё чўмилган келинчакдай очилиб кетди. Ёмғирда ювилган дарахтлар, хиёбонларнинг икки ёнида саф тортган сарвлар аллақандай мулойимлашиб, яш- наб, бўлакча бир гўзаллик касб этди. Арчалар орасида товланган оқ, сариқ, на- фармон ва қизил гул косачаларини лим-лим тўлдирган тиниқ томчилар, гўё нафис пиёлачаларга қуйилган майдай гул-гул ёнди, борлиқни булбул хониши тутди. Гўё ҳар бир шох, хар бир япроқ тагига яшириниб олган булбуллар тобора авжга чиқар, бошқа ҳамма қушлар овозини босиб, яйраб-яйраб тўлиб-тошиб сайрашарди.

Абусаид Мирзо қочганидан кейин яна васваса босиб, уйқу кўрмай изтиробда юрган шаҳзода гўё кўнглидаги барча ташвиш ва ғам-андухлардан соқит бўлгандай енгил тортди. Майин кизил қум сепилган, беҳад катта боғнинг энг хилват жойла- ригача олиб борадиган хиёбонларни, ҳилол ва юлдузлар шаклида ясалиб, бўлакча бир мехр билан парвариш қилинган мўъжаз гулзорларни айланаркан, шахзода бо- лалик ва ўсмирлик чоғларида бу гулгун масканда ўтган маъракалар, дабдабали тўйлар, хушовоз хонандалар, товусдек раққосалар иштирокида берилган базми жамшидлар эсига тушиб, нечундир кўзига ёш олди. Едида бор: қайси бир ул- кан маъракага у олис Хуросондан жаннатмакон бобоси Шоҳруҳ Мирзо билан бирга келганди. Худди мана шундай илиқ кўклам пайтлари эди. Камида бир ту­ман сувори кузатиб келган бу катта карвоннинг бошида, устига ипак соябонлар тутилган кобулий араваларда, энагаси Гавҳаршодбегим канизагу жориялари билан савлат тўкиб ўтирарди. Юзларига ҳарир ипак дурра ташлаб олган гўзал канизлар шаҳзоданинг юрагани жазиллатар, у дам от ўйнатиб соябонли арава- лар атрофида гир айланар, дам арғумоғини аёвсиз қамчилаб, йироқ-йироқларга чоптириб кетарди. Бобоси Шоҳруҳ Мирзо тез юришни ёқтирмас, у энг яқин муқарраблари, хусусан, уламолар ва дин пешволари билан суҳбатлашганича, кар­вон бошида отини секин йўрттириб борар, лекин невараларининг шўхликларини тақиқ этмас, билъакс, улар от ўйнатиб, қиличбозлик қилиб юрганларини кўрса хушнуд бўлиб кулиб кўяр эди. Кечқурунлари эса, катта карвон кенг даштда, бўлик ўтлокларда кўнар, кир ёнбағирларига ранго-ранг ипак чодирлар тики- лар, хаммаёкда лов-лов гулханлар ёнар, Ҳиротнинг машхур баковуллари барра қўзилардан қабоб килишар, доривор ўтлар солинган хушбўй шўрвалар пишири- шар… Шунда қоронғиликка чўмган кенг дашт улкан лашкар қароргохини эслатиб, шаҳзоданинг хаёлини олиб қочар, юрагида жўшкин, пўртанавор истаклар уйғотар эди. У гоҳ даштдаги отларнинг кишнашига, гох яқин чодирлардаги гўзал канизак- ларнинг майин кулгиларига, зеб-зийнатларининг нафис жаранглашларига қулок солиб, осмонга сочилган беҳисоб юлдузларга тикилиб ётаркан, олам беғубор, ёруғ бир маскан бўлиб туюлар эди унга. Юраги улуғ жангу жадаллар, дабдабаю асъасалар, шон-шавкату тожу тахт ишқида ёнар, лекин бу тожу тахт унга шон- шавкату улкан бахт эмас, бундай ғурбат ва изтироб келтирар, деган хаёл егги ухлаб тушига ҳам кирмас эди. Кошкийди, ўша беғубор ўспиринлик йиллари бир дақиқагина қайтиб келса?..

Шаҳзоданинг дилини маъюс, аммо ҳар кунги мудҳиш туйғуларга ўхшамаган, аллақандай покиза ҳислар чулғаб олди. Шах.зода мажруҳ қалбини илиқ нурга йўғирган бу эсдаликлар олами билан видолашгиси келмай бир-бир босиб “Чил устун”га қайтди. Кун ботганми, йўқми, билиб бўлмас, лекин деворлари кўк, сариқ, пуштиранг хитой кошинлари билан безатилган “Чил устун” кошонаси гўё улкан бир гулхан ичида қолгандай ял-ял ёниб кўзни олар, фақат кошонанинг тўрт бурчагидаги ложувард минораларгина бўлакча жилоланиб, оловга бўй бер- маган тош устунлардай бу ажиб гулхандан ажралиб турарди…

Шаҳзода кошона олдида қўл қовуштириб турган маҳрамлар ёнидан ўтиб, оқ мармар зинанинг пилапояларини бир-бир босиб, иккинчи ошиёнага чикди. Ик- кинчи ошиёнанинг зарҳал безаклардан чарақлаб кетган серҳашам хонасида уни балхлик занжисифат саройбон кутиб олди. Шаҳзода унинг таъзимига эъти- бор ҳам бермай айвонга чикди. Четларига ўймакор панжара ясалган катта айвонга ипак кўрпачалар тўшалган, ўртадаги хонтахтага баркаш-баркаш ноз-неъматлар қўйилган эди. Бу ердан, тепаликка қурилган бу кошонанинг айвонидан, ёмғирда чўмилган кўз илғамас улкан боғ, қизил қум сепилган хиёбонлар, ҳилол ваюлдуз шаклидаги гулзорлар янада гўзалроқ, янада сўлимроқ кўринарди. Олисда, Кўҳак қирининг ортида, ҳарир кўкиш туман орасидан кўтарилган юксак тоғлар кўзга чалинар, Самарканд дарахтлар орасидан аниқ кўринмас, лекин берирокда, яшил япроқлар орасида, яна бир юксак бино кўзни қамаштириб чарақлар, бу – шафақ жилоланган расадхона пештоқлари эди…

Шаҳзоданинг хаёлини саройбоннинг журъатсиз овози бўлди:

-Давлатпаноҳ, авф этгайлар. Қайтмоқ даркор. Тезда доруссалтана дарвоза- лари беркиладур…

“Дарвоза беркиладур?.. Йўқ, у Кўксаройга қайтмайди. У букун шу боғда, шу кошонада тунайди. Шояд бу боғда тунаб, юрагини эзган мудҳиш васвасадан қутулса, шояд!..”

  • Мусаллас борму? – деди шаҳзода кўзларини юксак тоғлардан узмай.

-Бор,давлатпаноҳ…-Саройбон оёқ учида юриб,меҳмонхонагакирибкетди- да, дархол қайтиб чикди. Шаҳзода унга қарамаса ҳам кўзачадан қуйилаётган шаробнинг қултиллашини эшитди.

  • Марҳамат қилгайсиз, давлатпаноҳ…

Шаҳзода гулдор хитой косачада қип-қизил ёниб турган қуюқ майни бир кўтаришда сипқариб, “тағин” деб имо қилди. Иккинчи қадаҳни ҳам бўшатиб, саройбонга қайтариб бераркан:

  • Букун шу жойда тунаймен, – деди. – Баковуллар борму?
  • Хизматингизга мунтазирдур, давлатпаноҳим…
  • Айт, бедана кабоб пиширсинлар!
  • Бош устига…
  • Тўхта! – шахзода кулимсираганича саройбоннинг қўлидан гулдор чинни идишни олиб, хонтахтага қўйди. Унинг дилида қандайдир лиги бир тилак, шўхлик, сафо истаги туғилган эди.
  • Кўксаройга чопар юбор! Ҳарам бекасига айтсин: беш-олтита ёш каниз- лар билан хонандаларни олиб, дарҳол етиб келсин… Укдингму? – шаҳзода яна кулимсираб, саройбонга кўз қисди:
  • Букун, бирга айш қиламиз. Канизлар орасидан кўнглингга ёққанини танлаб оласен!..
  • Тасанно, давлатпанохим! – Саройбон кулимсираб, орқаси билан юриб чиқиб кетди.

Шахзода мунаққаш чинни идишдан яна бир пиёла май қўйиб ичди-да, хонтахтадаги ноз-неъматлардан бир-икки чўқилиб, ипак кўрпачага ёнбошлади…

Боғлар ортидаги шафақ сўнган, осмонда, сийрак булутлар орасида илк юлдуз- лар ёнган эди. Пастдан саройбоннинг ўктам овози, дукур-дукур оёқтовушлари эши- тиларди. Сал ўтмай, бу овозлар ҳам тинди-ю, кошона теран сукутга чўмди. Шаҳзода бутун аъзойи баданига рохатбахш бир нарса қуйилиб, бўғин-бўғинларигача бўшашиб, майинлашиб бораётганини сезди-да, бошини парку ёстикка ташлади, кўзлари илиниб бораркан, кўнглидан: “Шояд шу бугун барча ғурбатлардан халос бўлсам!” деган фикр ўтди. Лаблари пичирлаб: “Ё раббим! Ўз хифзи ҳимоятингда сақлаб, раҳм-шафқатингни дариғ тутмагайсен!” деб қўйди.

Шаҳзода туш кўрди. Гўё Кўксаройда, харамхонага ёндош ўрдадай кенг, муҳташам хонада катта базми жамшид қураётган эмиш. Базмга барча амирлар ва нуфузли беклар, девон ва сарой махрамлари ва шаҳзоданинг энг яқин муқарраблари йиғилган эмиш. Баковуллар олтин баркашлардан таом устига таом тортишар, май дарё бўлиб оқар эмиш. Пойгаҳда ўтирган машҳур созандалар жон олувчи дилра- бо куйлар чалармиш, хонанинг тўридаги харир парда орқасида эса ярим яланғоч нозанинлар зеб-зийнатларини ёкимли жаранглатиб, нозу карашмалар билан минг мақомда хиромон қилармиш… Тўсатдан эшикдан амир Султон Жондор тархон кириб, саждага бош эгармиш. Шаҳзода амир Жондорни кўриб, ўрнидан туриб кетармиш:

-Ушланглар бу фитначини! – деб бақирармиш. – Бу каззоб доруссалтана- да яшириниб, бизга чох қазиб юргандур!

Тўрда ўтирган бир неча амирлар ўринларидан сакраб туриб, қиличларини яланғочлар эмиш. Лекин амир Жондор бунга парво қилмай, шаҳзодага юзланиб яна таъзим қилармиш.

  • Пуштипаноҳим! Фақир фитна-фасоддан йироқ садоқати зоҳир қулингиз- дурмен! -дермиш.
  • Содиқ қулим бўлсанг қайларда юрибсен, баттол? – деб бақирар эмиш шаҳзода.
  • Садоқати зоҳир қулингиз сиздай валинеъмат пуштипаноҳимга кийик овлаб, тоғларда юрган эдим. Букун бир кийикнинг бошини келтирдим! Уни есангиз барча ғурбат, барча хасталикдан фориғ бўлиб, қушдай енгил тортасиз, давлатпаноҳ! – Амир Жондор шундай деб, эшикдан кимнидир имлаб чақирармиш. Хонага дастурхон ёпилган катта олтин баркаш кўтариб, нотаниш бир навкар кириб келармиш. Амир Жондор унинг қўлидан баркашни олиб, шаҳзодага узатармиш:
  • Барча дардингизга даво бўладур, татиб кўринг, давлатпаноҳ!

Шаҳзода баркашни олиб, дастурхонни очармиш. Олтин баркашда… конга бўялган унинг ўз боши тиржайиб ётармиш!.. Баркаш қўлидан тушиб, қонга бўялган боши ерга юмалаб кетармиш…

Шаҳзода дод солиб қичқирганича… уйғониб кетди. У тушидагина эмас, ўнгида ҳам дод солиб бақириб юборди чамаси, чанг ва сетор овози келаётган ёндош хонадан балхлик саройбон билан яна бир махрам югуриб чиқди. Улар чиққанда, шаҳзода, ўнг қўлида яланғоч қилич, чап қўли билаи айвоннинг усту- нини қучоқлаганича сармаст одамдай чайқалиб турар, унииг бу туриши, олазарак кўзлари, бутун важоҳати шундай мудҳиш эдики, югуриб чиққан саройбон билан махрам якин келолмай бўсағада тўхтаб қолишди.

-Сиз… сизга не бўлди, давлатпанох?

Балхлик саройбоннинг таниш овози шахзодани хиёл хушига келтирди. У хозир кўрганлари туш эканини эндигина тушуниб, бўшашиб кўзини юмди. Лекин кўзини юмиши билан нигоҳи олдида яна олтин баркашда тиржайиб ётган ўз боши келиб, бир ирғиб тушди-ю, қилич яланғочлаганича қаршисида турган са­ройбон томон юрди. Саройбон билан унинг оркасига яшириниб олган махрам, саросима ичида ўзларини четга олишди. Бошидаги тождор телпаги бир томон- га оғиб кетган, кўзлари қинидан чиқаёзган шаҳзода гандираклай-гандираклай чароғон хонага кирди. Пойгахда қути ўчиб турган бир неча машшоқ ва хонанда- лар уни кўриб, ўзларини зинадан пастга отдилар, тўрда, ипак парда оркасида бир- бирларининг пинжларига кириб олган канизаклардан бири додлаб юборди.

  • Йўқол! – бақирди шаҳзода пойгахда тўхтаб. – Йўқол бу даргоҳдин!

Ярим яланғоч канизлар, гўё ҳурккан кийиклардай, бир-бирларини туртиб- суришиб, мармар зиналардан пастга отилишди.

Шаҳзода уларнинг диркиллаган оппоқ танларидан кўзини олиб кочаркан: “У ерда ҳам яланғоч канизлар, бу ерда ҳам яланғоч канизлар – деган фикр хаёлидан ўтди. – Эй дариғ! Тушимми бу ё ўнгимми? Бошимда яна не савдолар бор, ҳаллоқи олам!..”

Чароғон хона уни хиёл ўзига келтирди. У қиличини қинига солиб, хонанинг ўртасида тўхтади. Лекин юраги ҳамон гурс-гурс урар, нафаси етмай хансирар эди…

“Оллога шукурким, туш экан. Туш! Лекин қонга бўялган ўз боши!.. Эй, дарит! Осий банданг бошига татин не савдолар соласен? Тақдир нени раво кўрадур?”

“Тақдир” сўзи шаҳзодага негадир мавлоно Али Қушчини эслатди.

“Филҳақикат, ул жомиул улум[1] зойича кўриб, шаҳзоданинг такдирини сўзлаб бермоғи лозим эди!” – Шаҳзода кўзлари бежо ёниб, эшикда котиб турган занжи- сифат саройбонга қаради.

  • Дарҳол Кўксаройга чопар йўлла! Мавлоно Али Қушчини олиб қайтсин!
  • Давлатпаноҳ! – Айвон эшигида турган саройбон журъатсизгина одимлаб, ичкарига кирди. – Тун ярмидан ошмиш. Доруссалтана дарвозалари ёпилгандур!

Шаҳзода қалтироқ босиб, унга томон юрди.

-Чопарнинг илкига ёрлиқ битиб, муҳр босиб бер! Ёхуд ўзинг бирга бор! Бас! Мавлонони ер остидан бўлса-да, дарҳол топиб келасен. Уқдингму?

Саройбон жимгина бош эгганича пастга тушиб кетди.

Шаҳзода ҳолсизланиб деворга суянди. Мудхиш қўрқув уни карахт қилиб қўйган, у ҳолдан тойиб “шилқ” этиб йиқилиб тушишга тайёр, лекин йиқилиб ту- шишдан қўрқар, зеро, кўзини юмса олтин баркашда қонга беланиб тиржайиб ётган ўз бошини кўришини билар эди. Нигоҳи олдидан кетмаётган бу дахшатли манза- рани унутиш умидида у яна бир пиёла май ичди. Лекин аксига олиб, бу сафар му- саллас унинг юрагини баттар увиштирди. У гўё эшикдан ҳозир амир Жондор кириб келадигандай, кириб келиб дастурхон ёпилган машъум баркашни узатадигандай, яна бир лаҳза гарант бўлиб турди. Бутун вужуди қулоққа айланиб, пастдаги овоз- ларга қулоқ солиб котиб тураркан, олазарак кўзлари тўсатдан токчадаги китоб- ларга тушди. Айвонга чиқадиган эшикнинг устидаги қуббасимон токчага терил- ган бу китобларга, афтидан, ҳеч ким тегмаган, уларнинг кўк, сарик, қизил чарм жилдлари олтин қандилга терилган шамлар шуъласида хил-хил жило таратиб камалакдай товланарди.

Шаҳзода нигоҳи олдидаги совуқ манзарани қувиш умидида кўк чарм жил- дига зарҳал безак солинган қалин китобни олди: Низомий Ганжавий!..

Шаҳзода ёшлигида, мадрасада, таълим олиб юрган чогларида Низомийнинг мусиқадай тиниқ шеърларини, пурҳикмат ривоятлари ва достонларини кўп муто- лаа қилган эди. Шу сабабданми, шаҳзоданинг дилида умидга ўхшаш қандайдир бир нарса “милт” этди. Гўё хаёлини чулғаб олган мудҳиш жумбоққа Низомий Ган- жавийдан жавоб топадигандай шоша-пиша китобни очиб, биринчи мисраларига кўз югуртирди, югуртирди-ю, худди бошига огир гурзи тушгандай чайқалиб кет­ди. Кўз олди қоронгилашиб, кўк чарм жилдлик огир китоб, худди тушида кўрган олтин баркашдай, қўлидан сирпаниб тушиб, йиртиқ вараклари гиламга сочилиб кетди…

Ё раб! Ҳозир китобни очганда дафъатан кўзи тушган илк мисралар… туши- да кўрган қонли калладан хам дахшатли эди… Шахзода юрагини чангаллаганича кўзини юмди, лекин зарҳал ҳарфлар билан битилган сирли мисралар худди бояги қонли калладай кўз олдидан кетмай, оловдай ловиллаб турарди. Шаҳзода дилига даҳшат солган бу икки байтни охиригача ўқидими, йўқми, ўзи ҳам билмас эди. Лекин ундаги “Падаркуш… тожу тахт, олти ойдан ошмайдур…” деган сўзлар худди қиздирилган темир билан ўйиб ёзилгандай миясини жаз-жаз куйдириб, нигоҳи ол- дида ял-ял ёниб турарди. “Падаркуш… тожу тахт… олти ойдан ошмайдур…”

“Унинг тахтга ўтирганига неча ой бўлди?.. Шаъбон ойи эди. Букун раббиул аввал[2]… олти ой… бўлмиш!”..

Шаҳзода тургаи жойида гиламга тиз чўкиб, саждага бош қўяркан, кўксидан аччиқ фарёд аралаш бир нидо отилиб чикди:

“Осий бандангга ўзинг шафқат қилгайсен, эй парвардигори олам! Ва лекин ёзуғим недур? Қудратингга шак келтириб, ҳақ йўлидан тойган ул бетавфиқ га- лаи сакларни қатлу ом қилганимми? Бединлар битган макруҳ китобларни ўтга ёққанимми?..

Осий бандангга аён қил, ёзуғи недур унинг, недур?”

Шаҳзода ер ўпганича кўкка тавалло қилиб, раҳм-шафқат тилар, юм-юм йиғлаб, телбаланиб алланималарни сўзлар эди…

* * *

Саккиз юз етмиш иккинчи ҳижрий йилнинг куз кунларидан бири эди. Нонушта- ни Самарқандда қилиб йўлга чиққан юз туялик катта карвон пешинда Дорғомдан ўтиб, бепоён ялангликка чиқиб олди. Бир-бирига туташиб кетган боғлар, гавжум қишлоқлар ортда қолди, олдинда, то олис-олислардаги довон тоғларигача теп- текис дашт ястаниб ётар, фақат у ер-бу ердагина ясен тепаликлар, ярим хароба кўҳна қўрғонлар, беш-олти уйдангина иборат кичик-кичик қишлоқлар кўзга чали- нар эди.

Карвоннинг бошида, бўйинларига офтобда ялт-ялт этган мис қўнғироқлар осилган нортуяларнинг олдида тўрт нафар сувори от ўйнатиб борар, карвоннинг охирида ҳам тўрт нафар навкар кузатиб келар эди. Қарийб ярим фарсаҳ жойга чўзилган бу катта карвон аҳли орасида зарбоф ва кимхоб тўн кийган савдогарлар, бола-чақаларини соябон араваларга ўтқазиб, ўзлари от ўйнатиб бораётган кибор зодагонлар, эшак ва хачир минган фуқаро ва ҳатто бошларидаги кулохдарини теб- ратиб, ҳамду сано ўқиб пиёда кетаётгаи дарвешлар ҳам бор эди. Карвонни кузатиб бораётган бу оломон орасида бошларига мударрислар киядиган учли қора бахмал такя кийиб, устидан енгилгина дастор ўраган, эгниларига эса қора чак- мон устидан енгсиз оқ жома кийган икки киши кескин ажралиб турар, улардан бири етмишларга бориб қолган бўлса ҳам, кўринишидан бардам, калта қирқилган қордай оппоқ соқоли ўзига хўп ярашгаи, нигоҳи ўткир, хушсурат бир чол, ик- кинчиси элликлардан ошган, лекин соқол-мўйловига деярли оқ тушмаган бир мўйсафид эди.

Саман отини бир меъёрда йўрғалатиб бораётган қотма, хушқомат чол қорамағиздан келган шиддатли чеҳрасига ярашган қалин қошларини чимириб, дам орқага, боғлар ортида қолган Самарқандга тикилар, дам ўнг қўлдаги Ургут тоғларига қадалиб-қадалиб қарар, у бир нимадан безовталанаётганга ўхшар, чуқур ботган ўйчан кўзларида ҳам теран-бир қайғу, ҳам аллақандай тараддуд сезилиб турарди…

Карвон олдиндаги ясси қирга чиқиб, олисда “Қарокчи тепа” деган қишлоқ кўриниши билан чол отининг бошини чапга буриб, катта йўлдан узоқлаша бош- лади. Унинг орқасидан ёнидаги шериги хам отининг бошини бурди. Лекин улар йўлдан узоқлашмаган ҳам эдиларки, отлиқ навкарлардан бири орқаларидан қувиб етди.

  • Мавлоно Али Қушчи? Қайга йўл олдингиз?

Олдинда бораётган оқ соқолли хушқомат чол ўгирилиб қаради. Унинг кўзлари қисилиб, лабларига истеҳзоли табассум югурди:

  • Қўрқманг! Қочмоқ ниятим йўқдур! Зеро, бу юртдан кетмоқни ўз идроким билан ихтиёр этганмен.

Ясовул хижолат чеккандай томоқ қириб:

  • Карвондан қолиб кетасиз, деб қўрқамен, мавлоно, – деди.
  • Карвон “Қароқчи тепа”да тунайдими?
  • Балли!
  • Бир раъкат намоз ўқиб, қувиб етамен.

Ясовул истар-истамас отининг бошини буриб, катта йўлда узоклашиб бора­ётган карвонни қувиб кетди.

Али Қушчи кафтини қошларининг устига тутиб, Ургут тоғларига узок тикилиб турди, сўнг дардли хўрсиниб отдан тушаркан:

  • Мавлоно Коший! – деди ёнидаги шеригига юзланиб. – Мирам Чалабий шу ерга келур. Унинг йўлини пойлаб турсангиз. Камина ҳозир кайтамен…

Али Қушчи отининг жиловини Мансур Кошийга ушлатди-да, ўзи қир ёнбағридаги шу вокзорга қараб кетд и… “Эй дариғ! Худди ўша жой. Ў ша пастқамл ик! ” Ҳа, ўшанда ҳам худди мана шундай кун ботай-ботай деб турган кечки пайт эди. Кеч куз бўлса ҳам, осмон беғубор, кун илиқ эди… У маҳалда раҳматли Қаландар Қарноқий ҳам ҳаёт эди. Улар олдин сипоҳлардан ҳадиксираб пастга, пистирмага қочган, кейин эса, устодни таниб, отларнинг бошини оркага бурган эдилар, устод ҳам – покиза руҳи гулшани бақода[3] масрур бўлғай! – устод ҳам уларни таниб от чоптариб келган эди. Улар худди мана шу шувоқзорда узок кучоклашиб турган, устод кўзида ҳалқа-ҳалқа ёш, унга сўнгги васиятларини айтган, сўнгги тилакла- рини сўзлаб, видолашган эди. Эртасига эса, машъум хабар доруссалтанани, наинки доруссалтанани, буткул Мовароуннаҳрни зир титратган эди.

Эвоҳ! У замонларга сал кам йигирма йил бўлибди! Бу орада қанча сувлар оқиб кетди. Не-не ходисалар юз берди, не-не одамлар оламдан ўтди. Аммо бу ер, бу осмон, ҳарир туман билан ўралган бу юксак тоғлар… ўшанда қандай бўлса шун- дай турибди. Гўё йигирма йил эмас, йигирма кун ҳам ўтмагандай, устоднинг махзун чеҳраси, ғам тўла ўйчан нигоҳи ҳамон кўз олдидан кетмайди. Бир зум кўзини юмса унинг босиқ, мунгли овозини эшитгандай бўлади… Ўшанда, бундан йигирма йил муқаддам, устод мана шу пастқамликда туриб, Али Қушчи билан сўнг бор ви- долашганида, бу элга қайтмоқ, бу юрт, бу масканни кўрмоқ насиб бўладими, йўқми, деб ғам чеккан, бу ўй, бу ташвишдан кўнгли вайрон эди. Мана энди унинг ўзи ҳам шу ўй, шу ғам билан банддур. Самарқанддан кетмоққа ахд қилгандан бери, бу ғам туну кун хаёлидан кўтарилмай, юрагини қон қилади. Лекин не чора? У қутлуғ зот оламдан ўтгач, Мовароуннаҳр осмонини чулғаган зулмат булутлари тарқармикин, деган умидда йигирма йил ўтди. Йигирма йил зулмат ичида яшаб бўлса хам, устод­нинг васиятларини рўёбга чиқармоққа уринди. Бидъат ва хурофот маддохдаридан яшириб, устоднинг китобларига шарҳлар битди, илми риёзиёт ва илми фалакиёт бобида рисолалар ёзди, қисқаси, устод ёққан шамини ўчирмасликка уринди… Гоҳ Абусаид Мирзо, гоҳ эшон Аҳрор ҳуфиялар юбориб, яширилган китобларни топиб беришга даъват этишди, бирда катта рутбалар ваъда беришса, бирда тахдид килишди. Али Қушчи барига чидади. Йўқчиликда яшаса ҳам катта инъомларга уч- мади, устодга берган сўзидан қайтмади, сир-асрорини очмади. Лекин бундан не фойда? Устоднинг илми фалакиёт бобида яратган буюк асарлари жаҳон илм аҳлига хамон бориб етмади. Шу пок ният, Мирзо Улугбек битган рисолалар- ни, илм бобида улуғ кашфиётларини жаҳонга таратмоқ, илм ахдига етказмок нияти энди уни она юртини ташлаб кетмоққа ундади. Она юртини? Йўқ, у киндик кони тўкилган бу тупроқни, барча аждодлари, суюкли энаси Тиллабибининг хоки ёт- ган бу юртни эмас, элни зулмат кўйнига ташлаган хоқонларни, илм аҳлига қилич кўтарган жохил гумроҳларни тарк этмокдадур! У устоднинг асарларини жаҳон илм аҳлига етказолмай ўлиб кетмасам, деб кўрккан эди, хайрият, Абдураҳмон Жомий билан Мир Алишер Навоий ҳазратлари Ҳиротда туриб ёрдам қўлларини чўздилар. Мовароуннахр сарҳадидан чиқмоққа ижозатнома олиб бердилар. Мав- лоно Али Қушчи у зоти шарифларга кўнглида таҳсинлар айтиб, дуо қилиб йўлга шайланди… Аммо… яна ўша ўй, ўша ташвиш унинг кўнглини вайрон килди: киндик қоним тўкилган бу заминга, суюкли она юртимга, яхши-ёмон сал кам етмиш йил умр кечирган бу заҳматкаш элимга қайтиб келмок насиб бўлурми ё қолган беш кунлик умрим дарбадарликда ўтиб, хоким мусофир юртида қолиб кетурми, деган фикр уни ларзага солади, буни ўйласа ўпкаси тўлиб, кўзига ғилт-ғилт ёш келади… Мана хозир хам, жаннатмакон устод билан сўнг бор видолашган бу пастқамликни, унинг табаррук изи қолган бу шувоқзорни кўрганида кўнгли бир хил бўлиб, тиз чўкди-ю, қиблага қараб саждага бош эгди.

“Э, парвардигори олам! Мусофирликда бошимга не кулфатлар солсанг ҳам ро- зимен, аммо хокимни бу тупроқдан бебаҳра қилмагайсен!..”

Мавлоно Али Қушчи кўзларини юмганича кўкка тавалло қилиб узоқ ўтирди. Сўнг, раҳматлик уста Темур Самарқандий ясаб берган пўлат пичоғи билан ерни ковлаб бир сиқим тупроқ олди. Бу тупроқни кеча энаси Тиллабиби қабридан ол- ган бир сиқим тупроққа қўшиб, белига тугди-да, ўрнидан турди, тураркан, катта йўлдан тушиб келаётган икки отлиқни кўрди. Отлиқларнинг бири Мансур Коший, иккинчиси ўттиз беш-қирқ яшар чамасидаги малла соқол, кўзлари кўм-кўк ёш мударрис эди.

Ёш мударрисни кўрганида Али Қушчининг чех,расидаги маҳзунлик илиқ та- бассум билан алмашиб, отлиқларга пешвоз чикди. Уни кўрган ёш мударрис хам от­дан сакраб тушиб, қўл қовуштирди.

  • Ассалому алайкум, устод!
  • Ваалайкум ассалом, ўғлим Мирам! – Али Қушчи бир ёш мударрисга, бир эгар устидаги икки ёни қаппайиб турган хуржунга қаради. – Қалай, “Аждар ғор”да осойишталикми?
  • Осойишталик, устод осойишталик! – деди Мирам Чалабий мулойим ку- лимсираб, – Устоднинг сандиғини очдим. Барча қўлёзмаларидан бир нусхадан, “Зижи Кўрагоний”дан уч нусха олдим, устод…
  • Жаннатмакон Қозизода Румий китоблари эсиигдан чиқмадими, ўғлим?
  • Йўк, устод. Ул зоти олийнинг “Риёзиёт”идан бир нусха, Ғиёсиддин Жамшид ҳазратларининг “Ҳандаса”сидан бир нусха олдим, устод…
  • Боракалло, ўғлим! – деди Али Қушчи. – Барча сандиқлар жойидами?
  • Жойида, устод!
  • Ғорнинг оғзини яхши беркитдингми?
  • Беркитдим, устод…
  • Балли, ўғлим. Хуржунни отимга юкла! – Али Қушчи ҳарир туман ораси- дан элас-элас кўриниб турган олис тоғларга тикилди, гўё баланд чўққилар орасига яширинган “Аждар ғор”ни кўрмоқчи бўлгандай, узок қадалиб қаради. Лекии кун ботган, бояги сийрак булутлар қалинлашиб, тоғ чўққиларини қоплаган эди.

Али Қушчи оғир хўрсиниб, қаршисида бош эгиб турган шогирдларига қаради, гўё ўз-ўзига гапираётгандай охяста сўзлади:

-Ҳануз хотирамда. Ўша машъум кечадан сал олдин устод билан худди манату ерда учрашиб, видолашган эдик. Раҳматлик устод бу нодир хазинани сақламоқни фақирга юклаган эди. Энди, камина буни икковингга, икковингни оллога топширамен… Абадул- абад эсларингда бўлғай: Мовароуннаҳр донишларининг ақл дурдоналари йиғилган бу ноёб хазина бўлғуси авлодларга, узок зурриётларимизга хизмат қилур. Зероким, Мовароуннаҳр элини чулғаган бу зулмат қанчалик чўзилмасин, бир кун эмас, бир кун бу қора булутлар тарқаб, офтоб чиқажакдур… Ноумид шайтон, фақир ҳам, Мовароуннаҳрни чулғаган бу зулмат тарқаган кунда қайтамен, деган умиддамен. Ва лекин қайтмай мусофирликда оламдаи ўтсам… бу хазинани кўз қорачиқларингиздай сақлангиз, инонган шогирдларингизга топширингиз, улар ҳам ўз шогирдларига топширғай. Ва шу йўсин зурриётлардин зурриётларгаўтиб, элимиз осмонигаофтоб чиққанда яшайдурган бахтли авлодларимизга етиб боргай… Сенлардан тилайдурғон бошқа тилагим йўқ. Фақир сиздай шогирдларимдан минг бор розимеи. Агарчи осий банда дилларингга озор берган бўлсам, кечиринглар.

  • Розимиз, устод.
  • Мингдан-мингрозимиз!..

Али Қушчи аввал Мансур Коший билан, сўнг Мирам Чалабий билан қучоқлашиб видолашди. Али Қушчи кўз ёшларини яширмай юм-юм йиғлаётган суюкли шогирди Мирам Чалабийни пешанасидан ўпаркан, устод Мирзо Улуғбек ҳам кўзи гирён, уни қучоқлаб узоқ видолашгани эсига тушиб, томоғи ғип бўғилди…

Мирам Чалабий билан Мансур Коший уни катта йўлгача кузатиб кўйишди. Али Қушчи тепага чиққунча орқасига қарай-қарай борди. Тепага чиққач, оёкларини узангига тираб, сўнг марта орқасига қаради…

Савол ва топширик^ар:

  1. Тожи тахтни эгаллаб олган Абдуллатифга нима учун тожи тахт, шон-шавкат улкан бахт эмас, ғурбат ва изтироб олиб келди?
  2. Абдуллатифнинг ота ўлимидан кейинги васвасасию руҳий қийнокдарини муаллиф қандай тасвирлаган?
  3. Шахзода нима учун беғубор ўспиринлик йилларига бир дақиқа бўлсин қайтгиси келди?
  4. О.Ёкубовнинг рухий тахлил устаси эканлигини Мирзо Улугбек ва Абдуллатиф рухияти тасвирлари билан исботланг.
  5. Нима учун Абдуллатифга ҳамма хиёнаткор ва хоиндай туюлаверади?
  6. Низомий Ганжавийдан ўқилган “Падаркуш… тожи тахт… олти ойдан ошмайдир…” сатрлари сизда қандай фикр уйғотди? Байтнинг аслиятини топишга харакат қилинг?
  7. Асарда гоя ва эътиқодлар тўқнашуви қайси образлар баҳсларида ўз ифодасини топган?
  8. Мавлоно Али Қушчини энг кўп ташвишга солган фикр нима эди?
  9. Мирзо Улуғбекнинг китоблар хазинасини Мансур Коший ва Мирам Чалабийларга топширилишида қандай рамзийлик бор?
  10. Агар сизга “Мирзо Улугбек”трагедияси асосида фильм суратга олиш топширилса, сиз қандай сценарий ёзган бўлардингиз? Мирзо Улугбек ролига қайси актёрни таклиф қилар эдингиз?

Ўйлаб кўринг: тарихий хақиқат билан асар мазмуни ўхшашми?

[1] Жомиулулум – барча илмлар эгаси.

[2] Раббиулаввал – 1450 йил май ойига тўғри келади.

[3] Гулшани бақо – жаннат

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …