13/12/2024
Главная / Жамият / Нозик муносибатлар

Нозик муносибатлар

Ривоят қиладиларки, қадим-қадимда Юнонистон томонда никоҳланиб, тўйи ўтган ёшларга эчкипар ва асаларилар беришар экан-да, уларни тоққа кўчириб юборишар экан. Балки, тўйдан кейинги муддатнинг «асал ойи» деб аталиши шундан келиб чиққандир. Ҳар қалай, келин-куёв тоғ бағрида, кишини сархуш қиладиган тоза ҳавода, табиат қуйнида эчкининг сути-ю, асалдан истеъмол қилиб яшашаркан. Ривоят қилишларича, юнонлар ўз миллатининг фарзандлари бакувват ва барно бўлишлиги тадоригини улар гуғилмасдан анча илгари куришаркан. Балки, донишманд юнонлар буни яна икки ёшнинг олам билан юзма-юз холи қолиб, бир-бири билан топишуви, бир-бири билан том маънода ковушуви учун шундай қилишгандир.

the-butterfly-wings-of-love-chirila-corinaҲар қалай, замонавий руқиятшунослар ҳам эр-хотиннинг том ва кучма маънода қовушуви пайтида энг яхши хаёллар билан банд бўлиш лозимлигини таъкидлашади.

Оиланинг мустаҳкам бўлиши, эр-хотиннинг бахтиёр ҳаёт кечиришлари ва тинчтотув яшашларида уларнинг узаро қовушиши муҳим роль уйнайди. Келинг, ўзаро қовушишларнинг айрим жиҳатларини куриб чиқайлик.

Биологик қовушув. Биологик шохобчанинг руҳий шохобчага нисбатан бирмунча турғунлигини, кам ўзгарувчанлигини ҳисобга олайлик. Яъни шаклланган мижоз тоифасини узгартириб булмаслигини ва унга интилишнинг самарасизлигини унутмайлик. Мижоз тури жиҳатидан келин-куёвлар турлича бўлиши, баъзан
эса бир-бирига қарама-қарши, зид тоифаларга мансуб бўлиши ҳам мумкин. Бу оила мустаҳкамлиги учун хавфлими? Йуқ, албатта. Доно халқимиз аксари бундай оилалардаги эр-хотинлар бир-бирларида етишмайдиган руҳий хусусиятларни тулдириб туришларини айтади. Бу ҳакда қисман юқорида суҳбат юритгандик.

Қайлиқларнинг мижоз жиҳатдан турмуш қуришлари турли куринишлардан иборат булиши мумкин. Масалан, холерик куёв – холерик келин билан, холерик – сангвииик билан, холерик – флегматик билан, холерик – меланхолик билан, сангвиник – сангвиник билан, флегматик – флегматик билан, флегматик – меланхолик билан, меланхолик – меланхолик билан ва яна бошқа мураккаб «комбинация»лар бўлиши мумкин. Қовушувда энг муҳими мижоз тури эмас, балки улар орасидаги ҳиссиёт (муҳаббат) кучи, руҳий-педагогик билим савияси, оилавий ҳаётни мустаҳкамлашга интилиши, тарбия ва маданий савия даражаси, ўзаро муносабатларидаги маданият ҳисобланади.

Келин-куёвларда бир-бирларига яхшилик қилиш, бир-бирини севишга интилиш (агар совчилар ёрдамида қурилган оила бўлса), уйим-жойим, болам-чакам деб яшаш устун бўлса, мижоздаги тафовут оилавий ҳаёт учун хавф туғдиролмайди.

Рухий қовушув. Жамиятшунос ва аҳолишунос олимларнинг таъкидлашларича, аксарият оилаларда эр-хотинларнинг маълумот савияси бир хил буларкан. Бу тушунарли, чунки уйланиш ёки эрга тегишда биринчи мезон – «тенг-тенги билан» эканини яхши биламиз. Ўғил-қизи етилган ота-оналар ҳам, оила қурадиганларнинг
ўзлари ҳам «уқиганга уқиганни» олиб беришни туғри деб билишади. Одатда, маълумоти тенглар яхши ҳаёт кечириб кетганини курганда «Тенг-да – қовушиб кетди!» дейишади. Бироқ гап фақат маълумотнинг юқори бўлганида эмас. Олимларнинг қайд этишича, айнан маълумоти юқори эр-хотинлар ўртасида ажралиш сабаби нисбатан куп экан. Айниқса, аёлнинг маълумот даражаси эриникидан юқори булса, оила мустаҳкамлиги учун хавф туғилди деяверинг. Умуман, билим савияси қанчалик юкори бўлса, ўз турмуш ўртоғига булган талаб ҳам шунчалик ошиб боради.
Бу – тушунарли. Унда олий маълумотли эр-хотинлар орасидаги ажралиб кетишларнинг кўплигига сабаб нима? «Тахт талашув», биринчиликни талашув, устунлик,ҳукмронлик ҳисси эмасми, ишқилиб? Олимлар руҳий қовушувда билим, куникма ва малаканинг муҳим роль ўйнашини ҳисобга олиб, уларни учга булиш мумкин, дейишади:

  1. Оилавий ҳаётда муҳим аҳамиятга эга бўлган уй тутиш, оила бюджетини тақсимлаш, тежамкорлик билан сарф-харажат қилиш, пазандалик ва турмушнинг бошқа зарур томонлари ҳақида билим, куникма ва малакаларга эга булиш.
  2. Болалар парвариши, уларни тарбиялаб вояга етказишдаги зарур билимлар, яъни ёш ота-оналарнинг руҳий-педагогик савияси, оила, турмуш, болалар олдидаги оталик, оналик бурчини, масъулиятни ҳис этиш ва буларни адо этиш.
  3. Жинс ва жинсий ҳаёт психофизиологияси хақида билим, куникма ва малакаларга эга булиш, турмуш уртоғининг узига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, иродали, сабр-чидамли булиш, яқин кишисининг эҳтиёжларини устун қуйишга интилиш.

Албатта, ёш эр-хотин ўртасида бундай билим, куникма ва малакадаги фарқ анча бўлнши мумкин. Бири маълум соҳада тушунчали, тажрибали бўлса, иккинчиси уша соҳада мутлақо тажрибасиз, билимсиз, малакасиз булиши мумкин. Лекин маълумоти жуфтиникидан кам эмас – олий! Сўнгги йилларда ва, айниқса, диплом учун ўқиган ёшларда шундай «маълумот» билан мақтаниш ҳисси кучли. Оила эса ҳар жиҳатдан қовушувни талаб этади. Айниқса, жинсий ҳаёт масалаларида аиа шу фарқ яққол сезилиб қолади. Бундай пайтларда маълум билим, малака ва тажрибага эга бўлган жуфт турмуш уртоғини қўллаб бориши, тушунтириб, ургатиб туриши зарур.

Руҳий қовушувда марказий уринни руҳий шохобчанинг таркибий кисмларидан бири – феъл-атвор эгаллайди. Феъл-атвори бир-бирига батамом ухшаш қайликларни топиш қийин, бирмунча яқинлари топилган тақдирда ҳам улар орасидаги муҳаббат туйғулари ўзаро ҳурмат боскичи билан алмашинади. Шунинг учун улар феъл-атвори бир-бирига яқин бўлишидан қатъи назар, ҳар хил келишмовчиликлар юзага келиб туради. Масалан, узаро ёки бошқалар билан бўлган муносабатда бири – худбинроқ, иккинчиси эса унинг акси ёки ҳар иккови ҳам худбинрок, шунингдек, манманрок булишлари мумкин. Бундай йигит-қизлар севги-муҳаббатсиз оила куролмайдилар.

Улар уртасидаги ҳиссиёт оила қурилган дасглабки босқичда худбинлик бслгилариии ифодаламайди. Муҳаббат алангаланган даврга ўтгапдан сўнггина худбинлик, манманлик каби салбий хусусиятлар ўзини кўрсата бошлайди ва энди оилада низолар сони кескин ортиб кетади. Шошма-шошарлик билан қурилган оилаларда купинча эр-хотинлар бир-бирларини яхши билишмайди. Худди шундай оилаларда юқоридаги
салбий хислатлар тўйдан кейинги дастлабки кунлардаёқ тез қалқиб чиқиши мумкин.

Айрим янги куёвлар эркакларнинг уй юмушлари билан шуғулланишини ўзлари учун ҳақорат деб биладилар. Аксинча, бутун уй ишларини бирон-бир асосли сабабларсиз эрининг зиммасига юклайдиган хотинлар ҳам бор. Бунда баъзи эр ва хотинлар шундай турмушга тезда кўникиб ва мослашиб қолишади, умр бўйи низо, жанжалларсиз яшаб кетадилар.

Ижтимоий қовушув. Руҳий шохобчага ижтимоий шохобча ҳам тааллуқлидир. Ижтимоий шохобча шахснинг дунёқараши ва унинг ҳаётда тутган урнини билдиради. Бундай қовушувда оилавий ҳаётдаги дунёқараш асосий роль ўйнамасдан, балки шахснинг кимлиги етакчи аҳамиятга эга бўлади. Юқорида кўриб ўтилган шохобчалар тўғри келишидан ташқари, эр ёки хотиннинг ҳаётда тутган ўрни, кимлиги муҳим роль ўйнайди. Кўпинча ана шу нарса эр-хотинлар ўртасидаги келишмовчиликларга, ажралиб кетишларга сабаб бўлади. Ёки, аксинча, ижтимоий мавқеи юқорироқ бўлган шахсга иккинчи томон сузсиз итоат этади. Халқимизда «Етаклашга қодир бўлмаган етовда юради», деган гап бор. Буни онгли, маданиятли, бир-бирига ҳурмат билан бажарганлар куп жиҳатдан, айниқса, оила барқарорлигини сақлаб қолиб, ютадилар.

Яна маълумот

image-1691756830_2574

Шаҳвоний нуқталар

Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан …