Главная / Маданият / Намоз ўқиш тартиби аёллар учун

Намоз ўқиш тартиби аёллар учун

Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.
namaz-jenshinam
Икки ракатли суннат намозлари ўқиш тартиби:
1. Каъба томонга юзланиб «Бомдод (ёки пешин, шом, хуфтон) намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
2. Икки қўл кафтини қиблага қарата кўтариб, бош бармоқ қулоқ юмшоғига теккизилади ва «Аллоҳу акбар», дея такбир айтиш билан намоз бошланади.
3. Қўлларни қовуштирган ҳолда киндик остида тутиб «Сано» («Субҳанака аллоҳумма…») ўқилади.
4. Тааввуз («Аъузу биллаҳи…»), басмала («Бисмиллаҳ…») билан Фотиҳа сураси, кейин тааввуз ва басмала айтмай зам қилиб (қўшиб) бирорта сура ўқилади.
5. «Аллоҳу акбар» деб эгилиб рукуъга борилади, бунда уч марта «Субҳана роббийал-ъазийм» (Улуғ Роббим покдир), дейилади.
6. Белни тиклаётиб «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ўзига ҳамд айтган кишини Аллоҳ эшитади), дейилади. Тўла тикланиб бўлгач «Роббана лакал ҳамд» (Роббим, мақтов фақат Сенгадир), дейилади.
(Жамоат билан намоз ўқилганда имом аввалги дуо билан кифояланади, иқтидо қилувчи (эргашувчи) кейингисининг ўзини айтади)
7. «Аллоҳу акбар» деб ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сўнг бурун ва пешона қўйилиб, сажда қилинади. Бунда тирсаклар ерга ва биқинларга теккизилмайди, барча аъзолар, хусусан, оёқ бармоқлари иложи борича қиблага юзлантирилади. Саждада уч марта «Субҳана Роббийал-ъало» (Олий Роббим покдир), дейилади.
8. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва чап оёқни тўшаб, ўнг оёқ кифтини тик қилиб, бармоқлар қиблага юзлантирилган, икки қўл кафти учи тизза баробарига қўйилган ҳолда ўтирилади.
9. «Аллоҳу акбар» деб иккинчи марта юқоридаги каби сажда қилинади.
10. «Аллоҳу акбар», деб ҳеч нарсага суянмай иккинчи ракатни ўқиш учун ўриндан турилади.
11. Иккинчи ракатда ҳам «Бисмиллаҳ…» билан Фотиҳа сураси, орқасидан Қуръондан билганича бирор сура ёки узунроқ  оят ўқилади.
12. Биринчи ракатдагига ўхшаш рукуъ, саждалар қилинади.
13. Саждадан сўнг ўнг оёғини тиклаб, чап оёғи устига ўтиради ва аввал «Ташаҳҳуд» («Аттаҳиййат…»), ортидан икки саловот («Аллоҳумма солли ъала…» ва «Аллоҳумма барик ъала…»), кейин дуолар («Роббана…») ўқиб, аввал ўнг елкага, кейин чап елкага «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», деб салом беради, шу билан икки ракат намоз якунланади. Икки ракатли фарз намозлари ўқиш тартиби ҳам бундан фарқланмайди.
ВИДЕО

Тўрт ракатли суннат намозини ўқиш тартиби:
1. “Тўрт ракатли пешин намози суннатини холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим” мазмунида ният қилинади.
2. Қўллар кафтини қиблага қаратиб такбир (“Аллоҳу акбар”) айтилади.
3. Қўллар боғланиб, Фотиҳа ва ортидан бирор сура қўшиб ўқилади.
4. Такбир билан рукуъга бориб, уч марта “Субҳана Роббиял азийм” дейилади.
5. Тикланиб “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, “Роббана лакал ҳамд” дейилади.
6. Такбирлар билан икки марта сажда қилиб, ҳар бирида “Субҳана Роббиял аъла” дейилади.
7. Яна такбир билан тикланиб, юқоридаги тартибда иккинчи ракат ҳам адо этилади.
8. Иккинчи ракат саждасидан сўнг фақат “Ташаҳҳуд” (“Аттаҳият”) ўқиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
9. Учинчи ракатда ҳам Фотиҳа, бирор сура қироат қилинади.
10. Такбир билан рукуъга борилади, икки марта сажда қилинади.
11. Такбир билан тўртинчи ракатга турилади, Фотиҳа, бирор сура қироат қилинади.
12. Такбир билан рукуъ ва икки марта сажда қилинади.
13. Кейин чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқни бош бармоғига  тиклаган ҳолда “қаъдаи охир”да “Ташаҳҳуд”, саловотлар, дуолар ўқиб, икки томонга салом берилади.
Уч ракатли намоз ўқиш тартиби: 
1. Аввалги икки ракат юқорида баён этилган икки ракатли намоз ўқиш тартибига кўра адо этилади.
2. Иккинчи ракатдан сўнг “қаъдаи уло”да фақат «Ташаҳҳуд» ўқилади ва учинчи ракатга «Аллоҳу акбар» деб турилади.
3. Учинчи ракатда «Бисмиллаҳ…» билан Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади, сўнгра юқоридагидек рукуъ ва сажда қилинади.
4. “Қаъдаи охир”да ўтириб, «Ташаҳҳуд», саловотлар ва дуоларни ўқигач, салом бериб намоз якунланади.
Тўрт ракатли фарз намозларини ўқиш тартиби:
“Тўрт ракатли пешин (ёки аср, хуфтон) намозлари фарзини холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим” мазмунида ният қилинади.
2. Такбир билан намозга киришилади.
3. Қўлларни киндик остига боғлаб, Фотиҳа ва бирор сура қироат қилинади.
4. Такбир билан рукуъга борилади.
5. Такбир билан тикланиб, сўнгра яна такбир билан икки марта сажда қилинади.
6. Иккинчи ракатга туриб, уни ҳам шу йўсинда бажарилади.
7. “Қаъдаи уло”да фақат “Ташаҳҳуд” ўқиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
8. Учинчи ракатда фақат Фотиҳа сурасининг ўзи қироат қилинади ва яна такбир билан рукуъ ва икки сажда қилинади.
9. Такбир билан тўртинчи ракатга туриб, бунда ҳам фақат Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади.
10. Такбир билан рукуъ ва икки сажда қилинади.
11. “Қаъдаи охир”да “Ташаҳҳуд”, саловотлар, дуолар ўқиб, икки томонга салом бериб, намоз якунланади.
Тўрт ракатли суннат намозлари ҳам тўрт ракатли фарз намозлари каби адо этилади. Фақат тўрт  ракатли суннат намозларида учинчи ва тўртинчи ракатларда Фотиҳадан сўнг бирор сура зам қилинади (қўшиб ўқилади).

ЯНА МАЪЛУМОТ

Аёл киши уйчи кийимда намоз ўқиши

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Бугунги кунда кўпчилик аёлларни намоз ўқишганида уйчи кийим, иштон, лозим, халат ёки шу каби тор, калта кийимларда намоз ўқиётганларини гувоҳи бўламиз. Бундай кийимларда ўқилган намоз қабул бўладими ёки йўқми деган савол кўпчилик мусулмонларни, хусусан муслима опа-сингилларимизни қизиқтирса ажаб эмас.

Аввало шуни эслаб ўтишимиз лозимки, Аллоҳ таоло намоз ўқишга тараддуд кўраётганларга зийнатланишини амр қилди. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз, ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас» (Аъроф: 31).

Шундай қилиб, кимки намоз ўқимоқчи бўлса, ўшанга намоз учун зийнатланиши буюрилган. Кўпчилик мусулмонлар эса ушбу буйруққа хилоф равишда тунги пижамасида ёки иш кийимида намоз ўқийди ва ўзини намоз учун зийнатламайди. Аллоҳ эса гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради.

Уламоларнинг фикрича зийнатланишликнинг энг оз миқдори, бу авратни ёпишликдир. Шундан келиб чиқиб улар айтишдики, авратни ёпиш намозни қабул бўлишидаги муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Кимки авратини ёпмаса, намози қабул бўлмайди.

Уларнинг «авратни ёпиш» деган сўзларидан шу нарса тушуниладики, авратни ёпишлик фарз ва бунда нимадан фойдаланилганликнинг фарқи йўқ. Бу ҳолатда намоз раво бўлади, ҳатто аврат шаклини билинтириб турадиган кийим бўлса ҳам.

Бу турли мазҳаб уламолари баён қилган ҳақиқатдир. Қуйида айтилган сўзларга баъзи шарҳларни келтирамиз.

1 – Ҳанафий мазҳаби:

«Ад-Дур ал-Мухтор» (2/84)да айтилади: «Агар у тор ва тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ». Иқтибос тугади. Яъни, бу ерда намозда кийиладиган кийим назарда тутилган.

Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ ўзининг «ад-Дур ал-Мухтор»га қилган шарҳида деди: ««Агар у тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ» ибораси шуни англатадики, агар ушбу кийим думбага ёпишиб турса деганидир. Бироқ агар кийим қалин бўлса ва унинг ортидан тер рангини ажратиб бўлмаса, шунингдек агар у тана аъзоларига ёпишиб турса ва унинг шаклини тана аъзолари кўриниб тургандек кўрсатиб турса – ҳатто шундай бўлса ҳам бу намоз раво бўлмайди дегани эмас. Чунки аврат ҳали ҳам ёпилиб турибди». Ибн Обидийндан иқтибос тугади.

2 – Шофиий мазҳаби:

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ «ал-Мажмуъ»да (3/176) айтади: «Агар (тери) ранги бекилса, аммо тана аъзоси катталиги билиниб турса, масалан, тизза ёки думба ва ҳоказолар, (бундай ҳолатда) намоз раво бўлади. Чунки аврат бекилган. Доримий ва «ал-Баён» муаллифи айтишдики, агар тана шакли кўринса намоз раво бўлмайди. Бироқ бу очиқ хатодир». Имом Нававийдан иқтобос тугади.

3 – Моликий мазҳаби:

«Ал-Фаваки ал-Даваний»да (1/216) айтилади: ««Агар одам битта кийимда намоз ўқиса, намози раводир»: бу керакли шартларга жавоб беради. Бу эса кийимнинг бирор нарсани кўрсатмайдиган даражада қалин бўлишлигидир. Акс ҳолда макруҳ бўлади. Яна кийим унинг бутун танасини ёпиб туриши керак. Агарда кийим шахсийроқ ҳисобланган фақатгина авратни беркитиб турадиган бўлса ёки аврат шаклини кўрсатиб турса, бунда (кийимда) намоз ўқиш макруҳ бўлади ва агар етарлича вақт қолган бўлса намозни такроран ўқиши керак бўлади». Иқтибос тугади.

Эслатиб ўтмоқчимизки, авратни шаклини билинтириб турадиган кийимда намоз ўқишлик макруҳ, ҳаром эмас.

«Ҳошия ад-Дасуқий»да айтиладики, аврат шаклини билинтириб турадиган кийимда ўқилган намоз раво, аммо макруҳ бўлади. Агар етарлича вақт қолган бўлса намозни қайта ўқиб қўйишлик мустаҳаб бўлади.

«Балғатул Салик»да (1/283) айтиладики: «Мато қалин бўлиши керак, яъни кўриниши шаффоф бўлмаслиги керак ва умуман ичи кўринмаслиги керак ёки диққат билан қараганда шаффоф бўлиши мумкин. Агар мато бир қараганингдаёқ ичи кўринадиган бўлса, бу худди унинг бўлмаганидек (яъни бу худди ялонғоч намоз ўқиётганингдек бўлади, чунки у беркитмайди). Аммо агар мато яхшилаб қараганингда ичи кўринса, агар вақт бўлса у намозни қайта ўқиши керак бўлади. Бу худди кийим аврат шаклини билинтириб турганидек. Чунки бундай кийимда намоз ўқишлик, тўғри қарашга кўра – макруҳ». Иқтибос тугади.

4 – Ҳанбалий мазҳаби:

Баҳутий роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»да (1/494) айтади: «Кийим бадан шакли ёки қисмини кўрсатмасин дейишлик шарт ҳисобланмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ».

Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»га қилган шарҳларида, юқорида келтирилган Баҳутий сўзларига қуйидагича изоҳ беради: «Бу уч имом – Абу Ҳанифа, Молик ва Шофиий роҳимаҳумуллоҳлар иттифоқ қилган қавлдир. Яъни ушбу масаладаги имом Аҳмаднинг қарашлари, уч бошқа имомларнинг қарашига мувофиқ келади».

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ «ал-Муғний»да (2/287) деди: «Агар у рангни бекитса, бироқ шаклини кўрсатса, намоз раво бўлади. Чунки бундан сақланиш имконсиз». Иқтибос тугади.

Мардавий «ал-Инсоф»да (1/471) деди: «ал-Мажд ибн Таймия деди: Баданининг қисми катталигини кўрсатиб туриши учун кийимга бирор нарсани боғлашлик (масалан камар) аёллар учун макруҳ. Ибн Тамим ва бошқалар айтишдики: Бели атрофини бирор нарса билан боғлаб, масалан камар ва ҳоказо, намоз ўқишлик аёллар учун бу макруҳ». Иқтибос тугади.

Шайх Саййид Собиқ роҳимаҳуллоҳ «Фиқҳус Сунна»да (1/97) айтадилар: «Авратни ёпадиган кийим кийишлик вожиб, ҳатто у тор ва аврат шаклини билинтириб турса ҳам». Иқтибос тугади.

Бу авратни билинтириб турадиган даражада тор кийимда намоз ўқишлик борасидаги уламоларнинг сўзлари эди. Улар очиқ-ойдин айтишмоқдаки, бундай ҳолатда намоз раво бўлади.

Бироқ бу одамларни тор кийимда намоз ўқишликка тарғиб қилинади дегани эмас. Аксинча, улар тор кийим киймасликлари ёки унда намоз ўқимасликлари керак. Чунки бу намоз учун қилиниши буюрилган зийнатланишга хилоф бўлади. Бу ерда кўпроқ гап бу намоз равоми ёки йўқми деган масала устида борган.

Шайх Солиҳ Фавзон агар аёл киши авратининг шакли кўринадиган даражада тор кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво, бироқ у бу кийимни кийгани учун гуноҳкор бўлади деб фатво берганлар.

У киши айтадилар: «Аёл киши тана аъзосини, шаклини ва думбасини билинтириб турадиган тор кийим кийишлиги жоиз эмас. Тор кийим эркак киши учун ҳам, аёл киши учун ҳам жоиз эмас. Бироқ бу айниқса аёллар учун жоиз эмас. Чунки уларнинг ҳолатида фитна кўпроқ.

Ёлғиз ҳолатдаги намозга келсак, агар инсон аврати ёпилган ҳолда мана шундай кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво бўлади. Бироқ у тор кийимда намоз ўқигани учун гуноҳкор. Чунки у тор кийим кийишлик билан намоз талаб қилган буйруқлардан бирини бузди. Бу биринчи жиҳат. Бошқа жиҳат шуки, бу фитнага сабаб бўлади ва эътиборни қаратади, айниқса аёллар ҳолатида. Шундай қилиб, аёллар ўзларини кенг кийимлар билан тўсишлари керак. У кийим уларни бекитиши ва баданларидаги ҳар қайси аъзоларини кўрсатмаслиги ёки эътиборни жалб қилмаслиги керак. Аниқроғи, бу аёл кишини тўлиқ беркитадиган кийим бўлиши лозим». Иқтибос тугади («ал-Мунтақо мин Фатава шайх Солиҳ ал-Фавзон» 3/454).

Баъзи уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кийинган, аммо яланғоч аёллар» деган сўзларини, бу тор кийим кийган аёлларга қаратилган деб шарҳлашган. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …