Аллоҳнинг ҳар буюргани бандаси учун ҳикмат, кони фойда. Унга амал қилган инсон икки дунё саодатидан умидвор бўлса, рағбату мукофот олиши муқаррар. Жумладан, ислом динининг устунларидан бири бўлган намоз ҳам саодат калити саналади.
Намоз одамнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий барқарорлигини таъминлайди. Покланиш жараёни бўлган таҳоратдан то намознинг ҳаракатли қоидалари—такбир, қиём, руку, сажда, жалса ва таслим—буларнинг барчаси Аллоҳнинг бандаларига берган туҳфасидир.
Ибодат чоғидаги жисмоний ҳатти-ҳаракатлар танамизнинг умумий ҳолатини яхшилайди, кайфиятга сокинлик ва мамнунлик бахш этади. Организмнинг чидамлилик ва қайишқоқлигини ошириб, қон айланишини мўтадиллаштиради. Яна шу нарса илмий жиҳатдан исботландики, кунлик беш вақт намоз ибодатининг физиологик фойдаси бир кунлик 3 километр масофага югуришнинг нафи билан баробар. Қолаверса, ҳар куни беш маҳал ва бошқа қўшимча намозларни адо этадиган инсонда фаоллик ва ҳаётга бўлган муҳаббат юксалади. Айниқса, унинг ижобий таъсири катта ёшли инсонларда яхши сезилар экан.
Яна маълумот
Табиий усул – Лактацион аменорея усули
Лактацион аменорея усули – ЛАУ – бу ҳомиладорликнинг олдини олишнинг табиий усули бўлиб, аёллар уни …