Главные новости
Главная / Маданият / Мукофотлар йўли сабрдир!
<

Мукофотлар йўли сабрдир!

sabrعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: انْتِظَارُ الْفَرَجِ بِالصَّبْرِ عِبَادَةٌ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالْقُضَاعِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

     Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мушкуллар аришини сабр билан кутиш ибодатдир” (Байҳақий ва Қузоий ривояти. Ҳадис санади заиф). Бошига муаммо тушган банда сабр билан Аллоҳдан енгиллик кутиши, У Зотдан яхши гумонда бўлиши ибодатдир. Зеро, бу билан банда Аллоҳнинг тақдирига рози бўлади. Бу ерда, керакли тадбирларни амалга оширмаслик назарда тутилмаяпти. Балки оғир вазиятда муаммони қинғир йўллар билан бартараф этмасдан, ҳеч бир илож қолмаганда Аллоҳдан нажот кутишга чақирилмоқда. Аслида мусибатга учраган банда тадбир қилиб, ақлини ишлатиб ўша қийинчиликдан чиқиш йўлини ахтаради. Шунда ҳам у ҳожатини Аллоҳдан сўрайди.

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سَلُوا اللهَ مِنْ فَضْلِهِ فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحِبُّ أَنْ يُسْأَلَ وَأَفْضَلُ الْعِبَادَةِ انْتِظَارُ الْفَرَجِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَالْقُضَاعِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг фазлидан сўранглар. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла (бандалар Ўзидан) сўрашларини яхши кўради. Энг афзал ибодат (муаммолар) ечимини кутишдир”, деганлар” (Термизий, Байҳақий, Табароний ва Қузоий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоиз, ўз ҳолатидан шикоят қилиш икки хил бўлади:

1. Аллоҳга шикоят қилиш. Бу сабрга зид эмас. Аллоҳга шикоят қилган банда ҳамма муаммоларини Аллоҳга арз этиб, У Зотдан ёрдам сўрайди. Бу банданинг асл ҳолатига мосдир. Зеро, банда доим Аллоҳнинг марҳаматига муҳтождир.

2. Банда бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилиши. Мусулмон банда бу ишдан қайтарилган. Сабаби бунда сабрсизлик, тақдирдан нолиш, Аллоҳ ҳукмига рози бўлмаслик иллати бор.

وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: انْتِظَارُ الْفَرَجِ مِنَ اللهِ عِبَادَةٌ وَمَنْ رَضِيَ بِالْقَلِيلِ مِنَ الرِّزْقِ رَضِيَ اللهُ مِنْهُ بِالْقَلِيلِ مِنَ الْعَمَلِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

    Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ташвишларнинг аришини Аллоҳдан кутиш ибодатдир. Қайси банда кам ризққа рози бўлса, Аллоҳ унинг кам амалига рози бўлади” (Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган. Ривоят санади заиф).
Ризқ – Аллоҳдан. Амал қилиш – бандадан. Ризқнинг оз ёки кўп бўлиши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Қанча амал қилиш эса, банда ихтиёридаги нарса. Қайси банда пешонасига ёзилган ризққа рози бўлса, қаноат билан яшаса, Аллоҳ унинг оз амалларидан ҳам рози бўлади.
Кўриниб турибдики, бошига бирон юмуш тушганда, дод-вой солмасдан сабр қилиш, Аллоҳ ёрдам беришини чиройли тарзда кутиш мўминларга хос сифатдир. Шу билан бирга, керакли чора-тадбирларни ҳам кўриш талаб этилади.
Халқимиз “сабр таги – сариқ олтин” деб бежиз айтмаган. Зеро, сабр дориси аччиқ, ёқимсиз бўлса ҳам, инсонга шифо бўлади. Сабрни ўзига лозим тутган инсон, бир кун келиб, албатта ютуққа эришади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …