Главные новости
Главная / Жаҳон / Назарбоев маошлар ошмаслигида ҳукуматни айблади
<

Назарбоев маошлар ошмаслигида ҳукуматни айблади

nazarbaevОстонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибига кўра, йиғилишда мамлакатдаги тузилмавий ва институтционал ислоҳотлар амалга оширилишининг бориши ҳамда Шимолий Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муҳокама қилинди.

Назарбоев қолган масалалар қаторида давлат идораларининг фаолияти мамлакат фуқаролари фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиши кераклигини айтди.

“Барча ишимиз аҳоли даромадларининг ошишига қаратилган бўлиши лозим. Агар бу юз бермаса, унда ҳукумат ўз ишини эплай олмаяпти”, деб таъкидлаб ўтган Қозоғистон президенти.

Бундан ташқари, Назарбоев аҳолини иш билан таъминлаш, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимини жорий қилиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, ёшларга касбий таълим бериш ва уларнинг бандлиги масалаларига тўхталиб ўтган. У глобал трендлар ва юзага келган геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ривожланишнинг янги дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигини айтган.

Қозоғистон президенти йиғилиш якунларига кўра ҳукумат ва бошқа давлат иддораларига бир қатор аниқ вазифаларни топширган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …