Главная / Иқтисодиёт / Москвадан Тошкентга учаётган самолёт Нукусда қўнишга мажбур бўлди. Сабаби сир тутилмоқда

Москвадан Тошкентга учаётган самолёт Нукусда қўнишга мажбур бўлди. Сабаби сир тутилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Москва-Тошкент рейси вақтида манзилга етиб келмади. Тошкентга соат 16:55да қўниши керак бўлган HY 604 рейси Нукусда тўхтаган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Амритсар ва Истанбулга рейслар сонини оширади«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, парвоз вақтида йўловчилардан бирининг тоби қочиб, вафот этган ва учувчилар самолётни қўндиришга мажбур бўлган. Ҳозирча вафот этган шахснинг фуқаролиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Самолёт Нукусда бир неча соат қолган. Айни вақтда рейс Тошкентга жўнаб кетган ва қарийб 4 соатлик кечикиш билан пойтахтдаги аэропортга қўниши кутилмоқда.

«Kun.uz» Тошкент ва Нукус аэропортлари матбуот хизматлари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизматидан бу маълумотга аниқлик киритишга ҳаракат қилди. Аммо уринишлар бесамара бўлди ва самолёт нега Нукусга қўндирилганига ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …