Главная / Маданият / Одамларга ташаккур айтмаган…

Одамларга ташаккур айтмаган…

nasihatКунларнинг бирида бир камбағал ёш йигитча дарсларига маблағ тўплаш мақсадида маҳаллалар оралаб материаллар сотиб юрар эди. У ўша куни қорнини ҳам тўйдиришга етмайдиган даражада 10 сентгина пул топди холос. У ўзича айланиб юрган уйларининг биридан бирор егулик сўрайман, деб қасд қилди. Лекин у кичкина, чиройли қизча уй эшигини очган пайтда, уялганидан егулик сўраш ўрнига, ичиш учун сув сўраб юборди. Бу йигитнинг очлигини сезган қизча унга бир коса сут берди.
Йигит ҳалиги сутни ичиб бўлгач, қанча бўлади, деб сўради? Қизча: “Ҳеч нарса беришингиз шарт эмас. Бизга онамиз яхшилик эвазига бирор нарса олмаслигимизни ўрагатганлар”, деди. Йигит: “Ундай бўлса, чин қалбимдан раҳмат айтаман”, деди. Йигитнинг исми Ҳорд Кийлий бўлиб, у ўша уйни тарк этаётганида нафақат ўзини соғ, балки яқиндагина умидсиз ва ҳорғин қалбида Аллоҳ таолога бўлган имони яна ҳам зиёда бўлганини сезган эди.

      Бир қанча йиллар ўтгач, ўша қизча маҳаллий табибларни саросимага соладиган, тузалмас бир дардга чалиниб қолди. Унинг бу кам кузатиладиган касаллигини аниқлаш мақсадида мутахассис шифокорларни жалб қилиш керак бўлганлиги учун уни шаҳар шифохонасига юборишди. Доктор Ҳорд Кийлий ҳам тиббий маслаҳат учун чақирилган эди. Доктор касал қиз келтирилган шаҳар номини эшитгач, кўзлари ўзгача чақнаб кетди. У шу заҳоти беморни кўриш мақсадида, у ётган хона қаватига кийиб тушди.
У аёлни бир кўришданоқ таниди ва докторлар хонасига қайтиб борди. У аёл ҳаётини асраб қолиш учун бор имкониятини ишга солишга қарор қилди ва бу ишга катта аҳамият билан ёндошди. Узоқ тортишувдан кейин бу мушкилот ижобий томонга ҳал қилинди. Доктор Кийлий ўз хонасига бориб, аёлнинг касаллик варақасини сўради. Уни кўздан кечириб, унинг ҳошиясига айрим маълумотларни ёзди ва уни бемор ётган хонага юборди. Аёл бу варақни очишга хавф қилар эди. Чунки у ушбу касаллик варақасида ёзилган тўлов эвазига тикилган ҳаётининг қолгани ўтиб бораётганини яхши билар эди. Охири, у вараққа кўз югуртирди, унинг эътиборини варақ четига ёзиб қўйилган бир жумла тортди. У ташхис варағининнг ҳошиясида “бир коса сут эвазига шартнома пули тўлиқ тўланган бемор… Имзо: доктор, Ҳорд Кийлий”, деб ёзиб қўйилган жумлани ўқиди. Аёлнинг кўзлари хурсандлик ёшларига тўлди. У масрур ҳолда ушбу сўзларни айтиб: “Эй, Аллоҳ! Қалблар ва қўллар оша етиб келган муҳаббатинг файзи ва тўла лутфинг учун Ўзинга чексиз шукрлар бўлсин”, дуо қиларди.
Сиз ҳам кишиларга яхшилик қилишда бахиллик қилманг, қандай яхшилик қилган бўлсангиз, сизга ҳам шундай яхшилик қайтишини унутманг! Бу ҳаёт қарз ва вафодан иборат. Агар қилган яхшилигингизнинг мукофоти бу дунёда қайтмаса, албатта охиратда Аллоҳ хоҳласа қайтади.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …