Главная / Маданият / Нодир амонат

Нодир амонат

Қуйидаги ҳикоя ҳам бир муборак ҳадисда Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– айтиб берган ибратли воқеалардан биридир:

Бир тижоратчи киши уйига мардикорлар олиб келиб ишлатган экан. Мардикорлар ишларини тамомлагач уларнинг барчасига ҳақини берибди-ю, фақат бир мардикор иш ҳақини олмай туриб кетиб қопти.

Мардикорнинг ҳақини бера олмаган тижоратчи унинг ҳақини ӯзида сақлаб қолиб, савдога қӯшиб қӯйибди. Савдода анча вақт айланиб турган пулларга қора мол, туя ва қӯйлар харид қилибди. Вақт ӯтган сайин ҳайвонлар кӯпайиб, катта бир подага айланибди.

Бир неча йил ӯтгандан кейин ҳалиги мардикор келиб, ҳақини талаб қилди. Шунда тижоратчи туя, қӯй ва сигир подаларига ишора қилиб, шу сенинг ҳаққинг, деди. У киши подани олиб, хурсанд бӯлиб қайтиб кетди.

mardikor

Бир куни бу бадавлат тижоратчи икки дӯсти билан сафарга чиқибди. Йӯлда кетаётганларида дам олиш учун бир ғорга кирибдилар. Иттифоқо, катта бир харсанг тош юқоридан юмалаб тушибди- да, булар турган ғорнинг оғзини тӯсиб қӯйибди.

Ичкарида қамалиб қолган дӯстлар қаттиқ саросимага тушиб қолдилар. Чунки ғор оғзини ёпиб қӯйган катта тош ҳар қанча уринсалар ҳам ӯрнидан жилмабди.

Улар ӯзларининг қилган холис, солиҳ амалларини эсга олиб, дуо қилишга, мушкилларини аритишни сӯраб, Аллоҳга ёлворишга қарор қилдилар.

Ҳамроҳлардан иккитаси ӯзининг энг ихлос билан бажарган, энг афзал амалини эсга олиб, дуо қилганларида харсанг тош бир оз ӯрнидан жилди- ю, лекин улар барибир ғор ичида қамалиб қолавердилар.

Учинчи бӯлиб тижоратчи дуога қӯл очди. Мардикорга қилган яхшилигини эслаб, бировнинг ҳақига хиёнат қилмагани, амонатга риоя қилганини эсга олиб, Аллоҳга ёлворган эди, харсанг тош бутунлай кӯчиб, ҳаммалари ғордан эсон-омон чиқиб олдилар.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …