Главные новости
Главная / Жаҳон / Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғи топилди
<

Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғи топилди

e263833c41bddaa49a104d08cd23a96dТуркиялик ва хитойлик олимлар гуруҳи Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғини топишга муваффақ бўлдилар.

Олимларнинг хабар беришича, хароба Туркияда, Арарат тоғида қалин вулқон қоялар ва қор қатламлари остида ётибди. Тадқиқотчилар у ердан қурилиш материали сифатида фойдаланилган ёғоч бўлакларини топишди, деб хабар беради Daily Express.

Кема парчалари денгиз сатҳидан 400 метр баландликдан топилган. Углерод ташхиси топилма 4800 ёш атрофида эканини кўрсатди.

“Бу Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғи деб юз фоиз  ишонч билан гапиришга ҳали эрта. Аммо 99.9 фоиз ишонч билан айтиш мумкинки, бу ўша кеманинг айнан ўзи”, дейди тадқиқотчилардан бири.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар шу жойнинг яқинидан 20 метр узунликдаги зинапоя ҳамда эшик тузилишига ўхшаган ёғоч-тахта бўлакларини ҳам топишди. Бироқ уларни ердан суғуриб олишга ҳали эришилгани йўқ.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …