Главные новости
Главная / Жаҳон / Нурсултон Назарбоев қаерда дам олишни хуш кўриши ҳақида сўзлади
<

Нурсултон Назарбоев қаерда дам олишни хуш кўриши ҳақида сўзлади

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қаерда таътилни ўтказишни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди.

“Мен дунёнинг барча давлатларида бўлганман, 200 дан кўпроқ президент, олимлар, экспертлар билан учашганман. Дунёнинг барча гўзал бурчакларида бўлганман. Бироқ Қозоғистондан бошқа ерга, ҳаттоки таътилда кетишни истамайман. Чунки бизнинг Қозоғистонда ҳамма нарса бор. Бизнинг ватанда”, деб айтган Элбоши Назарбоев университет битирувчиларини табриклаш маросимида.

okjoje_vy7zflnl79nnb0eswssjynqm

Назарбоев ўтган йил атайин турли жойларда бўлиб кўрганини айтган.

“Қозоғистонликлар денгизга бора оладилар, бизда Каспий денгизи бор, у ердаги мажмуалар – 4 юлдузли, 5 юлдузли меҳмонхоналарни айтмайсизми! Улар бошқа меҳмонхоналардан кам эмас. Бизда Алакўл, Боровое бор. Олмаота вилоятида тоғ-чанғи курортлари, ҳамма нарса бор ва шу сабабли сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришимиз, шундай объектларни очишимиз лозим. Шунда бизга кела бошлайдилар”, деб қўшимча қилган Қозоғистон етакчиси.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

vqz88h_txavmjwi_zse6bv7a4aputet9

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди — Президент фармони

2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш …