Главные новости
Главная / Жамият / Нурота тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
<

Нурота тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

nurota

Ҳужжат билан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури” маъқулланиши мумкин.

Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;

кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

мавжуд фойдали қазилмалар – мармар, гранит конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш;

муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

ҳунармандчилик, шу жумладан, ҳудуд учун хос бўлган қадимий каштачилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш;

туман маркази ва бошқа аҳоли яшаш жойлари меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;

аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларига оид дастур доирасида 2019-2021 йилларда туманда рақамли технологиялар ўқув марказини ташкил этиш ва унда бепул таълим бериш.

Дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилиши кўзда тутилади:

Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларга барча манбалар ҳисобидан 1155,1 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади;

саноатни ривожлантириш бўйича 15 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 434 та янги иш ўрни яратилади;

хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 15 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 132 та янги иш ўрни яратилади;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 18 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 658 та янги иш ўрни яратилади;

6598 нафар аҳолининг (бандлик 9.8%дан 7.1%га етади), хусусан 2847 нафар хотин-қизлар (бандлик 55 %дан 74 %га етади), 1870  ёшлар (бандлик 29 %дан 48 %га етади) бандлигини таъминланади;

36 нафар фуқаролар кам таъминланганлар сафидан чиқарилади;

Нурота тумани маркази ва 3 та аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали архитектура қиёфаси тубдан ўзгартирилади, бунда:

умумий узунлиги 123,1 километрдан иборат минтақавий йўллар таъмирланади ва реконструкция қилинади (ҳозирги кундаги жами 720,2 км таъмирталаб йўлларнинг 24 фоизи ёки 172 км таъмирланади);

ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 25,7 километр янги тармоқ ҳамда 3 та сув иншооти қурилади, 1,04 километр тармоқлар ҳамда 3 та сув иншоотлари реконструкция қилинади ва таъмирланади (аҳолига сув таъминоти 24,2 %дан 32,3% гача етказилади);

электр энергия таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 31,4 километр янги тармоқ ҳамда 14 та трансформатор қурилади, 40,9 километр тармоқлар реконструкция қилинади ва таъмирланади;

газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 1,05 километр тармоқлар реконструкция қилинади ва таъмирланади ҳамда 2000 та газ балонлари аҳолига етказилади (газ таъминоти 85%дан 100% гача етказилади);

13 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 3 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланади ҳамда бунинг натижасида мактабгача ёшдаги болалар қамрови 31%дан 65%га етказилади;

16 та мактаб реконструкция қилинади, 9 та мактаб мукаммал таъмирланади, 2 та мактаб капитал таъмирланади ҳамда бунинг натижасида мактаблардаги  ўқувчилар ўқув шароитлари яхшиланади ҳамда смена 2 дан 1 га камайишига эришилади;

8 та тиббиёт муассасаси қурилади, 1 та тиббиёт муассасаси реконструкция қилинади, 4 та муассаса замонавий тиббий асбоб ускуна билан таъминланади ҳамда бунинг натижасида тиббиёт муассасаларда 91,0 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади;

8 та спорт муассасаси қурилади, 2 та спорт муассасаси мукаммал таъмирланади ҳамда бунинг натижасида спорт муассасаларда қўшимча 2,0 минг нафар аҳолига спорт хизматларни кўрсатиш сифати яхшиланади;

10 та бошқа ижтимоий муассасалар қурилади, 10 та бошқа ижтимоий муассасалар реконструкция қилинади, бунинг натижасида 12,0 минг нафар аҳолига бошқа хизматларни кўрсатиш сифати яхшиланади;

262 та суғориш тик қудуқлари қурилади, натижада 6550 га томорқа майдонларини суғориш имконияти яратилади;

12 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланади ҳамда 12 та қўп қаватли уй-жой ҳудудлари ободонлаштирилади (500 нафарга яқин аҳолининг турмуш шароити яхшиланади).

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fwcktaqrhi8fqq8e4tu2u4zyndsasxq

Тошкентда ҳар қандай муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилиб хорижий компания вакилидан 300 минг долларга яқин пул олган шахс ушланди

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида хорижий компания …