Главная / Жаҳон / Нью-Йорк фонд биржасига 226 йил ичида илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
<

Нью-Йорк фонд биржасига 226 йил ичида илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

birzhaНью-Йорк фонд биржасига унинг 226 йиллик тарихи давомида илк бор аёл киши раҳбарлик қилади. Бу лавозимга Стейси Каннингэм тайинланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) маълум қилди.

Ҳозирда Каннингэм биржанинг ижрочи директори лавозимини эгаллайди. У биржанинг 67-президенти бўлади ва Томас Фарлининг ўрнини эгаллайди. Каннингэм ушбу лавозимни бажаришга расман 25 май куни киришади.

43 ёшли Каннигэм биржадаги фаолиятини 1994 йилда стажёр сифатида бошлаган. Ўша кезда биржада 1300 эркак ва бор-йўғи 30 аёл ишлаган.

Нью-Йорк фонд биржаси 1792 йилда ташкил топган. Унинг Уолл-стритдаги офисида ҳар куни 4 мингдан кўпроқ компания акциялари билан савдо қилинади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

makeyn

Уруш қаҳрамонидан машҳур сиёсатчига айланган Маккейн (ВИДЕО)

Аризона штатидан 6 марта АҚШ сенатори этиб сайланган уруш қаҳрамони Жон Маккейн 81 ёшида вафот …