Главная / Жамият / Наҳотки Самарқандни бой бериб қўйсак: Кўҳна шаҳар қурилишлар туфайли ЮНЕСКО рўйхатидан тушиб қолиши мумкин
<

Наҳотки Самарқандни бой бериб қўйсак: Кўҳна шаҳар қурилишлар туфайли ЮНЕСКО рўйхатидан тушиб қолиши мумкин

«Маданиятлар чорраҳаси» сифатида ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми бу рўйхатдан ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 30 июнидан 10 июлигача Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси арафасида тайёрланган ҳисоботда қайд этилган.

3bmnh5rnvyvqiaunkdq_x6gyuf1hkbfr

ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон мероси маркази, ИКОМОС (ICOMOS — International Council on Monuments and Sites — ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш, ИККРОМ (ICCROM — International Centre for the Study of the Preservation and Restoration of Cultural Property — маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази)

Шаҳарнинг тарихий марказида барпо этилаётган кўпқаватли янги бинолар маданий қийматга эга тарихий биноларга зарар етказмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессияси учун барпо этиладиган янги меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши, унинг учун майдонлар ажратилиши ҳануз ЮНЕСКО билан келишилмагани қайд этилган.

Бутунжаҳон мероси маркази, ИКОМОС ва ИККРОМнинг таҳлили ва хулосаларида турли-туман инфраструктура ва туристик объектларнинг қурилиши режаси, жумладан, ШҲТ-2022 саммитини ўтказиш учун зарур бинолар ва кўпфункцияли «Самарқанд сити» лойиҳаси объект, буфер зонаси унинг ташқарисида бузиш ва қайта режалаштириш ишлари ўтказилиши уларни ташвишга солмоқда.

«Бошқарувчи принциплар, бош режа, янгиланган бошқарув режаси ва бошқа йўриқномаларни ишлаб чиқишдаги позитив қадамларга қарамасдан, бу ишлар якунлангач йирик лойиҳалар амалга оширилиб, шаҳар тарихий марказида ва буфер зонасида тиклаб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши ва объектнинг OUV (Outstanding Universal Value) — устувор умумжаҳон қийматига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Бундан ташқари, бу борада амалга оширилаётган айрим лойиҳаларда аҳоли тураржойларини стандартларга тўғри келмаслик важи билан қайта тақсимлаш кузатилмоқда, бироқ аниқ ҳудудлар ва ижтимоий оқибатлар кўрсатиб ўтилмаган. Бу факт қурилиш ишлари устидан доимий кўрик ва ўрнатилган тарздаги назорат етарли тарзда амалга оширилмагани, тизимли жараёнларни жорий этиш зарурияти борлигини кўрсатади.

Таассуф билан қайд этиш лозимки, Қўмитанинг сўровларига қарамасдан, Қўмита ва Бутунжаҳон мероси марказига устувор умумжаҳон қийматга салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган реставрация ва янги қурилиш ишлари бўйича қарор чиқаришдан аввал билдириш жараёнига белгиланган тарзда риоя қилинмаган.

Шундай қилиб, таклиф этилаётган ва жорий лойиҳаларнинг тезлиги, шунингдек, ШҲТнинг 2022 йилги саммитигача қуриб битказиш зарурияти етарли тарздаги бошқарув принциплари, йўриқномалари ва воситалари йўқлиги билан биргаликда объектнинг OUV (Outstanding Universal Value) — устувор умумжаҳон қийматига таҳдид уйғотмоқда, дейилади хулосада.

Иштирокчи давлатга зудлик билан санаб ўтилган масалаларни олий даражадаги учрашувгача қисқа вақт қолганини инобатга олиб чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш ва қурилиш ишларига рухсатнома беришни тартибга солиш тавсия этилган.

Мазкур масалага аниқлик киритиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича ҳудудлараро Давлат инспекцияси бошлиғи Майсара Набираевага қўнғироқ қилиб уланишнинг имкони бўлмади.

ЮНЕСКО талабларига кўра, унинг рўйхатидаги объектларда баланд ва кўп қаватли бино ва иншоотларни қуриш нафақат муҳофаза қилинувчи ҳудудларда, шунингдек буфер зоналар деб аталувчи ёндош ҳудудларда ҳам тақиқланади. Бундай белбоғдаги янги қурилишлар маданий мерос объектларига соя солмаслиги керак. Бироқ, бугунги кунда халқаро ташкилот муҳофазаси остидаги Самарқанд шаҳри марказида турли элитали турар жой мажмуалари барпо этилмоқда.

Майсара Набираева «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида бу маданий мерос сақланиши учун барча масъул экани ҳақида гапирганди.

— Қадимий шаҳримизнинг уникаллигини шу факт ҳам тасдиқламоқдаки, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига 4300 гектардан ортиқ майдондаги осори-атиқалар киритилган, — дейди Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича ҳудудлараро Давлат инспекцияси бошлиғи М.Набираева. — Бу нафақат бутун жаҳонга машҳур меъморчилик дурдоналари, ислом маданий ёдгорликлари, шунингдек тарихан пайдо бўлган тураржой кварталлари ҳамдир. Гап нафақат Темурийлар даври объектлари, шунингдек XIX аср охири — XX аср бошларидаги Европа услубидаги қурилишлар ҳақида ҳам бормоқда. Бу маданий меросимизнинг кўп қиррали эканлигидан далолат беради, уларнинг сақланиши учун бутун жаҳон олдида масъулмиз.

Шаҳар ҳокимлиги бизнинг мутахассисларни жалб қилишса ҳам, уларнинг тавсиялари беэътибор қолдирилмоқда, дея давом этган М.Набиравева. — Масалан, эскирган ва нураб қолган собиқ шаҳар халқ таълими бўлими ўрнида бу жойнинг тарихий ҳудудлигини инобатга олиб, биз икки қаватдан ортиқ бўлмаган объект қурилишига рухсат берганмиз. Бироқ бу ерда етти қаватли элитали турар жой биноси қад кўтарган.

«Самарқандга ушбу эртак-шаҳарни томоша қилиш учун юз минглаб хорижий сайёҳлар келишмоқда. Уларга 10 йилдан кейин нима кўрсатамиз? Айни пайтда кўплаб меҳмонхоналар қурилмоқда. Бироқ айни пайтдаги ҳукмрон бўлган, шаҳарни ўзининг тарихий нуқсидан мосуво қиладиган шаҳарсозлик сиёсатида меҳмонхоналар ҳеч кимга керак бўлмай қолади», дейилади нашр мақоласида.

Дарҳақиқат, бундай воқеалардан кейин Самарқандда кимлардир шаҳарни ЮНЕСКО рўйхатидан чиқаришдан манфаатдор, деб ўйлаб қоласан киши. Уларнинг ҳакалак отган нафсини айни пайтда ўша ЮНЕСКОгина тийиб турибди. Қадимий шаҳар ЮНЕСКО рўйхатидан чиқса — улар кўнглига келган ва истаган ишини қилишга тайёр.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k2axbatvqfkyyvksakg5ifbkcfmxn0s8

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди

12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига …