Главная / Сиёсат / Норбоева биноларни кимўзарга қуриб, байрамга битказадиган ҳокимларни танқид қилди
<

Норбоева биноларни кимўзарга қуриб, байрамга битказадиган ҳокимларни танқид қилди

Сенат раиси Танзила Норбоева айрим ҳокимлар биноларни байрамга мўлжаллаб топширишга ҳаракат қилиши, натижада белгиланган меъёрий қоидалар назардан четда қолишини танқид қилди.

«Ҳозир ҳокимлар ўртасида роса авж олган ─ биноларни кимўзарга қуриб, байрамларга етказиб топширишга ҳаракат қилишяпти. Лекин аниқ белгиланган санитария нормалари мавжуд. Улар билан биров ҳисоблашяптими?

Фото: KUN.UZ

Санитария талабларига мос бўлмаса ҳам фойдаланишга топшириб юборишади. Керакли мутахассис кўригидан ўтган-ўтмагани бўйича ҳеч қандай норматив ҳам йўқ», ─ деди Танзила Норбоева Сенат кенгашининг 24 декабрдаги мажлисида.

Мажлисда чиқиш қилган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, озиқ-овқат тайёрлаш учун мўлжаллаб қурилмаган ва кейинчалик шу мақсадда фойдаланиш учун мослаштирилган бинолар – овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг сабабларидан бири саналади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

nxn_xjfurw9qkz2rx9woviekpjk2spwn

Депутатлар янги вазирликка раҳбар номзодини маъқуллашди

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Раҳмат Маматов Ўзбекистонда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзод …