Главная / Иқтисодиёт / Нон ва гурунчнинг қимматлаши инфляциянинг 1,8 фоиз кўтарилишига сабаб бўлди
<

Нон ва гурунчнинг қимматлаши инфляциянинг 1,8 фоиз кўтарилишига сабаб бўлди

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари жорий йилнинг сентябрида ўтган йилнинг декабрига солиштирганда олти фоизга қимматлади. Умумий ҳисобда жорий йилнинг 9 ойида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил этди.

sdfj

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида таъкидланишича, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1-навли ундан тайёрланган нон нархи ўртача 64 фоизга, олий навли ундан тайёрланган нон нархи 47,2 фоизга ва 1-навли ун (жумладан, импорт унлар) нархлари 10,5 фоизга қимматлашди.

Ўтган йилга солиштирганда эса нон нархи 121 фоизга қимматлади. Қўмитанинг билдиришича, нон нархининг қимматлаши инфляция даражасининг 1 фоиз ошишига сабаб бўлди.

2017 йилнинг декабрига нисбатан гурунчнинг нархи 44,8 фоизга ошган. Бу эса жорий йил 9 ойида инфляциянинг 0,8 фоизга кўтарилишига омил бўлган.

Статистика қўмитаси ўтган йилнинг декабрига солиштирганда сут 22,9 фоизга, мол гўшти 13,4 фоизга, қўй гўшти 21 фоизга, балиқ 31,4 фоизга қимматлаганини ҳам маълум қилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

05

Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди

Жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3%га кўтарилди. Бундан …