Главные новости
Главная / Маданият / “Мусулмонларнинг энг ёмон кўргани—ИШИД”
<

“Мусулмонларнинг энг ёмон кўргани—ИШИД”

ishidАйни дам дунё афкор оммасининг диққат-этибори Париж терактида. Қаҳрамонлар яна ўшалар—“ислом” деган муқаддас сўзни тиркаб олган манфур ИШИД тўдалари! Бу воқеалар барчани бирдек ўйлашга, фикрлашга ундамоқда.
Таниқли америкалик сатирик, адвокат ва ёзувчи Дин Убайдалла (Dean Obeidallah)нинг www.thedailybeast.com порталида “Мусулмонларнинг энг ёмон кўргани—ИШИД” номли мақоласи эълон қилинди.
Муаллиф ўз мақоласини “ИШИДни жазолаш керакми? Мусулмонлар ИШИДдан жирканади!” деган жумлалар билан бошлайди. ИШИД ҳақида гапириб, ундан ҳам моддий, ҳам маънавий жабр чекаётганлар—бу биринчи навбатда мусулмонлар эканини ёзади:
“ИШИД ўзларини мусулмонман деб атайдиган одамлар қўли билан исломни обрўсизлантирмоқда. Айнан мусулмонлар ана шу жохил ташкилотнинг энг биринчи жарбланувчиси бўлмоқда. ИШИД Яқин Шарқда минглаб мусулмонларни ўлдирди. Ироқда сафига қўшилишдан бош тортган муслимларни қатл қилди. Бўйсунишни истамаган имомларни ўзларича жазолади…”
Муаллиф Париж воқеаларида ИШИД жангариларининг қўли борлиги аниқлангач, исломофобия урчигани, дунё оммавий ахборот воситалари Ислом давлати ҳақида, жабрланганлар тўғрисида бонг ургани, бироқ Ливандаги қирғин ҳақида ҳеч ким гапирмаганидан ранжиганини баён қилади:
“Париж воқеаларидан бир неча кун аввал ИШИД жангарилари Байрутга хужум қилиб, 43 нафар одамнинг умрига зомин бўлди ва 39 нафар одам жабр чекди, уларнинг кўпчилиги айнан мусулмонлар эди. Бироқ Ғарб оммавий ахборот воситалари бу ҳақида лом-мим демади.”
Ёзувчи охирги пайтларда барча терактлар ислом билан боғлаб гапирилаётганидан руҳий изтиробга тушишини ҳам ёзади. Париж воқеаларидан сўнг ҳам унда шундай ҳолат кузатилган.
“Париж воқеалари хусусида. Бу ҳақида илк бор эшитганимда менинг хаёлимга келган фикр шундай бўлди: «Ишқилиб ўша одамлар ўзини мусулмонман деб атамас эди…” Мусулмонлар доим шу ҳақида ўйлайди…”
“Барча терактларда мусулмонларни айбдор қилишлари асабимга тегади, кўнглимни бехузур қилади. Дўстларимнинг ислом ҳақидаги қарашларига таъсир этаётган бу каби воқеалардан ваҳимага тушаман.
Бундан бир ой муқаддам АҚШда ўтказилган сўров натижалари хайратланарли. Яъни сўровда иштирок этган америкаликларнинг 27 % фоизи, ИШИД “ҳақиқий Ислом” деб ҳисоблаган. Бу рақам Париж воқеаларидан сўнг ўсгани аниқ…”
Шунингдек, муаллиф мақолада ислом динини обрўсизлантиришга уринаётган, йирик марказлардан моддий ва маънавий кўмак олаётган ИШИДга қарши курашда барчани якдил бўлишга чақиради:
“Ҳар қандай тортишувларга қарамай ИШИД борасида барчамиз бир бутун бўлишимиз лозим: ИШИД ўз мақсадларини “ислом кураши ва ғарб маданиятига қарши терактлар” мазмунида амалга оширишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу ИШИДга қарши маданий курашдир!”

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …