Главные новости
Главная / Маданият / Мухлисларга туҳфамиз
<

Мухлисларга туҳфамиз

04c93784b69456fcc5c064c8440152d4Ассалому алайкум, азиз мухлислар. Маълумки, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом – хатиби ҳамда “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли муаллифлигида китоблар нашр этилган, овозли тўпламлар мухлисларга етказилган. Бугун мухлисларга хушхабаримиз бор. Илм – маърифат чироғининг яна бир фонуси қалбингизни ёритади, деган умиддамиз. Яъни, сиз азизларга Одилхон қори Юнусхон ўғлининг 2013 йилдаги жума маърузалари асосида ДВД форматда “Жума маъвезалари” 1 – ва 2 – фасллари  тақдим этилмоқда. Унда “Тақвонинг фазилати”, “Хотира ва қадрлаш ҳикмати”, “Обод турмуш саодати”, “Деҳқончилик ризқ очувчи Аллоҳнинг улуғ бир ишидир”, “Истиғфор қалб таскини”, “Фарзанд буюк неъматдир”, “Исро ва Меърож” мавзуларида маърузалар тинглайсиз.

Ушбу туҳфамизни бекаму – кўст, чиройли ҳолатда етиб бориши учун бироз машаққат чекилди. Ажрини Аллоҳ ҳаммамизга насиб айласин. Бугун мазкур тўпламлар сизнинг уйингиздаги китоб жавонингиздан ўрин олишидан хурсандмиз. Илм – маърифатга бўлган ихлосингиз ҳеч қачон сўнмасин.

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати     

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …