Главные новости
Главная / Жаҳон / Москвада ўз ватандошларини тўнаган қирғизистонликлар қўлга олинди
<

Москвада ўз ватандошларини тўнаган қирғизистонликлар қўлга олинди

Россия пойтахти Москвада икки нафар қирғизистонлик ушланди. Улар ўз ватандошлари бўлган таксичилардан пул таъма қилганликда, уларни талаганликда ва ўғирликда гумон қилинмоқда.

ИИВ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар қонундаги ўғри К. К.нинг одамлари эканларини айтишган. Безорилар таксичиларни ўрмоннинг хилват жойига олиб боришиб, қийноққа солишган.

Жабрдийдаларнинг биридан 1600 доллар, шунингдек паспорт, телефон ва бошқа қимматбаҳо буюмларни олиб қўйишган ва шундан кейин ҳам пул таъма қилишда давом этаверишган. Шунингдек, таъмагирлар бу пуллар ўзларига (аввал таъмагирлик учун очилган) жиноий ишни “ёпиш” учун кераклигини айтишган.

9 октябрь куни 10 минг рубл олаётган вақтда Қирғизистонда туғилган 26 ёшли Мадияр Қасимбеков, 25 ёшли Абдилманап уулу Аскар қўлга олинган. Уларнинг қайси давлат ватандоши экани ҳақида Россия ИИВ маълумот бермаган.

Таксомотор компанияси биносидан пуллар, тўппонча, 54 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, қирғизистонликларнинг 35 та паспорти ва 3 та ҳарбий билет топилган. Ҳодисалар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз …