Главная / Маданият / МУҒАННИЙ (1949-2014)

МУҒАННИЙ (1949-2014)

Қирғизистондаги истиклол даври ўзбек шоирла- ри ҳақида сўз кетганда, энг аввало, ғазалнавис шоир Муғанний номини тилга оламиз. Чунки Муғанний – Ғанижон Холматовни мустақил юртимиздаги замонавий ўзбек шеъриятининг нафақат пешкадам вакили, балки сар- бони десак муболаға бўлмайди. Муғанний шеърият шай- доларига ғазалнавис шоир сифатида танилди. Унинг ўтли, сержилва ғазаллари қўшиқлар қанотида нафақат Ўш, Жа- лолобод, балки бошқа ҳудудлардаги ўзбеклар хонадонига ҳам кириб борди, уларнинг кўнгил мулкига айланди.

Муғанний шоирШоир тўпламларидан ўрин олган шеър ва ғазаллар ўзига, ҳаётга ва одамлар тақдирига бефарқ бўлолмайдиган этади. безовта қалб соҳиби қаламидан тўкилган дил изҳорлари, кўнгил сувратларидир.

Муғанний шеъриятининг мазмун, туйғу ва кечинмалар манзараси доирасини фақат ишқ-муҳаббат изтиробларигина эмас, онага меҳр, Ватанга муҳаббат, замон ўзгаришларидан ташвиш, фоний дунё ёлғонларидан нолиш оҳанглари ҳам ташкил Ўшлик ғазалнавис шоир, истеъдодли актёр ҳамда режиссёр Ғанижон Хол ма­тов 1949 йил 5 февралда Уш шахрида таваллуд топди. 1966 йил Ўш шаҳридаги Ле­нин номли 10-мактабнинг 10-синфини тамомлайди.

Шу Йили Ташкент шаҳридаги Островский (ҳозирги Маннон Уйғур ) номли театр ва рассомчилик институтининг театр бўлимига ўқишга киради. 1970 йил олийгоҳни тамомлагач, Ўшдаги Киров (ҳозирги З.М. Бобур) номидаги ўзбек академик мусиқали драма театрида актёр си­фатида ўз фаолиятини бошлади, театрдан ажралмаган ҳолда Ўш шаҳридаги ўрта мактабларда мусиқа фанидан дарс берди. 1979 йил театрга режиссёр, 1991 йилдан бошлаб эса бош режиссёр этиб тайинланди. 2007 йилдан бошлаб М.Горький номли 8-гимназия мактабида драматик тўгарак раҳбари сифатида фаолият кўрсатди.

Истеъдодли актёр сифатида ижро этган роллари: Хлестаков (Гоголнинг “Ревизор” асари), Ясон (Эврипиднинг “Медея” трагедиясида), Ахмад Яссавий (А.Ориповнинг “Соҳибкирон” драмасида), Чингизхон (Мухтор Шахановнинг “Мустабид талвасаси” асарида), Улугбек (М.Шайхзоданинг “Мирзо Улугбек” трагедиясида).

Режиссёр сифатида саҳнага олиб чиққан асарлари: Ш.Саъдулла “Ёрилтош”, Ж.Содиқов “Бобур ҳақида қўшиқ”, М. Шайхзода “Мирзо Улугбек” трагедияси, М.Гапаров “Ўлмоқчиман, ҳомий керак”, “Шўр макон”.

Ammo ўшлик шоир Ғанижон Холматов (Муғанний) мухлислар қалбидан энг аввало ўз қўшиқлари билан жой олган. Шоирнинг юзга якин кўшиклари эл суйган таниқли ҳофизлар томонидан куйланиб келинмокда. Таниқли ҳофиз Шерали Жўраев репертуаридан Муғаннийнинг “Сен кетдинг аста-аста”, “Онани ҳурмат қилинг”, “Муножотни тинглаб”, ”Ўш тоғидан”, “Шаршара” каби ўнга яқин қўшиклари ўрин эгаллаган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Муғаннийни элга танитган унинг қўшиқлари бўлса-да, замонавий шеъриятимизда шоир Муғаннийнинг ғазалиёти ўз салмоғи ва бадиий савияси билан мумтозликка даъвогардир. Шоир Муғанний мум- тоз адабиёт анъаналарини, айнан Навоий юқори чўққига кўтариб қўйган ғазалчилик анъанасини замонавий шеъриятда самарали давом эттирган таниқли ижодкорлардан бири десак хато бўлмас.

Шоир ижоди Мозий ва хозирги замон шеърияти ўртасидаги бир кўприк вази- фасини ўтганлиги шубҳасиздир. Муғанний лирикасини беш юзга яқин ғазаллар, икки юздан ортиқ тўртликлар, юзга яқин ижтимоий-сиёсий шеърлар, икки юзга якин қўшиқлар ташкил этади. Шоирнинг “Суянганим тор бўлди” (1994), “Юз пора дил” (2000 ) (3 китобдан иборат), “Сен кетдинг аста-аста” (2005),”Қазо дарслари” (2012) каби шеърий тўпламлари мухлислар китоб жавонидан муносиб ўрин олган. Ҳувайдо, Мавлавий Сирожий, Самарбону, Салоҳиддин Соқиб, Махжурийлар сарбон бўлган ижодий даврани давом этгириб, бойитиб келган бетакрор санъаткор, элимизнинг севимли ва ардоқли шоири Муғанний 2014 йилнинг 9 июнида узоқ давом этган хас- таликдан сўнг вафот этди.

БОРОДУР

Оҳ, юлдузим, билмайсан – кунлар ботиб бородур,

Кўкдан тушиб келмайсан – тонглар отиб бородур.

Ортиб ошиқ армонин, тополмасдан сарбонин,

Сарсон умрим карвони, сенсиз кетиб бородур.

Қолган умрим сазому, суйганга шул жазому,

Кундан-кунга ҳижронинг жондан ўтиб бородур.

Муҳаббатга қўл бердим, ситамларга йўл бердим,

Ғамлар алдаб ухлатиб, ҳам уйғотиб бородур.

Йўқлатса, ёр йўқлатсин, йиғлатса ёр йиғлатсин,

Оҳу-зорим ғанимат – дийдам қотиб бородур.

Ёлғон дунё бу дунё, армон дунё бу дунё,

Душманларим харидор, дўстлар сотиб бородур.

Маҳшар туни порлагин, висол томон чорлагин,

Жонин олиб Муғанний, кўкка етиб бородур.

СЕН КЕТДИНГ АСТА-АСТА…

Орзуларим оғулаб, сен кетдинг аста-аста,

Бормоқдаман ёҳулаб ортингдан хаста-хаста.

Мен телба ошиғингни қайларга еткурурсан,

Икки қўлимдан айлаб, зулфингга баста-баста?

Гулга гул берган ошиқ, қайда жазога лойиқ,

Мен сенга гуноҳкорман гул тутиб даста-даста.

Ҳам мени кийнаюрсан, ҳам ўзинг йиғлаюрсан,

Билмасмидинг, нигоро, жонингга жон пайваста?

Жонимни нишон айлаб, ғамзангни хаволатма,

Раҳм айлагил бир бора – норастаман, нораста.

Пойингда адо бўлсам, ҳар кимга даъво қилма,

Ул жоду кўзларингдан жонимни иста-иста.

Наволанма, Муғанний, сен телбага сон қайда,

Ёр йўлида ошиқлар турганда раста-раста?

Савол ва топширикдар:

  1. “Борадур“ радифли ғазал матъласидаги “юлдузим“ сўзини асос қилган холда ғазални тахлил қилинг.
  2. “Сарсон умрим карвони” жумласига қандай фикр билдира оласиз?
  3. Мисралардаги тазод шеърий санъатига алоҳида эътибор қаратинг ва изохланг.
  4. “Душманларим харидор, дўстлар сотиб бородур“ мисрасини талқин этинг.
  5. “Сен кетдинг аста-аста“ ғазалининг матлаъсини тўлиқ таҳлил қилинг. “Орзуларим оғулаб” бирикмасига алохида эътибор қаратинг.
  6. “Зулфингга баста-баста” бирикмасини луғат ёрдамида изохлаб беринг.
  7. ‘Тулга гул берган ошиқ” мисраси хусусида сизнинг фикрингиз қандай?
  8. “Ул жоду кўзларингдан жонимни иста-иста” мисрасини талқин этишга харакат қилинг. Шу ўринда яширинган бадиий санъатни аниқланг?
  9. “Наволанма, Муғанний!” хитоби мағзини чақишгахаракатқилинг. Сўзларнинглуғавий маъносини аникланг. “Мақтаъ” сўзининг луғавий маъносини эслаб кўринг.
  10. Ғазалдаги бадиий санъатларни изохлаб адабиёт дафтарингизга ёзинг.
  11. Ғазал асосида куйга солинган қўшиқни тинглаганмисиз? Қўшиқ сизда қандай таассурот уйғотди?
  12. Ғазалларни ёд олинг.

«Қазо дарслари»дан дарслар

МУНОЖОТ

Ўлим Ҳақ! У инкорсиз ҳакиқат!

Балки бу дунёда барча ҳакиқатлар инкор қилинар, лекин инсоннинг ўлими инкорсиздир!

Устоз шоир Муғаннийнинг сўнгги китоби «Қазо дарслари» деб номла- нади.

Китоб ўз номи билан сизга алланечук туйғуни олиб киради.

Китобни очишни бошлайсиз, китобнинг калити «Фотиҳа» тўртлигидир:

У КУНда ўпишар юзимдан, Ширмой нон ёпишар сўзимдан. Ортингдан кетяпман, етолмай, Топишар борганлар изимдан!

Ҳа, бу бир тайёргарлик ёки тайёргарликка чорлов!

Китоб тўртликлардан иборат бўлиб, беш кисмни ўз ичига олади ва барча тўртликлар «Роббим!» сўзи билан бошланади. Яъни буларнинг барчаси Роббга илти- жо, Яратганга, Тарбия қилувчига илтижо! Шоир илтижо натижасида гоҳо «эркалик» қилади, гоҳо «шаккоклик» ҳам қилгандай бўлади, аммо барчаси Ҳақ йўлидаги холис- ликдан туғилади.

Китобнинг биринчи қисми – «Муножот»дир!

ДАРИЧА

Меи Сенинг КУНингга сиғмаган Сўзинг, Ўзингга термилиб тўймаган Кўзинг. Замонлар чархида титраган Кўза, Мен Сенинг Ўзингдан Ўзингга Ўзинг!

Мазкур тўртликда бир дунё масала ихота қилинган. Ва қанчалаб жавобсиз савол- га жавоб қилса бўладигандай…

Меи Сенинг «КУН»ингга сиғмаган Сўзинг…

Мазкур мисрада илк яралмиш жараёни ва бунда инсоннинг нақадар улуғлиги у юксак мақомда эканлиги ҳақида фикр юритилмокда.

Биламизки, «Кун фаякун» сўзи Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида учрайди. «Бўл – дейди, бас, бўлади» маъносини англатувчи бу муборак калом ўзбек мумтоз адабиётининг хам илдизларидан хисобланади. Демак, шоир шундай демоқчи бўлади назаримда:

Аллоҳ «Бўл!» (яъни «КУН») сўзи билан бутун оламни, башариятни, борлиқни яратди. Ҳатто ерни олти кунда яратиб қўйди ва бу «Бўл!» буйруғи натижасида яра- лиш ҳанузгача давом этмокда. Бунда вақт тезлиги билан бирга моҳирлик, ҳикмат ва юксак камолот пешқадамликдадир. Хўш, бу каломнинг ичида Одам яралдими?..

Йўқ, яралмади. Одам Аллоҳнинг «Бўл!» деган сўзига сиғмади. Аллох томони- дан Одамни яратиш учун алоҳида «тайёргарлик» кўрилди. Сабаби маълум Аллох. Ўзининг ҳалифасини яратмоқчи эди. Ўзининг халифаси эса бошқа оддий мавжудот- лар қаторида яратилиши мумкин эмас эди. Мазкур сатрда инсон нақадар олий дара- жали эканлиги яна бир карра эсланяпти.

Тўртлик давомида яна шуни уқиш мумкинки, инсонда яратувчининг Қудрати, Илоҳийяси борлиги, айтилади, сўнгги сатрда эса бундай дейилади:

Мен Сенинг Ўзингдан Ўзингга Ўзинг!

Миера мазмуни, албатта, Қуръони Каримга тақалади. Бақара сурасининг 156- оятидаги «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» калимаси мазмунига ҳамоҳанг. «Албатта Аллохданмиз ва албатта Унга қайтамиз.»

«Муножот» бўлимида Аллоҳга илтижо қилиниб ундан мадад сўраш ва албатта биз Унингсиз ҳеч ким эканлигимиз қаламга олинган.

Роббим!

Ақлимнинг кўзлари гумоним, Кўнглимнинг кўзлари ёмоним.

Кўр бўлай, кўр бўлай, қўлимдан Етаклаб юрса бас иймоним.

Иймоннинг етаклаб юриши бу-Ҳидоят!

Иймон етаклаб Ҳаққа элтади.

Бирок ий- монсиз очиқ кўзларимиз билан хам кўпинча зулматларга ғарқ бўламиз, Ҳақни тополмай қоламиз. Қани энди бу кўзлар «кўр» бўлсаю, иймон кўзи билан йўл топсак, унинг кўзи билан кўрсак дунёни!

Китоб ажиб бир симфонияга ўхшайди. Баъзан қалбингизни титратса, баъзан хо- тиржамлик беради. Баъзан қалбингизга қалбингизни танитиб, ўзингизга ўзингизни кўрсатади ҳам. Китобнинг оханг оҳанграбоси сизни ўзига жипслаштиради, узилгин- гиз келмай қолади.

Эндиги тўртликда шоир Ишк сарҳадларига кўтарилиб, алал оқибат орифлик мақомида сўзлайди.

Роббим!

Юзингдан Бехиштга қандоқ бурилсам? Найлайнн, ишқингга шундок берилсам? Саккиз жаннатингнинг завқии тонарман, Кўрсаму, куйсаму, ўлсам тирилсам…

Тўртлик сўнгидаги нуқталарга эътиборингизни каратинг, яъни шу хол такрор- ланиши сўраляпти Ҳақдан. Ҳақнинг жамолини кўрсаю куйса, ўлса тирилса ва яна кўрса ва яна куйса ва яна ўлса ва яна тирилса…

Ғалати ҳолатга тушиб қолдингизми? Инсоннинг абадий умри фақат шундай да- вом этишини ўйлаб кўрдингизми? Ана ҳатто этингизни сескантириб ҳам юборди.

Муғанний бир тўртлигида бутун тузилиши тупроқлигини таъкидлаб, тўртлик сўнгида шундай савол ташлайди:

Роббим!

Бошим тупроқ, юзим тупроқ – кун қайда? Кун кўргани кўзим тупроқ – тун қайда? Сўзим майда, изим қайда, насим-ей, Жон сеники, жисм тупроқ – мен қайда?

Шоирни бир қарашда тасаввуф ахлидан деб ўйларсиз, лекин тасаввуф ахдининг майларига «чўкиб ўлган» шоир майнинг ичидан излаганини тополмайди:

Роббим!

Айтдилар: «Дайр аро майдасан, Косаю ва пайдар пайдасан.» Қонмайин шўнғидим жомига, Мен чўкиб ўлдимай, қайдасан?

Бу балки шеъриятдаги бир бурилишдир…

Устоз тўртликларининг устунлари Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдир. Тўртликлар суянган бу устунлар йикилмас устунлардир. Биз ҳам домла шеърлари- нинг йиқилмаслигини, балки боқий мисралар бўлиб колишини умид қиламиз.

«Муножот»нинг якуний тўртлиги эса мана бундай:

Роббим!

Суйиб, суймоқликка кучим етмайди, Каломингдан ортиқ ечим кетмайди. Иблис ишвасидан иймоним асра, Маҳшар мақомида ўчим ўтмайди.

Савод ва топшириқдар:

  1. Берилган талқин ёрдамида Муғанний тўртликлари ҳақида мулоҳаза юритинг.
  2. Тўртликлар талқини сизга маъқулми? Сиз қандай талқин қилган бўлардингиз?
  3. Муғанний тўртликларидан намуналар ёд олинг.

[1] Муғанний тўртликлари талқинига бағишланган ушбу мақола ўшлик ёш шоир Рахимжон Алижонов қаламига мансуб.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …