13/12/2024
Главная / Жамият / Муҳаббат босқичалари

Муҳаббат босқичалари

Инсон руҳияти билан шуғулланадиган олимларнинг таъкидлашича, чин муҳаббатии бошидан кечириш пасиб тгган кишилар муҳаббатнинг уч босқичини, яъни бошланғич, алангаланган ва узаро ҳурмат босқичларидан ўтар эканлар. Келинг, шу босқичларга батафсилроқ тўхталайлик.

Муҳаббатнинг биринчи – бошланғич босқичи ҳақиқий, кучли, истиқболи порлоқ, умри узоқ соф муҳаббатнинг бошланиши ёки, аксинча, шунчаки қизиқиш, ҳавас булиши, ҳаттоки, умри қисқа севгининг бирон-бир кўриниши бўлиши мумкин. Бу, албатта, севиб қолган одамнинг дунёқарашига, унинг ўзига хос хусусиятларига, ҳиссиётни пайдо қилган омилларга боғлиқ.

sevgi

Биринчи босқич ҳамма вақт ҳам ўсиб, иккинчи ва учинчи босқичларга утадими, деган савол туғилиши табиий.

Биринчи босқич, юқорида айтганимиздек, ҳамиша ҳам муҳаббат булавермайди. Иккинчи босқичга утган туйғунигина ҳақиқий муҳаббат дейиш мумкин. «Муҳаббат» деб юрилган нарса кўп кишиларда иккинчи босқичга ўтиб улгурмай йуқ бўлади. Бу муҳаббат эмас, балки эстетик дидига бирмунча тўғри келадиган, жинсий эҳтиёжларини шунчаки қондириш (жинсий яқинлик шарт эмас) мумкин бўлган қарама-қарши жинсни маълум вақтгача идрок қилиш натижасида юзага келган ҳиссиётдир.

Муҳаббатнинг иккинчи – алангаланган босқичи бир қатор хусусиятлари билан эътиборли. Бу хусусиятларнинг айримлари аслида биринчи босқичдаёқ кузатилади ва иккинчи босқичда ниҳоятда кучли ҳамда ҳар жиҳати билан ифодаланади. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. «Биргалик» эффекти. Бундай ҳолларда севикли ёр муҳаббат ҳисларини бошдан кечираётган шахснинг онгида, тасаввурида, хаёлида доимо гавдаланиб туради. Нима иш қилмасин, қаерда булмасин, ҳатто ёридан неча минг километр масофада булмасин, хаёлан у билан дардлашади.
  2. Идрокнинг идеаллашиши. Бундай ҳолларда севилган инсонидек олам дунёда йўкдек идрок этилади. Такрорланмас даражадаги шахс сифатида, хар томонлама мукаммал шаклланган, ниҳоятда ақлли, чиройли, одобли ва узга ижобий хислатларга эга бўлган йигит ёки киз сифатида идрок этилади. Феъл-атвордаги салбий томонлар ёки бирор жисмоний нуқсонлар ҳам сезилмайди, ҳатто баъзи нуқсонлар фазилат сифатида қабул қилинади. Севилган инсон ва у билан боғлиқ барча нарсалар, унинг
    қарама-қарши жинсдаги тенгдошларидан ташқари яқин кишилари ҳам фақат ижобий жиҳатдан идрок этилади.
  3. Альтруизмнинг кескин ифодаланганлиги. Бу босқичда альтруизм (худбинликнинг акси; ўзгалар бахт-саодати ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш) ниҳоятда кучли ифодаланиб, инсонни севган кишиси учун ҳамма нарсага тайёр ҳолатга келтиради. Севган қиз ёки йигитнинг манфаати ўзининг, ота-онасининг, ўзга яқин кишиларининг манфаатидан устун кўйилади ва биринчи даражали зарурат ҳисобланади.
  4. Муҳаббат кучига чексиз ишонч. Бундай ҳолларда муҳаббат ҳисларини бошдан кечираётган шахс ўз севгилиси билан бирга бўлишни, бўш вақтларини бирга ўтказишни, сўзсиз у билан оила қуришни ва ҳаётининг сўнгги кунигача ёнма-ён булишни орзу қилади, шунга интилади, кўпинча бу режасини амалга оширади. Бундай олий бахтга эришиш йўлидаги турли тўсиқлар, турли-туман қийинчилик ва қарама-қаршиликлардан, жумладан, ота-оналарнинг каршилиги, севгилисининг ўзга киши билан никохда эканлиги, иккалаларининг ҳам ниҳоятда ёшлиги, ҳаётда уз ўрнини тополмаганлиги, ижтимоий ва иктисодий етилмагани, уй-жойининг йуқлиги, бирининг узга шаҳардан келганлиги ёки ўзга миллатга мансублиги ва ҳоказоларни ҳам енгиб утишига тўғри келади.
  5. Севилган инсонда бошқалар кўрмаган жиҳатларни кўриш. Бу, албатта, севган одамнинг кўзи билан карашга боғлиқ. Бу қарашнинг ўзига хос руҳий томони шундаки, у башарти ижобий томонларини бурттириб курсатса, салбий томонларини кўрмаганга олади ёки аҳамиятсиз қилиб кўрсатади.
  6. Севган одамда ҳаётга қизиқиш кучаяди. Буни қуйидагиларда куриш мумкин:
    уларда руҳий жиҳатдан кескин узгариш содир булади, дунёни ўзгача тасаввур қилишади, ҳаётни чуқурроқ идрок эта бошлайдилар. узгалар қалбини тушуниш, уларга ҳамдардлик билдириш кучаяди, илгари яққол ифодаланмаган раҳмдиллик хислатлари пайдо булади ва ортадн. Ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш, теварак-атрофидаги гузалликларни кура олиш – эстетик идрок қилиш кучаяди. Ахлоқий қарашлари юксалади, олдинги зарарли одатларини тарк этади (бу мухаббатнинг тарбиявий таъсири, узгаларга бўлган ҳурматнинг ошиши туфайлидир), ижодий фаолияти ва иш қобилияти ортади (чунки муҳаббат киши фаолиятига жуда кучли ижобий таъсир қнлади) ва ҳоказо.

Иккинчи, яъни алангаланган боскичдан биринчи босқичга қайтилмайди. Иккинчи босқичдан фақат учинчи боскичга ўтиш мумкин, холос. Демак, фақат биринчи босқичгина қайтиш хусусиятига эга, иккинчи босқичдан бошлаб ҳиссиёт ортга кайтмас хусусият касб этади. Лекин маълум сабабларга кура бу босқичлар «тез» босиб утилиши мумкин. Ёшларда, айниқса, илк севги-муҳаббатни бошдан кечираётганларда, баъзан эса тез севиб қоладиган енгил табиатли кишиларда бундай ҳолат кўп учраши мумкин. Халқимиз бундайларни бирдан аланга олиб, тез сунган гулханга ухшатади. Бинобарин, бундай ҳиссиёт узоқ давом этмайди. Демак, муҳаббат кучли ифодаланмагани маъқул экан-да, деган хулосага келишга шошилманг. Чинакам муҳаббат бир умрлик туйғу эканини, унинг кучи, кури икки томонни кариган чоғда ҳам иситиб туриши кераклигини унутманг.

Биринчи босқичнинг қанча вақт давом этиши бу ҳиссиётни бошидан кечираётган шахснинг ёшига, жинсига, ҳаёт тарзига, шахсий хулқ-атворига, шунингдек, бир қанча ташқи ва ички сабабларга боғлиқ. Бунинг аниқ ўлчови бўлиши мумкин эмас. Бошланғич босқич иккала жинс вакиллари учун ҳар хил муддат давом этади.

Хотин-қизлар ҳиссиётидаги руҳий омил кучлироқ бўлганлиги ва оилавий ҳаёт билан-оилавий бахт уларҳаётида муҳим ўринни-эгаллаши-сабабли-севган-кишисига фидойилик, унинг манфаатларини ўз манфаатидан юқори қўйиш, севган кишисига ўзини бахшида этиш фазилатининг кучлироқ эканлигини назарда тутиб, аёлларда бу босқич тезроқ ўтилса керак, деб фикр қилиш мумкин.

Аксарият аёллар мунтазам жинсий ҳаёт кечира бошлаганидан сўнг илгари уларга батамом номаълум бўлган ҳис-туйғулар қуршовида қоладилар. Айни пайтда бутуйғулар улар онгида оилавий ҳаётнинг аҳамиятини янада оширади, эрга бўлган севги-муҳаббатлари янада ортади. Демак, аёлларда иккинчи босқичнинг «умри» узунроқ бўлиши табиий.

Муҳаббат умрида учинчи босқич – ўзаро ҳурмат босқичи энг асосий ва энг давомли босқич ҳисобланади. Биринчи, иккинчи босқичлардан «эсон-омон» ўтган, учинчи босқич синовларига бардош берган муҳаббат бу босқичда умрининг охиригача қолиши ёки турли ички ва ташқи таъсирлар сабабли барҳам топиши мумкин.

Эру хотин ўртасидаги муҳаббат муттасил синовлардан иборат, дейди кексаларимиз. Чамаси, эру хотин ўртасидаги муҳаббат айнан учинчи босқичда – эру хотин бир-бирини ўрганиб, таниб, кашф қилиб бўлганидан кейин – катта синовларга дуч келади. Шарқ оила одоби айнан шу вақтда руҳий бирликнинг мавқеи юқорилигига ишора қилиб, бу даврда юрак билан ақл тенглашувини, вақти келса ақл устунроқ бўлиши кераклигини таъкидлайди. Ўйламай қўйилган қадам кўп фожиаларга олиб келиши мумкин. Одамлар қариганда ёлғиз қолишдан, ўғил-қизлар, келинлар, неваралар, таниш-билишлар олдида гап-сўз бўлишдан, обрўни йўқотишдан қўрқишади.

Бундай тўсиқларни енгиб ўтиш учун эса, албатта, икки ўртада муҳаббат бўлиши . керак. Муҳаббат учқунини авайлаб, иккинчи босқичда аланга олдира олган жуфтлар, узоқ йиллар учинчи босқичда бирга яшаб ҳам биргаликда ёки алоҳида-алоҳида иккинчи босқичга қайтишлари мумкин. Яъни бундай ҳолат эр-хотинлар қанчалик ёш бўлишса, шунчалик тез ва муҳаббатлари қайта алангаланиб туриши мумкин.
Бу, айниқса, ташқи сабабларга кўра маълум вақт жуфтлар айрилиқда яшаганда ёки шу пайтгача тўсиқ бўлиб турган турмушдаги майда-чуйда нарсалар илгариги аҳамиятини йўқотганда ҳам жуфтлар ўртасидаги севги-муҳаббат ҳислари қайта тикланиши ва ҳатто зўрайиб кетшпи ҳам мумкин.

Муҳими, жуфтларнинг бир-бирини топиб, қалбан, вужудан, руҳан бир-бирига кераклигини англаб етишда ва буни бир умр сақлай билишда. Аксарият бу учинчи босқичдаги муҳаббат ишқий, руҳий, ақлий кечинмадир. Муҳаббат шу уч нарсанинг уйғунлиги, жипслиги билан кучли. «Сенсан энг керагим, ёлғиз малагим!» иқрори
эркаклар учун аксарият шу босқичга хос.

Муҳаббат учинчи босқичда ё умр бўйи колади ёки барҳам топади, дедик. Одамлар саломатликнинг қадрига – соғлиқни йўқотганда, ота-онанинг қадрига – улардан айрилганда, муҳаббатнинг қадрига – у бордан йўққа айланганда етадилар, деган нақл асосида анча ҳикмат бор. Хотин эрнинг маънисига, эр хотиннинг маънисига, иккаласи бир бўлиб муҳаббатнинг маънисига айнан шу – учинчи боскичда етади.

Эр-хотин ўртасидаги ҳис-туйғуларнинг сусайишига ута фаол жинсий ҳаёт кечириш ҳам, оилада бўлиб турадиган майда-чуйда келишмовчиликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Никоҳгача бир-бирларига яхши куриниш, дилни ром килиш максадида чиройли кийиниш, пардоз-андозга зўр бериш, хулқ-атворнинг факат яхши томонларини кўрсатишга уриниб туриб, тўйдан кейин сал вақт утмай булар ҳақида унутиб ёки эр хотинга, хотин эрга яхши куринишим шарт эмас, деб ўйлаб, шунга монанд иш тутиш ҳам жуфтлар кунглини совитади. Совиган кунгилда эса муҳаббат аланга олмайди. Ундан бошқача нидо чиқади:

Бошимга болишлар ботди келмадинг,
Юракка нолишлар ботди – кезмадинг…

Қадрига етиш учун йўқотиш шартми?.. Ахир, юракка бошқа тўлкин, бошқа тепкинлар ҳам таниш-ку!

Қуйида бундан йигирма олти аср аввал, яъни милоддан аввалги VII аср охири ва VI аср бошларида яшаб ўтган юнон муҳаббат куйчиси – шоира Сапфонинг шеърини келтирар эканмиз, бу туйғулар қайси аёлга таниш эмас, гап аёл ҳам, эркак ҳам ўзини шундай муҳаббат чўққисида, яъни учинчи босқичда бир умрга сақлаб қолишида, дегимиз келади.

Қаршимда турганни Тангрим деяйми,

Деяйми илоҳим, кўздек яқиним.

Тиз чўкиб, менданми, кулгумдан у маст,
Жиддий қулоқ осмиш сўзимга маним.

Сўзлаш қайда! Тутиб бўлмас шў.х ирмоқ –
Юраккинам сени кўргач – бўлди ҳап!
Асли гунгми эди тилим ёки сен
Кучим олган каби, кирқдинг уни ҳам!

Соқовман, вужудимда ёниқ пштроқ
Томирларда оқар қонми ё олов!

Кўзларим юмугу нафасим оташ,
Қулоқда не жаранг? Бу
мен ё биров?!

Нима бу? Фаввора мисол пшнмасдан.

Кайноқ тер қуйилар ҳар тук, жонимдан.

Майсадан кукроқман, роса бугриққан,
Чиқарга келдими, эй Тангрим ё .жон!

Лек чида! Чидаш-ку илоҳий лаззат,
Вужудинг чуқурроқ бўлса-да фақат…

Яна маълумот

image-1691756830_2574

Шаҳвоний нуқталар

Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан …