Главная / Жамият / Навоийда содир бўлган автоҳалокатда 7 киши ўлди
<

Навоийда содир бўлган автоҳалокатда 7 киши ўлди

10 октябрь, соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарши йўналишдан келаётган «SHAANXI SX» юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

navoi

Бу ҳақда хабар қилган ФВВ ахборот хизматига кўра, ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Ғафур Рахматов, 1985 й.т. («Нексия» автомобили ҳайдовчиси).
2. Интизор Жўраева, 1986 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
3. Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
4. Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
5. Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
6. Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
7. Фирдавс Собиров, 2016 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Андижонда она 5 яшар ўғлини уриб ўлдирди

16 октябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 яшар ўғли З.К.ни …