Главные новости
Главная / Без рубрики / МУЗДАЛИФАДА БЎЛИШ
<

МУЗДАЛИФАДА БЎЛИШ

Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан баъзи кишилар Муздалифа чегарасига ҳали кириб бормай тўхтайдилар, баъзилари ўтиб ҳам кетадилар. Шунга эҳтиёт бўлиб, чегарада туриш лозим. Бу ерда хуфтон вақтида шом ва хуфтон намозлари қўшиб ўқилади. Агар бирор киши билмасдан шомни йўлда ўқиган бўлса, қайтариб ўқийди.

Бу кечанинг фазли жуда улуғ бўлиб, баъзи уламолар уни жума ва қадр кечаларидан ҳам афзал дейишган. Бу ерда такбир, тасбеҳ ва дуоларга машғул бўлиш керак.

Тонг отгач, бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб, Муздалифада туриш (вуқуф) бошланади. Бу туриш вожибдир. Қуёш чиқишига оз қолганида Минога қараб йўлга тушилади.

Аёллар, қариялар, касаллар, болалар қийналишдан қўрқишса, Муздалифада тўхтамай, тўғри Минога боришса бўлади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

shaytan

ШАЙТОНГА ТОШ ОТИШ – Ҳажга

Минога келиб жойлашиб бўлгач, энди тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош отилади. …