putin-nazarboevҚозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путинни Сурияда Россия ҲККнинг муваффақиятли амалиёти билан табриклади.

«Сиз муваффақиятли якунладингиз, бу шахсан сизнинг бошчилигингизда амалга оширилди. Мен чин қалбимдан табриклайман. Бу Россия, барчамиз, бутун дунё учун муҳим эди. Сиз бу ҳақда ҳарбий базада бўлиб турган пайтингизда гапирдингиз», – дея Назарбоевнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, МДҲ давлатларида якунига етаётган йилда «тинчлик, хотиржамлик кузатилди, одамлар яшаши ва ишлаши, болаларини вояга етказиши ҳамда ўз келажагига ишонч билан қарашлари мумкин бўлди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғилиш палаталари раҳбарияти билан учрашувда Афғонистон, Тожикистон ўртасидаги чегаранинг деярли барча узунлиги бўйлаб «Толибон» ҳаракати жангарилари тургани ҳақида маълум қилганди.