Главная / Без рубрики / Нима учуй ишсизлик ўсиб кетган?
<

Нима учуй ишсизлик ўсиб кетган?

Хусусийлаштириш ва унинг дастлабки натижалари. 1991-й. 20-декабрида Қирғиз Республикасииинг Жогорку Кенеши «Қирғиз Республикасида мулкни давлатдан ажратиш, хусусийлаштириш ва унга эгалик килишнинг умумий босқичлари тўғрисида» ги конунни кабул қилди. Копун бўйича давлат ва коммунал ишхоналар, давлат турар жой фонди, башка давлат мулклари хусусийлаштирилади. Жумладан ер, унинг бойликлари, ўрмонлари, сувлари ва бошка табиий ресурслари. мадаиий ва тарихий бойликлари хусусийлаштирилмайди.

Хусусийлаштиришнипг асосий максади коммунисток биргалик- даги мулк системасидан воз ксчиш, давлат бюджетига даромад олига, ишхоналарнинг самарадорлигини ошириш, янги техпологияларнинг келишига шароит яратиш, бозор капиталини ривожлантириш ва мамлакатда бозор иктисодини шакллантириш. Хусусийлаштириш – бозор муносабатларига ўтишнинг мажбурий гурдаги шарти. Бу мулк эга- ларининг фойда олиш, уларсиз бозор муносабатларига ўтиш мумкин эмас эди.

Хусусийлаштириш қадами бошланганда ошкоралик, очик эълон, ракобатлашган савдо аукционлари йўк ҳолда амалга ошди. Бундай ша- роитда имтиёз амалда баъзиларга (раҳбариятларга), меҳнат жамоаларига таянган амалдорларга берилди. Бундай холат мулкнинг «шериклашиб» кетишига ва кўпинча ёпик яширин турдаги ҳиссадорлик жамиятларининг тузилишига имкон бериб, меҳнат жамоалари ортига яшириииб, давлат амалдорлари, ишнинг кўзини билган катталар бир қатор мулкларни ўта оз маблағ тўлаб, «ўз карамоғига ўтказиб олишига» олиб келди.

Қишлоқ хўжалигининг ахволи. 1992-й. бошларида Россия ва МДҲ мамлакатларида баҳоларнинг кескин турда эркин кўйиб юборилиши жой – жойлардаги қишлоқ хўжалигининг аҳволиии ундан бат- тар ҳолсизлантирди. Ёнилғи-мойлаш, минерал ўғитларга баҳо кескин кўтарилган бир фурсатда ўртаҳол колхоз-совхозлар бозор иқтисодиёти шароитида ўзича яшаб қолишга қудратлари стмай колди.

Бундай оғир шароитда кишлокларда хўжалик юритишнинг янги турларини ривожлантириш бўйича кескин чораларпи кўриш, қишлок хўжалигида давлат ва хусусий секторнинг кулай томонини топиш, уларнинг рақобатлашувининг механизмини жорий килиш ва бунинг асосида мамлакат аҳолисини озиқ-овқатнинг асосий турлари, енгил ва тўқимачилик саноати корхоналарипи хом – ашё билан таъмиилаш.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпроқ экспортга чиқаришга эри- шиш зарур эди.

Колхоз-совхозлар шошилинч ва бошоламоп таркатилиб, катта хўжаликлар майдаланиб, уларнинг базасида хусусий деҳкон хўжаликлари пайдо бўлди. Бирок аксарият ҳолатларда колхоз-совхозлар- нинг қарамоғидаги чорва, техникалар талон-тарож қилиниб, Совет даврида қурилгап қишлок-хўжалиги курилишлари яксон килинди. Масалан, аввалги колхоздаги йирик техникаларни ўртада саклаш, уларни шериклик (корпорация) асосида фойдаланиш харакатлари кўрилмасдан, тракторларнинг болтига қадар бўлиниб кегиб, арзи- маган пулга темирга топширилган пайтлар бўлди. Қўлида ем-хашаги бўлмаган шўрпешона қишлоқликларга кўра – қўра кўйлар қиш ой- ларида шошилинч таркатилиб. хайвонларнипг кўпи нобуд бўлди ёки ўз баҳосидан юз хисса арзонга баҳоланиб сотилиб кетди. Деҳқон хўжалигига аталган насия пуллар яширин иктисодиётнинг вакиллари томопидан хўжакўрсинга «совурилиб» кетди.

Майдаланган дехкон хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг танпар- хи юкори бўлиб, жахон талабларш а жавоб бсрмай, ташқи бозорда дон экинлари, гамаки, пахта, мева – чеваларни сотитпда кийинчиликлар юзага келди.

XXI-асрнинт бошларидан қишлок хўжалиги сохаси бозор иқти- содиётининг талабларига мувофиқлаша борди. Деҳкон хўжаликлари эгалари секиплик билан даромадга эга бўла ботплашди. Советлар- нинг марказий дотапиясига асосланган баъзи бир аввалги стратегик тармоқлар (пахтачилик, тамаки етиштириш, ва боптқ.) секинлик билан бозор иктисодиётининг талабига мувофик товарларии етиштиришга йўл беришди. Қишлокларда хусусий мулкчиликдаги ҳайвонлар сони бозор шароитига мос тарзда кескин юқорилади. Ловия. нўхат синга- ри янги ўсимликларни етиштириш ва экспортга чикариш харакатлари бошланди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

onajonim

Онамнинг сўзлари: Шеър

Айтар эди онам менга ёшлигимда: «Шу сўзларим унутмагин жоним, болам. Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан, …