Главная / Спорт / Нурмагомедов 2019 йилда Мейвезер билан жанг ўтказиши мумкин
<

Нурмагомедов 2019 йилда Мейвезер билан жанг ўтказиши мумкин

nurmagomedov

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов UFC билан шартномаси якунлангандан кейин америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши жанг ўтказиши мумкин.

Хабибнинг агенти Али Абдулазиз мижозининг америкаликка қарши жанги 2019 йилдаёқ бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган. Унинг айтишича, жанг бокс қоидалари бўйича ўтиши керак.

Аввалроқ UFC президенти Дана Уайт Нурмагомедов ва Мейвезер ўртасидаги жанг фақатгина октагонда ўтиши кераклигини айтиб, бу жангнинг ўтказилишини тақиқлаган. Али Абдулазизнинг айтишича, Хабиб UFC билан тузган шартномасига кўра яна битта жанг ўтказиши қолди.

Нурмагомедов Конор Макгрегорни мағлуб этгандан бир неча кун кейин Мейвезерни жангга чақирган. Мейвезер Хабибнинг чақириғини қабул қилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

kubok

Осиё Кубогида яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

Осиё Кубогида 1/4 финал ўйинлари якунланди ва яримфиналга йўл олган барча терма жамоалар маълум бўлди. …