Главная / Маданият / Насиҳат Шеъри
<

Насиҳат Шеъри

Аё фарзандларим, сизга насиҳат, Қилай, ҳозир тирикман бир васият.
Худонинг бирлигин дил бирла иқрор, Этинг тасдиқ тилни сиз анга ёр.
Росулуллоҳни пайғамбарлигин – It]hи, Бутун инсонлара раҳбарлигини.
Билиб чиндин, бўлинг тоза мусулмон, Ҳақиқатда эрур бу асли иймон.
Мусулмонлиғ турур беш вақт намозда, Муни тарк этмангиз ҳеч қишу ёзда.
Ўқинг доим, ўқишдан асли қолманг, Билим истаб юришдин ҳеч толманг.
Икки дунёда нодонлик зарардур, Жаҳолат ичра кўп хавфу хатардур.
Жаҳон обод эрур бу илм бирлан, Тараққий бўлғай ушбу илм бирлан.
Билимлик тобқуси ҳар вақт иззат, Билимсиз кўргуси ҳар вақт меҳнат .
Ўзингизни тутинг покизаю пок, Сира бўлманг киру ифлосу нопок.
Ҳасад қилманг биров бой бўлса ҳаргиз, Берур Ҳақ сизга ҳам, чиндан тиларсиз.
Ҳамиша ўйламасдан сўзни айтманг, Сўз айтиб тўғри, андин сўнгра қайтманг.
Жаҳонда бўлмангиз ҳаргиз дилозор, “Дилозордан Худо ҳам халқ безор”.
Фалакдан етса кулфат ё машаққат, Жуда ортуқча чекманг анга диққат.
Келур ҳар кимга гоҳи-гоҳда қайғу, Қилинса сабр, келгай сўнгра кулгу.
Қилинг ҳар ишни доим маслаҳатлиғ, Бўлур ул иш, албатта, манфаатлиғ.
Бўтам, ҳою ҳавасларга берилманг, Бекорга мақтаниб, ҳаргиз керилманг.
Илож айлаб, бировдан қарз олманг, Ўзингизни хижолат ичра солманг.
Оғизга олмангиз зинҳор ичимлик, Яна сассиқ, ҳаром, ҳар хил чекимлик.
Киши айбин ёпинг мумкин қадар сиз, Чиқарсиз, эҳтимол, андин батар сиз.
Мазаҳ айлаб бировни кулгу қилманг. Халойиқ ичра ўзни тулку қилманг.
Топинг дунёни, сарф айланг ерига, Ҳисоб тонг-ла берурсиз ҳар бирига.
Ўлимни кўзни олдида тутинг сиз, Ҳаётингизда огоҳлик кутинг сиз.
Қилинг ото-онони яхши иззат, Туғишганларни ҳам ғоятда ҳурмат.
Қариндош, ёру дўсту ошнони, Суюнг сиз, бўлмаса ҳам ошу нони.
Топиб имкон қилинг элга мурувват. Қилур эл сизга ҳам дилдан муҳаббат.
Амонат олсангиз қилманг хиёнат, Хиёнатчи кишига етгай офат.
Қилиб алдамчилик ёлғон гапурманг, Эл ичра эътиборингизни кетурманг.
Бировга қилсангиз ваъда мабодо, Вафо қилмай ани қолдурманг асло.
Салом айланг, йўлуқса аҳли ислом, Салом ила бўлур эъзозу икром.
Гапурган чоғда сўзни чўзмангиз ҳеч, Сўзингиз равнақин кеткузмангиз ҳеч.
Бировлар бирла асло гина тутманг, Қилур ким яхшилик, они унутманг.
Туринг қарши, қаерда бўлса бидъат, Қабул айланг, ҳар ишки бўлса суннат.
Кишини ҳаққини еб кетманг асло, Ҳақиқат бўлса сўз, беркитманг асло.
Учиб кетманг биров таъриф этаркан, Бўлинг вазмин, агар ҳовлуқтураркан.
Агар бир кимса сизга бўлса меҳмон, Қабул айланг очиқ юз бирла ул он.
Қилинг имконият борича ҳурмат, Суриштирмай онингдин дину миллат.
Бировни айламанг ғийбат, шикоят, Эрур бу иш шариатда жиноят.
Гуноҳкор бўлсангиз билмай баногоҳ, Ёнуб ул онда денг: “астағфируллоҳ”.
Сўранг Аллоҳдин инсоф ила тавфиқ, Ўзингизни қилинг тафтишу таҳқиқ.
Талабни ҳар қачон Аллоҳга айтинг, Тилашдан ўзгадан, албатта, қайтинг.
Кўринг ўз айбингизни ҳар қачон сиз, Назар солманг биров айбига ҳаргиз.
Бўлинг обрў топар учун ҳаёлиғ, Ҳаёсизлиғ эмасму бевафолиғ.
Керак душманга ҳам яхши гапурмоқ, Бу йўл бирла бориб, ишни битурмоқ.
Тириклик ичра ялқовлик ёмондур, Ики дунё учун ҳам кўп зиёндур.
Итоат айлангиз амри Худога, Амал айланг ҳадису Мустафога.
Яна ким бўлса элга ҳукм этувчи, Бўлинг албатта сиз амрин тутувчи.
Мудом авлодингизни йўлға солинг, Аларга тўғриликдур денг камолинг.
Насиҳат айлангиз доим аларға, Беринг огоҳлик нафъу2 зарарға.
Хусусан, ўргатинг дину диёнат, Аларни унгмасун’ жаҳлу залолат.
Топиб тавфиқ2 тўғри йўлға тушсин, Шаъриатни ипин маҳкам тутишсин.
Буни, Маҳжур, ездим ўқилур деб, Менинг учун дуо шояд қилур деб.

Муаллиф: МАҲЖУРИЙ

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

kitob-xondan-2

Ёднома – Шеърлар

Гул шага айлаб саёҳат, табъингизму чоғлар, Соф ҳаволарда қилиб сайру тамошо тоғлар. Майсазор ичра очилган …