Главная / Маданият / НАЗАР ЭШОНҚУЛ
<

НАЗАР ЭШОНҚУЛ

nazar-eshonqulНазар Эшонқул 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилоя- ти Қамаши туманидаги Терсота кишлоғида туғилган. Тош- ДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1986). Дастлабки асари — «Уруш одамлари» (1988). Шундан сунг ёзувчининг «Момо кўшиқ» (1989), «Маймун етак- лаган одам» (2001), «Шамолни тутиб бўлмайди» (2004), «Момо қушиқ» (2006) каби асарлари нашр этилган. Ф. К. Аниттининг «Ҳикоялар ва қиссалар»ини, А. Камюнинг «Эсселар»ини, Чеховнинг «Болохонали уй» ҳикоясини ўзбек тилига таржима қилган.

ШАМОЛНИ ТУТИБ БЎЛМАЙДИ

Хикоя

Юз йилдан бери терсоталикларнинг ғурури ва фахри бўлиб келган, замонавий қилиб қурилган равоқли уйлар қаршисида юздаги чипқондек қишлоққа кўримсизлик ва кексалик бағишлаб турган, номаълум ва мудҳиш синоатларга тўла қадим қўрғонни эслатувчи Байна момонинг уйини худди унутишга ва йўқ қилишга маҳкум этилган хотирадек нихоят бузиб ташлашга киришишди: темир тирноқли булдозерлар уйнинг деворларини қулатар эканлар, уй билан қўшиб, ўзларининг ҳам нималаринидир бу­зиб, вайрон қилишаётгандек, терсоталиклар бир чеккада жимгина кузатиб туришар ва нақ эллик йилча такдирнинг бешафқат ўйинига қарши кураша-кураша дунёдан ёлғиз ва изсиз ўтиш азобини кўтариб келган, ҳаёти ўзларига хамон тушуниксиз ва мавхум туюладиган Байна момони эслаган аёллар кўзларига ёш олиб, болалари- ни бағирларига босганча, олис ва ғамгин хотираларга берилиб, мунғайган алфозда ўтирардилар.

Байна момо тириклигида, гарчи бу аёлларни, эрининг полвонлик лаш-лушлари ва кийим-кечаклари ётган, полвоннинг ўлимидан сўнг ҳеч қачон чироқ ёнмаган, туйнуги шуваб ташланган ана у ҳужра каби қоронғу мусибат тўла уйи ичкариси- га киритмаган бўлса-да, улар қахр ва ғазабини ситам билан ичига ютиб келган бу кампирни хурмат ва эҳтиром билан эслашарди. Бу уй Терсотада курилган биринчи уйлардан эди ва Райим полвоннинг отаси Шукур оқсокол бундан бир аср муқаддам туғилажак фарзандларига кенг уй ва йилдан-йилга кўпайиб бораётган йилқиларга отхона солиш мақсадида Терсота сойининг офтобрўясига қишлоқнинг биринчи пойдеворини курганди. Райим полвон эса отасининг ишини давом эттирди: уйнинг орқасида боғ барпо этди ва отхона ёнида қирга туташтириб, ёзнинг жазирамасидан гўшт ва ёғларни, қимиз ва айронларни асраш учун кенг ертўла, уйнинг олдига тош- дан баланд супача, от кириб чиқадиган узун, устундор айвон қурди. Байна момо эл- лик йилга яқин ёлғизлик даврини ана шу айвондаги устунларга суяниб ўтказди: у эри ва ўғлининг жудолик азоби қийнаган пайтлар шу устунларни қучганча йиғларди. Ке-йинчалик кўз ёшлари ҳам тугаб қолгач, ҳаётида гўё суянчиғи ва орқасидан йиғлаб қоладигани йўқлигини одамлардан яшириш учун ёки энди йиллар силсиласига дош беролмай путурдан кетаётган уйни буткул вайрон бўлишдан асраб қолмоқчидек, ел- касини устунга суяган ҳолатда хотирасининг синиқ парчаларига тикилиб, кўзларини юмганча ғамгину мустағриқ ўтирарди.

Райим полвоннинг ўлимидан кейин туғилган ва у хакда кейинчалик буткул эс- ларидан чиқиб кетган чўпчакларнигина эшитиб улғайган авлод уйларини равоқли ва пишиқ ғиштдан қура бошлагач, бир пайтлар Терсотанинг кўрки ва ғурури бўлиб турган бу уй бирдан кўримсиз қиёфага кирди ва энди Байна момо каби уй ҳам қишлокдаги уйлар олдида ёлғизланиб қолганди: фақат бири-бирини босиб-туртиб кириб келаётган шошқалоқ йиллар бу авлоднинг саркаш қалбига қандайдир олис хо- тирани ёқиб қўйиш учун беҳуда уриниб, уй деворларига маҳзун битиклар ёзар, бекаси билан бирга бу макон ҳам аллақачон ўзининг олдинги қудрати ва виқорини йўқотиб бўлган, унут ва ташландиқ масканга айланганди. Терсоталиклар энди аэропланлар ҳақида гаплашишарди. Улар замоннинг алғов-далғовларига ғарқ бўлган, ҳаётларида юз бераётган янгиликларни ҳазм қилиб улгурмасди. Йиллар билан бирга ҳамма нар- са ўзгарар, фақат Байна момогина уни сезмас, гўё унинг учун вакт ўша холича қотиб қолгандай, уни хамон ўша эллик йил олдинги – эри ва ўғлининг ўлигини аскарлар тепкилаб ўтишган устун олдидан топиш мумкин эди.

Миршаб ва аскарлар уйнинг ҳар бурчагидан ёпирилиб келишганда Байна момо эрининг мурдаси устида турарди. Райим полвонни қўлга туширолмай юрган Замон отбоқар уни уйидан чиқаётганда отиб ўлдирган, энди полвон ростдан хам ўлганми, йўқми миршаблар билан пусиб-пойлаб, айвонга яқинлашиб келарди. Бироқ шу пайт яна ўқ овози жаранглади ва Райим полвондан кўз узмай келаётган аскар оёғини қучоклаганча бақириб йиқилди. Байна момо меҳмонхона эшигидан чиқаверишда отасини отиб ташлашганини кўргач, уйга югуриб кириб кетган, кўлига отасининг милтиғини тутиб турган ўғлини кўрди – ўғлининг кўзларида ҳам эриники каби ғазаб, телбалик ёнарди. Байна момо ўғлини огохдантиришга улгурмади. Бирдани- га бир неча ўқ овози унинг қулоғини битириб қўйди ва ўғли отасининг устига юз- тубан йиқилди – йиқиларкан, энди сабза урган мўйлови титраб кетди, онасига бир зум қўрқув ва хижолат аралаш тикилди. Замон отбоқар югуриб келиб, унинг боши- га тепди ва милтиқни бир четга улоқтирди. Қишлокда аскарлардан бошқа ҳеч ким кўринмас, одамлар гўё сувга чўккандай ғойиб бўлган, факат деразаларга тортилган кора пардалар бу мудҳиш жиноятга лоқайд ва бефарқ боқиб турарди. Байна момо терсоталикларни кечира олмади – кўкраги илма-тешик бўлган ўғлига қарата Замон отбоқар яна бир неча бор ўқ узаркан, у мадад излаб, уйларнинг туйнукларини ёпиб турган кора пардаларга бир-бир кўз тикди, бирок у ердан совуқ сукутдан бошка хеч нарса кўринмас, зулматга чўккан туйнуклар бу мисли кўрилмаган қотилликни жим- гина томоша қилиб турарди. Миршаблар Райим полвон ва ўғлининг ўлганига ишонч косил қилишгач, отларига миниб жўнаркан, Замон отбоқар эри ва ўғли мурдаси усти- да чўкка тушган Байна момонинг елкаси оша камчи туширди:

  • Энди хору зорликда ўлиб кетасан, – хириллади у. – Молингни топшир, деганда эринг қўлига милтиқ ушлаб биз билан сичқон-мушук ўйнади. Мана, энди унта ҳеч нарсанинг кераги йўқ.

Миршаблар Райим полвоннинг кўрадаги подаси-ю отларини хайдаб кетиш- ди. Замон отбоқар отларни қувиб кетаркан, бир йўла отаси билан унинг қасосини олиши мумкин бўлган ўғлини хам отиб ташлаганидан хурсанд эди – у шу кетиши билан қишлоқнинг кўп нарсасини ҳайдаб кетди – энди кишлоқ бирдан минора- си қулаган шаҳардек ғариб ва нотавон кўринарди. Ўн беш йиллардан сўнг Замон отбокар қишлокка кайтиб келганда қишлокдан файз кетиб, одамлар яна хам ожиз ва хуркак бўлиб қолгандилар. У Райим полвондан сўнг ташландиқ холатга келиб колган сой бўйидаги бокка кенг қилиб уй курди: у боғда уй куриш учун хеч кимдан рухсат сўраб ўтирмади. Энди у ўзи бу қишлоққа олиб келган замон ҳавосидан яйраётган кишлокдошларини кўриш учун отда изидан бир тўда ов итларини эргаштириб ай- ланиб юраркан, коя остида елкасига ўтин кўтариб келаётган Байна момога дуч кел- ди. Байна момо кариб колган, аммо кали кам кўзлари худди ўн беш йил аввалгидек кахрли ва нафрат тўла эди.

  • Сен менга бундай карама, – Замон отбоқар камчисини ҳавода силкитар экан. – Эринг бу ерда бўлмаса бошқа ерда барибир ўлган бўларди. Сен эса хавотир олма, ўлсанг итларим кўмади. – Шундай деб у бўрибосарларни кўрсатди. Аммо у Байна момони бу сафар урмади. Байна момо хам унга бир оғиз ортиқча гапирмади. Умуман, эри ва ўғлининг ўлимидан сўнг камгап ва одамови бўлиб қолганди. У Шукур оқсоқол ўз феълига яраша кенг-кенг қилиб курган хоналарда худди бир нарсасини йўқотган каби максадсиз кезиб юрарди: у энди бу алгов дунёда ёлгиз ва каровсиз колганди: лекин ўзининг ожизлигини хеч қачон билдирмас, ўзидан кўнгил сўраганларни ёмон кўрар, гўё хаёти хеч ким қиё бока олмайдиган дахлсиз салтанатдек у ёққа бирон ки- шини, ҳатто сўзи билан хам, киришга йўл кўймасди. Эрта баҳордан то кеч кузга- ча саҳармардондан олдига беш-олти кўй-кўзи, эчки-улок хайдаганча дарё бўйидаги юлғунзорга тушиб кетар, у ердан қуриган шох-шабба териб, қоронғу тушганда уйига қайтар, бир йилда икки-уч марта тегирмонга буғдой кўтариб борарди. Унинг буғдой кўтариб юришидан ори келган Олломурод тегирмончи Байна момони инсофга чақирди:
  • Сиз бундай овора бўлиб юрманг, – деди у. – Бирон эркакдан бериб юборсангиз, тортиб, ўзим уйингизга олиб бориб ташлайман.

– Бу қишлоқда эркак йўқ, – деди Байна момо зарда билан, сўнг елкасидаги буғдойни тегирмонга кираверишда туширди. Гапираётганда овози титраб кетди. Те- гирмончи тилини тишлаб колди. Байна момо бир пайтлар фақат қишлоқ эмас, бутун тоғли халқнинг орини кўтарган, номини чиқарган Райим полвонни қулоқ дея таъқиб қилишларига, сўнг итдай хор қилиб отиб ташлашларига йўл қўйгани ва ўғли билан эрини замоннинг эгаси, бир пайтлар Райим полвоннинг малайи Замон отбоқар ихтиё- рига бериб қўйгани учун қишлокдошларини кечиролмас, уларга бўлган нафрати су- сайиш ўрнига, йиллар ўтиб, ота-бола ўлдирилган окшомдан узоклашган сайин кўпроқ ўрни ва қадри билинаётган, ўзини ҳаётнинг барча қувончидан бир йўла маҳрум этган, ёлғизликнинг кўр мусибати аро тобора авжланиб, Байна момонинг кексалиги билан бирга инжиқ ва йўриқсиз бўлиб борарди. У баъзида қишлокдошларини очиқ масха- ра қиларди: “Э, сенмисан, Салом кўса, хотинингнинг иштонини кийиб юрибсанми дейман”, “Ҳаким отчопормисан, бунча урғочи байталга ўхшаб қийшанглайсан…”, “Бу қишлоқнинг аёллари энди фақат ҳезалак туғади”. Бу масхара ва нафрат йиллар ўтиши билан Байна момони қишлокдан бутунлай ажратиб қўйди. Энди у ёлғиз ва кимсасиз қолди. Уни ойлаб биров йўқламас, фақат эрталаб эчкиларини юлғунзорга ҳайдаб бораётганидан, кечқурунлари кишлоқни тутган қайнаётган сут ҳидидан ҳали унинг тирик эканини билишарди. Байна момо ўз ёлғизлиги ва мусибатини ҳаётнинг бадбўй, забун, хор этилган ҳидлари анқиб ётган йиллар дахдизидан етаклаб ўтди. Қишлокдошлари бахор келиши билан эски яйловларга кўчиб чиқишар ва ер шуд- горлар, ҳар ким ўз ташвишига берилиб кетарди. Қишлокда қолган Байна момо эса бу пайтда ёлғизлик даштини шудгорлар, у ерга ҳар йили Замон отбоқар ҳукумат одамлари билан келиб, эри ва ўғлини отиб ташлаган окшомни экар ва сўнг ёлғиз ўзи ҳосилини ҳам йиғиб оларди. Байна момо ҳар кеча кўз ёшлари билан тўлган қайикда йиллар қоялари орасида қолиб кетган эри билан ўғлининг илма-тешик бўлган мурда- си ва Замон отбоқарнинг музаффар қамчиси ётган конли ҳалқоб билан тўлган айвон- га сузиб борар, эрталаблари ҳўл бўлиб кетган ёстиғини худди кадим аждодларнинг унут яловидай уйининг олдидаги – орадан йиллар ўтгач, уйини бузаётганлар кўпориб ташлашга кучлари етмагач, ковлаб олишга мажбур бўлган – баланд толга осиб, офтобда қуритарди. Қиш пайтлари ғамлаб қўйган ўтини етмаган кунлари у кўрпага оёғини тиққанча хотирасига исиниб жон сақларди. Ражаб кўса кариндошлиги қўзиб, бир неча йил олдин ғамлаб берган ўтини омборхона ортида кўса келтириб тахлаган жойда тахи бузилмай турарди – уни Байна момо қазо қилганда маъракага яратишди ва барча терсоталиклар Райим полвон тириклигида ҳамманинг маслаҳатгўйи бўлган, уйи хамиша меҳмонлар ва полвонваччалар билан тўлиб-тошадиган бу аёлнинг бун- чалик нафрати ва тавқи лаънатига сазовор нима гуноҳ қилишганини бир умр билол- май ўтишди. Байна момо қишлокдошларига кўз-кўз қилмоқчидай, бу уйнинг эркаги ва орияти ўлмаган дея таъкидлаётгандай эри ва ўғлининг полвонлик яктакларини хар ойнинг охирида шусиз ҳам ҳамманинг кўзига ташланиб турадиган уйининг шаппат- гайига осиб қўярди: яктаклар ҳам бора-бора йиллар ҳовурига \амда ҳар ойда қайта ювадиган нафрат туда чангалларга дош беролмади: Замон қассоб ўлимидан бир кун олдин яктаклар дорда увада-увада бўлиб осилиб турар, улар энди кийимдан кўра кўпроқ кабрлар устига илиб қўядиган лахтакка ўхшаб колганди.

Замон отбоқарнинг ўлими х.ам Байна момонинг қалбини юмшата олмади: унинг ўлими тўғрисидаги хабарни келтиришганда Байна момо ўз ҳужрасида келинлик сандиғи ёнида чўкак тушганча мусибату ғамга кўмилиб ўтирарди: унинг шу ту- риши азоб-уқубатнинг бир тўплам уюмига ўхшарди. Ҳужрага бош суққан Розия момо унга Замон отбоқарнинг ўлими ҳақидаги хабарни етказди. Барча аёллар ҳозир қувончдан ҳаммани бир-бир қучиб чиқади, деб ўйлашганди. Аммо Байна момо ха­барни оксуяклардек хотиржам қабул қилди: у бу хабардан ажабланмади ҳам, ўтирган жойидан остонадаги аёлларга бурилиб ҳам карамади – ҳайкалдай, гўё тошдай қотиб ўтираверди. Фақат унинг бармоқлари қалтираб турар, хонага кон хлдидай нохуш хид ўтириб қолганди. Аёллар ундан жавоб кутиб узоқ ўтиришди. Орадан анча вақт ўтгач, Байна момо уларга ўгирилиб ҳам карамай, гўё уларни кўришдан ижирғангандай ва жиркангандек алфозда “Боринглар, ўликларингга йиғланглар”, деди. Унинг қаҳр тўла товуши кўпдан буён одам кадами етмаган хужралар ичига сингиб кетди: у ердан йигирма уч йиллик чангу ғубор гўё зардали овоздан қалтираб кетгандек жойларидан бир қимиллаб қўйди, сўнг яна хужраларга бу хонадон бошига тушган ғам-андухдай абадий чўкди. Шундай дея Байна момо мусибат ва ғам адо қилган бу аёлнинг йилдан- йилга кичрайиб, қариб бораётганидан ва юзларини тилим қилиб ташлаган ажин- ларидан уялгандай фаслма-фасл ранги ўзгариб, худди бекаси каби туссиз, рангсиз кўринишига келиб қолган ва ҳеч качон елкасидан тушмаган желаги билан юзини аёл- лардан тўсиб олди; шу билан у терсоталиклар ва одамлар билан ўрнатилажак барча мулоқотлар эшигини тақа-тақ ёпди ва фақат ўзигагина маълум, бошқа ҳеч ким англай олмайдиган, бошқа ҳеч ким англашга қодир бўлмаган ўз дунёсига кириб кетди.

Байна момо сўнгги нафасигача ўз нафратига содиқ қолди. Замон отбоқарнинг ўлимидан сўнг \ам қишлоқдошлари билан илакишиб кетолмади. Умрининг охирида бу ўжар кампир барибир ўзлариникига кўчиб бормаслигини сезгач, синглиси билан куёвининг ўзлари кўчиб келишди: аммо бу пайтда Байна момо бутунлай оёқдан қолган, фақат кун узоғи кўзини шифтга тикканча чўзилиб ётишга ярарди. Байна момони эри ва ўғлининг қабри ёнига қўйишди: эллик йил аввалги кабрни осонгина топишди; қабр деярли хар хафта тозалаб турилганидан бошқа қабрлардан яккол ажралиб турар ва ундан мискин бир андуҳ анқирди. Унинг Райим полвондан сўнг деярли янгилан- маган, ҳатто уларга хам мусибат ва ёлғизлик ҳиди ўтириб қолган кўйлакларини халқ лапарларини йиғиш учун келиб, куриб кетишган ва ўша талаба қизлардан сўнг би- рон марта фойдаланилмаган торга узоқ жанглардан сўнг мағлуб бўлган қўшиннинг ўзларига ўлжа қолган туғларини осиб қўйишгандек ва қишлокдошларидан эллик йил нафрат қилган аёл устидан ниҳоят ғалаба қилишгандек бир-бир осиб чиқишди.

Талаба қизлар ўшанда Замон отбоқарникига йиғилган, пишириқ-мишириқни бош- лашган аёллар қий-чув қилишаётган оқшомда келишганди. Уларнинг келиши билан Замон отбоқарникида бошланган тўй ташвишлари қўшилиб кетди. Бироқ қизлар қишлоқ иримларини назарига ҳам илишмади. Байна момоникига кела-солиб, кир ювишга тушдилар – улар ичкўйлак, рўмол, яна Байна момога ғалати кўринган шим- ларини шундоқ ҳаммага кўз-кўз бўладиган жойга бемалол осиб қўйишди – улар Мели ўқитувчининг “кишлокдаги энг кекса аёл” деган бир оғиз гапи билан Байна момоникига келиб ўрнашиб олишган, афтидан, хали-бери кетишмоқчига ўхшамасди. Байна момо улар билан очилиб гаплашмади хам. У кечқурун эчкиларни соғаркан, қизлар ҳайратдан кий-чув килиб юбордилар: уларнинг биронтаси ҳам эчки согишни кўрмаганди. Қизларнинг бир-иккитаси Байна момога яқинроқ келиб, унинг эчки ели- нига бориб келаётган қоқсуяк қўлларига қарадилар: миршабларнинг ҳафсаласини пир қилган, худди уйнинг девори каби йиллар уқалай-уқалай жимитдек қилиб қўйган гавдасини сал олдинга эгиб турганидан унинг ўзи хам кари ва озғин эчкига ўхшаб қолганди.

– Агар ўғлингиз бўлганида мен сизга жон-жон деб келин бўлардим, – деди қизлардан шаддодроги Байна момонинг эчки соғишидан завқи келиб.

Байна момо унга ўқрайиб қаради ва кўзларида бирдан алам ёнди: қизлар қўрқиб кетишди: кўз олдиларида Байна момонинг бутун танаси бирдан тутаб жўнагандай туюлди. Қизлар дуд хддини аник сезишди. Байна момо ўрнидан турди-да, қўлидаги кадини супага қўйиб, ичкари кириб кетди ва шу киргани билан эртасига эчкиларини юлғунзорга хайдаб кетмагунча қайтиб чиқмади. Чошгоҳ пайти эчкиларини хайдаб кетар экан, қизларга бир оғиз хам гапирмади. У худди ойпарастга ўхшаб кетиб бо- рар, эчкилари юлғунзорга эмас, Пўлат чолнинг бедапоясига қараб кетаётганини хам сезмай юлғунзор тарафга йўл олганди. Пўлат чол корни шишиб кетган эчкиларни хайдаб келганда Байна момони уйдан тополмади: у алламаҳал, ой атрофии сутдай ёритганда шарпадай кириб келди ва уйга кириб кетиб, то миршаблар сўраб келма- гунча уйдан чиқмади. Қизлар бир хафта унинг оғзини пойлаб овора бўлишгач, бирон нарсага эришолмай кайтиб кетишди. Улар уй олдида пайдо бўлишлари билан уйнинг таназзулга юз тутгани бирдан билиниб колди. Улар навқирон ва гўзал эдилар, уй­дан ва Байна момодан чиркинлик ва мусибат хиди келар, навқиронлик олдида бир­дан уй хам, Байна момо хам кексайиб колгандай эди. Улар бу уйга ўрнашиб қолган ёлғизлик ва мусибатни чўчитиб, сўнг қувиб юборишмоқчидай тинмай хохолашарди- лар. Талаба қизларнинг очиқ-сочиқлиги ва лорсиллаган таналарини кўз-кўз қилиш учун кийиб олган тор шиму кўйлаклари, калта сочлари-ю ғалати, оппок пайпоклари ҳам табиатан текин томошани яхши кўрадиган терсоталикларнинг эътиборини тор- толмади: уларнинг шахар атири уфуриб турган ноз ва таманнолари сирли тарзда ўлдирилган отбоқарнинг азаси орасида кўзга ташланмай қолди. Узок вақт фарзанд- сизлик азобини тортган отбоқарни қиркдан ошиб дунёга келган уч ўғлига бир вара- кайига дабдабали тўй қилиш учун казо-казоларни шахсан ўзи айтиб келиш мақсадида шаҳар тушиб кетгандан икки кундан сўнг эрталаб даре бўйидаги юлғунзор ичидан чавақланган ҳолда топиб олишганда аллақачон тўй қозонлари қурилиб, узок манзил- лардан баъзи меҳмонлар кела бошлаган эди. Узок йиллар ўзларига суянчиқ бўлиб келган отбокарнинг ўлими худди душманларидан ўзларини асраб турган қўрғонлари қулагандек терсоталикларни бирдан мунғайтириб кўйди – улар қарийб йигирма беш йил раҳнамо ва пешволари бўлиб келган одамнинг ўлимидан қаттиқ қайғуга туш- дилар. Эртасига етиб келган миршаблар қишлокдаги хар бир эркак билан гаплашиб чикишди, сўнг улар Байна момоникига йўл олдилар – улар йигирма уч йил муқаддам отбоқар туфайли эри ва ўғлидан ажралган аёлни тўсатдан эслаб колишганди. Бирок улоқлар ичида улоқдан ҳам кичик жуссали, юзига йилларнинг бешафкат мухри босилган хамда ёлғизликка махкум этилган, хар бир сониянинг мусибату андухи асорати порлаб турган кичкина, жимитдай, сочлари оппок бўлиб қолган кампирни кўришгач, негадир ботинишолмади – улар каршиларидаги рамакижон кампир билан девдай Замон отбокарни қиёслашиб, ўз шубҳаларидан уялиб кетишди, чоғи, инда- май изига қайтдилар. Улар, гарчи Байна момони сўрок килганларида хам хеч нарсага эриша олмасдилар – у кейинги йилларда бир оғиз ҳам гапирмаган, сўзлар ва улар- нинг маъноси унинг хотирасидан чикиб кетгандай ёки ўз мохиятини йўқотгандай, ўз кайғу ва азоби билан кунларни зўрға енгиб яшаётган эди. Замон отбоқар итдай ўлим топганди. Жасаднинг шу туриши аввал ўзи, кейин тепаси кулаб тушган ул- кан минорни эслатарди – кийимлар пора-пора йиртилган, аврати узиб ташланган, ўнта бармокнинг хаммаси кесиб олинганди… Барибир бармокни излаб топишолма- ди. Жасадни бармоксиз кўмишга тўғри келди: бутун қишлок нак киёмат майдонга айланганди: аёллар уввос солиб йиглашар экан, энди сочлари қордай оппоқ, деярли арвохга айланган, қишлокдошларининг хотирасидан хам чикиб кетган Байна момо том устида Райим полвонни итдай отиб ташлашларидан бир неча дақиқа олдин отини эгарлаш учун олиб чиқаётиб, ўққа дучор бўлган, йиллар пора-пора қилиб ташлаган жабдуқ устига чўкак тушганча тўй деб келиб, аза устидан чикаётган мехмонларни, тўй бераман деб, энди аза бераётган қишлоқдошларини кузатиб, худди қутлуғ бир вазифани ўтаб, энди дунёда армони қолмагандек, йиллар гижимлаб ташлаган юзида бир жунунваш ифода қотиб қолган холда терсоталиклар хаётига йигирма уч йил соя солган тош хайкал каби қилт этмасдан ўтирарди.

Ниҳоят, бу кампирнинг хам ситамгар китоби ўқиб бўлинди – у лайлатулқадр ку- тилаётган оқшом ёғоч ва кўп йиллик андухлар ҳиди ўтириб қолган, содиқ кўшиндай эллик йилнинг бирон куни хам тарк этилмаган ғамнок ва аламли салтанати – келинлик тўшагида жимгина жони узилди – факат ўлиши олдидан синглисини чақириб йигир­ма йилдан буён очилмаган, олтмиш етти йил олдин тераклилик Кўр Сафар уста яса- ган, ярим вайрона сандикка имо қилди ва бир сўз демай тўшакка бош кўйиб жимгина жон берди. Уни эртасига тушга яқин чиқаришди. Удумга кўра азага Ўранинг барча қишлоғидан одамлар терилиб келишди – амир замонларини кўрган, нариги асрнинг сўнгги ёдгори бўлган қишлокдошларини сўнгги йўлга кузатиш учун барча кекса-ю ёш йиғилди. Йиғилганлар орасида Райим полвон билан ўғлини ҳимоя қилолмай, Бай­на момонинг бир умрлик нафратига дучор бўлган, ўша пайтда навқирон, энди шарти кетиб, парти қолган чоллар хам бор эди. Улар орадан эллик йил ўтгач, бу унут ва музтар гўшага биринчи бор қадам қўйишган ва тобут ортидан гуноҳкорона бўйин эгиб боришарди.

Мурдани ювиш олдидан сандиқни очишди. Аввал ўлимликка аталган кийим- кечакларни, кафанни олишди, сўнг дастаси қорайиб қолган қамчи, сопига гавҳар ўрнатилган ханжар, эркак кишининг тер ҳиди келиб турган калапўши, кўкракка тақадиган зебигардон, кампирнинг қўлида ҳеч қачон кўринмаган келинлик билагузу- ги, этаги каштали, ёқасига тасма урилган кенг кўйлак, ангишвона ва сарғайиб кетган Қуръонни олишди. Энг охирида сандикдан боғичини чирк боғлаган, каптарнинг юра- гидек кичкина, матоси зар сим билан тикилган, кўп йиллик қон қотиб қолган тумор ва тиғи занглаган кайчи, кўп йил турганидан бўғин-бўғин бўлиб, фақат суякнинг ўзи қолган, у ҳам қорамтир тус олиб, нақ кукунга айланиш арафасига келган, чорсининг йиртиғига пала-партиш ўраб ташланган ўнта одам бармоғи хам топилди…

Савол ва топширикрар:

  1. Ёзувчи Назар Эшонқулнинг қайси хикояларини ўқигансиз? Асарга муқобил ном излаб кўринг.
  2. Ушбу хикоя нима учун “Шамолни тутиб бўлмайди” деб номланган?
  3. Ҳикоядаги рамзий ишораларни аникланг?
  4. Асардаги воқеалар қайси тарихий даврда бўлиб ўтган?
  5. Райим полвон ва ўғлининг ўлимига нима ёки ким сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
  6. Ҳикояда фойдаланилган кинояларга мисол келтиринг ва уларни дафтарингизга кўчириб ёзинг.
  7. Байна момонинг қишлокдошларига бўлган нафратининг сабаблари нимада? У бунга хақли деб ҳисоблайсизми?
  8. Байна момонинг характери сизда кандай таассурот уйғотди?
  9. Ёзувчининг асарга талаба кизлар образини қўшишдан мақсади нима эди деб ўйлайсиз?
  10. Байна момонинг Замон отбоқарни ўлдиришига муносабатингиз қандай?
  11. Байна момо қандай жон таслим қилди?
  12. «… чоллар … тобут ортидан гунохкорона бўйин эгиб беришарди. Нега?
  13. Сандикдан нималар чикди?

Ҳикояни ўқиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг кайси хадисларини эслаш мумкин? Сиз бунга қўшиласизми

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …