Главная / Жамият / Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раислигидан кетди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
<

Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раислигидан кетди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Хуснутдин Хасилов шу кунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Бош менежер лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. У энди 2002 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллайди.

u0ketsuhchasuzhx8hf4gpj9pk9o8msy

Бундан аввалроқ Очилбой Раматов президент фармони билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири лавозимига тайинланганди.

2019 йилдан Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш доирасида бош вазир ўринбосарлари сони оптималлаштирилди ва бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилинди. Президент қарорига биноан бош вазир ўринбосарлари хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди. Шу туфайли Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарлигини тарк этди.

Хуснутдин Хасилов (микрофон тутган)

Хуснутдин Хасилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992 йилда «Ўзинтерсервис» қўшма корхонасида тармоқ бошлиғи сифатида бошлаган. 1999-2002 йиллар «Ўзтемирюлмаштаъмир» унитар корхонасида турли лавозимларда ишлаган. 2002-2008 йиллар стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи, бир вақтнинг ўзида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менежер – бош муҳандисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2011 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менежер – бош муҳандиси лавозимига тайинланган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Департамент мудири лавозимига тайинланган. 2016 йил 1 апрелдан Ўзбекистнон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 97-сонли қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг бош менеджер – бош муҳандиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

getimage

Ҳомиладор бӯлиш сири – Нима қилиш керак биринчи?

– ҳайз кўриш бошланишидан кейин дастлабки 4 кун ичида контсептсияси аниқланмаслиги; – момақалдироқ, камалак пайтида, …