Главные новости
Главная / Жаҳон / Нурсултон Назарбоевнинг набираси Лондонда вафот этди
<

Нурсултон Назарбоевнинг набираси Лондонда вафот этди

Лондонда Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбаев вафот этди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Ойсултон Назарбоев 30 ёшда бўлган. Унинг ўлими сабаби ҳозирча аниқ эмас, дастлабки маълумотларга кўра, у юрагидаги муаммолар сабаб вафот этган.

Ойсултон Назарбоев 1990 йилда Козоғистон Сенатининг собиқ спикери, Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға ва сиёсатчи Рахат Алиев оиласида туғилган. 2019 йилнинг кузида суд уни шартли муддатга ҳукм қилган ва гиёҳвандликдан даволаниш учун мажбурий сессиялар тайинлаганди. Бу у ўтган йилнинг июнида рўй берган воқеадан кейин бўлганди, ўшанда Ойсултон Назарбоев Лондон марказидаги Тависток-стритда жойлашган уйнинг балконида туриб бақирган, кейин қўшнилар чақирган полициячининг қўлини тишлаб олганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

k0pb2khi2jbxru2rkcn7skuu236jkiiu

Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш учун 2 сентябрь куни тест топширган абитуриентларнинг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Фото: KUN.UZ …