Главная / Маданият / Муслима аёлнинг ҳаёси

Муслима аёлнинг ҳаёси

muslimaҲаё зийнати ила зийнатланган муслима Ер юзини обод этиш ва ёш авлодга таълим-тарбия беришда соғлом аёллик фитрати билан иштирок этади. Қуръони Каримдаги ушбу ажойиб мисолга бир эътибор беринг. Шуайб (а.с.) қизларидан бирини Мусо (а.с.) ни чақириб келишга жўнатдилар: “Бас улардан бири ҳаё билан юриб келиб: Отам сени бизларга қўйларимизни суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқдалар”,деди (Қасос 25 оят).
Қиз отасининг сўзларини етказмоқ учун покиза ва иффатли бўлиб, ҳаё-ибо билан қадам ташлаб келди. Мусо (а.с.) га мурожат қилди. Соғлом табиатли, тоза қалбли бу қиз сўзлаганда ҳам нозланмасдан гапиради.
Покиза қизлар соф табиатлари туфайли бегона эркаклар қаршисида гапиришга тортинадилар. Лекин ниятлари пок, қалблари покиза бўлганликлари боис, улар бир гапни бузмасдан, бегоналар кўнглига чўғ ташламасдан, содда ҳамда тушунарли қилиб баён этадилар. Тап тортмасдан заруратсиз бегона эркаклар билан аралашиб юрадиган, шаллақи, эркакшода аёллар Қуръон ва ислом мактабида таълим олмаган заифалардир.
Улар Аллоҳнинг тоати ва аёллик ибосини маъсият ва фисқу-фужурга айирбошлаганлардир. Шайтон ноғорасига ўйнаган бундай аёллар дунёю охират бахтсизлигидан ўзга нарсага эришмайдилар.

Ҳаё самараси

Ҳаёли инсонлар иффатли, покиза бўладилар. Улар ҳар бир ҳолатларида ҳам ўзларининг иффатларини сақлаб қоладилар. Ҳаёнинг самараларидан яна бири вафодир. Аҳнаф ибн Қайс айтадилар: Ҳеч қачон ёлғончилик билан мардоналик бир инсонда жамланмайди. Мардоналик – самарали ростгўйлик, вафодорлик, ҳаё ва иффатдир.

Ота-она ва мураббийлар вазифаси

Бола тарбиясига масъул инсонлар ўсиб келаётган ёш авлодга ҳаё хулқини сингдиришлари лозим. Ота-оналар фарзандлари нималар билан машғул эканлигини кузатиб борсинлар. Болалари ахлоқсиз доира таъсирига тушиб қолишдан асрамоғимиз керак. Уларда фойдали китобларга нисбатан меҳр уйғотинг. Бузуқ кино-филмлар, бемаъни томошалар ва беҳаё сўзлардан уларни имкон қадар йироқ тутинг.

Ҳаё фақат яхшилик келтиради

Кимнинг ҳаёси зиёда бўлса яхшилиги ҳам зиёдалашади. Ҳаёси камайган банданинг хайрияти ҳам камаяди.

 

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …