Главные новости
Главная / Без рубрики / Мудофаа вазирлиги фахрийси десантчиларнинг жанговар тайёргарлиги билан танишди
<

Мудофаа вазирлиги фахрийси десантчиларнинг жанговар тайёргарлиги билан танишди

mudofaaЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов Тошкент ҳарбий округидаги умумқўшин дала ўқув майдонида десантчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари билан яқиндан танишди.

«Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган Мудофаа вазирлиги фахрийси кексалигига қарамай ёш ва навқирон ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари, уларнинг турмуши, хизмат шароитлари билан танишиш учун ҳарбий округларга хизмат сафарлари уюштиряпти.

Бу гал десантчилардан иборат янги таркибдаги жанговар бўлинма – батальон тактик гуруҳининг дала ўқувларига тайёргарлик жараёнлари билан танишаётган Рустам Аҳмедов йигитларга у хизмат қилган йилларда рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб бериб, бугунги кунда ҳарбий хизмат нуфузи ва шарафи юксалаётганини алоҳида таъкидлади. У олдинги ва бугунги армия ўртасида жуда катта фарқ, кескин ўзгаришни кузатаётганидан ғоят бахтиёр эканини, юртимизда Қуролли Кучлар фахрийларига кўрсатилаётган эътибор уни руҳлантираётганини ифтихор билан сўзлаб берди», дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ташриф давомида у навбатдаги тактик машғулоти арафасида саф кўригидан ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг анжом-аслаҳаларини командирлар бошчилигида кўздан кечирган, самимий суҳбат давомида фахрий ҳарбий хизматчиларга хизматда фақат юксак натижаларга эришишни тилаган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nhy18-8htnbahveudhkz1fazm5-s8ixf

Эрдўған Путинга: «Қаршимиздан чекининг ва бизни режим билан холи қўйинг»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Идлибда 34 аскар шаҳид бўлган ҳужумдан сўнг Россия президенти Владимир …