Главные новости
Главная / Жамият / ХВЖ Ўзбекистонда ЯИМ 5 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда
<

ХВЖ Ўзбекистонда ЯИМ 5 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда

Халқаро валюта жамғармаси 2018-2019 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 фоизга ўсишини тахмин қилаяпти ва мамлакат истиқболи кўп жиҳатдан иқтисодий ислоҳотларга боғлиқ. Бу ҳақда ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директорининг ўринбосари Юха Кяхконен ўтган жума куни “Кавказ ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари” ҳисоботи тақдимотида маълум қилди, деб ёзади Газета.uz.

Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларида 2018-2019 йилларда иқтисодий ўсиш 4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса асримизнинг биринчи ўн йиллигида кузатилган 9 фоизлик ўртача ўсишдан анчагина камдир.

ХВЖ баҳосига кўра, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш истиқболлари кўп жиҳатдан ташқи омилларга эмас, балки соҳада ўтказилаётган ислоҳотларга боғлиқ.

Юха Кяхконен Ўзбекистон учун ҳозирда асосий вазифа давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва нархларни мувофиқ тартибда либераллаштириш эканини урғулаган.

Тақдимотда Ўзбекистон Марказий банки раис ўринбосари Илҳом Норқулов 2018 йилда ҳукумат ва МБ япли ички маҳсулот ҳажмининг 5,2-5,3 фоизга, 2019 йилда эса 5,4 фоизга ошишини кутаётганини билдирган. Инфляция даражаси эса бу йил 16-17 фоиз, кейинги йилда эса 13-15 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат истеъмол бозоридаги инфляция даражаси 2017 йил охирига келиб 14,4 фоизни ташкил қилган, 2016 йилда эса бу рақам 5,7 фоизга тенг эди.

Инфляциянинг 2,5 баробар ўсиши миллий валюта бўлмиш сўмнинг девальвацияси ҳамда Ўзбекистонда валюта бозорини либераллаштириш билан боғлиқ бўлган.

2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 5,5 фоизга ошган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …