Главная / Иқтисодиёт / Москва билан Тошкент ўртасида Ўзбекистонда АЭС қуриш тўғрисида битим имзоланди

Москва билан Тошкент ўртасида Ўзбекистонда АЭС қуриш тўғрисида битим имзоланди

Ўзбекистон билан Россия ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ҳужжатни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев имзолади.

7932d83a-87bf-47c8-90ab-3e4e14bb0a5d_w1023_r1_s abdulla

Бу ҳақда хабар қилган ТАСС ахборот агентлигига кўра, имзолаш маросими Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан атом энергияси бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда қуриладиган атом электр стансиясини 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Июль ойи бошида Озодлик радиоси “Росатом” Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш масаласидаги келишувни якуний босқичда муҳокама қилинаётганини билдиргани тўғрисида хабар берганди.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …