mudofia-vazirligiМудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ишонч телефонларини жорий қилди. Вазирлик матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди. 

Тақдим этилган жадвалга кўра, ҳар бир вилоят, шаҳар, туман таснифида Мудофаа вазирлигининг ишонч телефонлари хизмат кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, ишонч телефонларининг ишламаслиги ёки фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлиш, уларни қабул қилмаслик ва бошқа ҳолатлар, шунингдек ҳарбий хизматга доир юзага келган мурожаатлар бўйича бевосита Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг (0371) 269-84-23 ёки (0371) 269-84-00 рақамларига мурожаат этиш мумкин.