Главные новости
Главная / Спорт / Моуриньо истеъфога чиқарилди
<

Моуриньо истеъфога чиқарилди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб сайтида расман маълум қилинган.

mourino

«Клуб Жозега «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келажакда муваффақиятлар тилайди. Тез орада жамоани мавсум охирига қадар бошқариб турадиган янги мураббий номи маълум қилинади. Клуб янги бош мураббий излашни бошлаган», — дейилади «Юнайтед» матбуот хизмати хабарида.

Португалиялик мутахассис учун «қизил иблислар» бошқарувидаги охирги ўйин АПЛнинг 17-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин бўлиб қолди.

«МЮ» жорий мавсумда АПЛнинг 17 туридан кейин пешқадам «Ливерпуль»дан 19 очко ортда қолган ҳолда 26 очко билан олтинчи ўринда жойлашган. «Манчестер Юнайтед» ўтган ҳафта кетма-кет мағлубиятга учради. Декабрь ойидаги 5та ўйинда фақат бир маротаба ғалаба қозониб, иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этди.

Моуриньо «МЮ»га 2016 йилнинг майида бош мураббий этиб тайинланганди. У 2016/17 йилги мавсумда жамоа билан Англия Лигаси кубогида, Европа Лигасида ва Англия Суперкубогида зафар қучди.

Англия чемпионатида эса Моуриньо бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» биринчи мавсумда олтинчи ўринни эгаллади, 2017/18 йилги мавсумда иккинчи бўлди.

Бундан аввалроқ Mirror нашри «МЮ» португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарса, компенсация миқдори 27 млн еврони ташкил этиши тўғрисида хабар тарқатганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

xpsdfhpcbojpy1oe5qopwtxmwkelc9gm

«Олтин тўп»га даъвогар барча 30 футболчи маълум бўлди

Франциянинг нуфузли France Football журнали «Олтин тўп 2019» совринига номзод бўлган футболчиларнинг учинчи ўнталигини ҳам …