Главные новости
Главная / Маданият / “Мустақил ватанда азиздир инсон!”
<

“Мустақил ватанда азиздир инсон!”

  vatanМустабид тузум барҳам топиб мамлакатимиз истиқлолга эришгач, юртимизда чуқур иқтисодий ислоҳотлар, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида катта ўзгаришлар даври бошланди. Дарҳақиқат 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг асосий Қонуни муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр қиммати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. Жумладан Қонуннинг 45-моддасида: “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳақуқлари давлат ҳимоясидадир.”
Шу каби инсон манфаатларини ҳимоя қилишига ҳизмат қилувчи қонунлар натижасида Республикамизда Аллоҳ таолонинг илоҳий қадарига кўра, отаси ёки онасидан ажралиб қолган норасида етим-есирларни қўллаб-қувватлаш, уларни тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, туғма ногирон ёки кейинчалик мажруҳ бўлиб қолган кимсаларга нисбатан меҳр-шафқат кўрсатиш азалий диний қадриятларимизга мос хайрли амаллардандир. Давлатимиз томонидан мустақиллик йилларида турли шаҳар ва қишлоқларда очилган меҳрибонлик ва ногиронлар уйларининг шароитини яхшилаш, хатто юра олмай ўз уйларида яшаб келадиган ногирон болаларни тарбиялашда ишига энг моҳир ва юксак малакали устоз ва муаллимларнинг жалб қилиш ишлари олий даражада ташкил этилган. 2008 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунига муофиқ янги таҳрирда қабул қилинди.
Жумладан, мазкур Қонуннинг 6-моддасига кўра ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди;

-ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунний манфаатларини таъминлаш;

-ногиронларнинг камситилишига йўл қўймаслик;

-ногиронларнинг шаъни қадр қийматини ҳимоя қилиш;

-ногиронларнинг ҳуқуқлари ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш;

-ногирон болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари таълимини, ногиронларнинг касб тайёргарлигини, умумий ўрта, ўрта махсус, касб ҳунар ва олий таълим олишини таъминлаш.

      Шу каби ҳуқуқ ва эркинликлардан истифода бўлган ногирон юртдошларимиз жамиятимизда ўз ўринларини топиб келмоқдалар. Ҳатто жаҳон ареналарига бориб юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келаётган ногиронларимизнинг жаҳон чемпиони бўлишлари эса мутлақо таҳсинга лойиқ. Ҳатто юртимизда ҳар йили 3 декабрь “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” сифатида кенг нишонланиб келади. Ушбу кунда юртдошларимиз жойлардаги ногиронлик уйларида тарбияланувчилар ва ўз хонадонларида истиқомат қиладиган ногиронлар холидан хабар олиш, байрам совғалари билан тақдирлаш, меҳр, саҳоват кўрсатиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириб келмоқдалар.
Буларнинг барчаси диний, миллий ва азалий қадриятларимизни амалга оширишимиз учун асосий Қонунимиз асосида олиб борилаётган фаолият ва саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бундай ҳолни мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятларни қайта тикланиши борасида ҳам шоҳид бўлмоқдамиз.
Муқаддас Ислом дини ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъий назар, барча инсонларга тенглик, ҳурлик, ўзаро бир-бирлари билан ҳамжиҳатликни таъминловчи, биродарликни кафолатлаган ягона эътиқодий таълимотдир. Бу мазмунни баён қилувчи оят, ҳадислар жуда ҳам кўп, жумладан Пайғамбаримиз с.а.в. бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Кимики, бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Кимики ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур”, деб айтганлар.
Мусулмон уммати ичида Аллоҳ таолодан ўзига етган бало синовларни яхши кўрган, уларни ўзи учун неъмат деб билган зотлар жуда кўп бўлганлар ва ҳозир ҳам борлар.
“Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу ангҳунинг қорни шишиб, ётиб қолган эди. У чалқанча тушганича ўттиз йил ётди. Тура олмайди ҳам, ўтира олмайди ҳам. Унга хурмонинг пўстлоғидан қилинган ётоғидан қазои ҳожати учун тешик қилиб берилган эди. Унинг ҳузурига Мутроф ва укаси Ало киришди. Унинг ҳолини кўриб, йиғлай бошлади. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу:

“Нимага йиғлаяпсан?” деди.

“Сени шундай оғир ҳолатда кўрганимдан йиғлайман”, деди.

“Йиғлама! Аллоҳга маҳбуб бўлгани мен учун ҳам маҳбубдир. Сенга бир гап айтаман. Шоят, Аллоҳ у ила сенга манфаат берса. Аммо мен ўлгунимча уни ҳеч кимга айтмагин. Фаришталар мени зиёрат қилиб туришади. Мен уларнинг саломини эшитаман”, деди.

Бу билан у киши ушбу етган бало ўзи учун уқубат эмаслигини, тақдир қилинган қисмати, касалликка сабр қилишлари оқибатида ҳатто соғлом бўлатуриб топаолмайдиган улуғ мақом, фаришталар уни зиёрат қилиб салом беришлик даражасига етганликларини билдириб қўйдилар. Абу Ҳурайра Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллалоҳу алайҳи васалам: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса. Уни синовга учратур”, дедилар”.

    Абу Ҳурайра Р.А.дан ривоят қилинади:“Набий с.а.в: “Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ таоло улар ила унинг хатоларини каффорат қилур”, дедилар”. Яхшиликлар, савобли амаллар бардавом бўлган эл-юрт мустаҳкам бўлиб тараққий этади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …